|
“ТАСДИҚЛАНДИ”
Кимё факультети декани
проф. Ш.Кадирова
_________
2021 йил«___» ________
|
КИМЁ ФАКУЛЬТЕТИ 5141300-НЕФТЬ ВА ГАЗ КИМЁСИ ЙЎНАЛИШИ 2-КУРС ТАЛАБАЛАРИ УЧУН НЕФТЬ КИМЁСИ ВА ФИЗИКАСИ ФАНИДАН ЯКУНИЙ НАЗОРАТ ИШИНИ БАҲОЛАШ МЕЗОНИ
Назорат тури
|
ЯБ
|
Максимал балл
|
5
|
Назорат шакли
|
Ёзма. (3 тадан назарий топшириқ берилади)
| *Изоҳ. Назоратлардаги ҳар бир савол ва топшириқлар қуйидаги баҳолаш мезонлари бўйича баҳоланади.
Фан бўйича талабалар билимини баҳолаш мезонлари
Баҳолаш усуллари
|
Экспресс тестлар, ёзма ишлар, оғзаки сўров, тақдимотлар
|
Баҳолаш мезонлари
|
5 “аъло”
вариант саволларининг барчасига илмий асосланган аниқ ва тўғри жавоблар ёзилган бўлса;
ўқув дастуридан ташқари мавзулар бўйича кимёвий реакция механизмлари тўғри ёзилган ва ифодаланганлиги билиниб турса;
баёнда назарий хатоларга йўл қўйилмаган, жавоблар илмий асосланган ва мантиқий пухта ёзилган бўлса;
баён қилишда орфографик ва грамматик хатоликлар учрамаса.
4 “яхши”
вариант саволларига ёзилган жавоблар ўқув дастури талаблари доирасида чекланган, аммо тўғри бўлса;
баён мазмунида мантиқ бузилмаган бўлса;
кимёнинг қонун-қоидалари, илмий назарий асослари, умумий тушунча ва тасаввурлар баёнида хатоликлар учрамаса;
берилган саволларнинг бирига тўлиқ жавоблари ёзилмаган бўлса;
баёнда орфографик ва грамматик хатолар учрамаса.
3 “қониқарли”
вариант саволларининг учдан икки қисмига жавоблар дастур доирасида тўғри ёзилган бўлса;
кимёнинг қонун-қоидалари, илмий назарий асослари, умумий тушунча ва тасаввурлар баёнида ноаниқликларга йўл қўйилган бўлса;
баёнда мантиқий чалкашликлар қайд этилса;
баёнда орфографик ва имловий хатоларга йўл қўйилган бўлса.
2 “қониқарсиз”
вариант саволларининг учдан бир қисмига жавоб берса ёки умуман жавоб ёзилмаган бўлса;
кимёнинг қонун-қоидалари, илмий-назарий асослари, умумий тушунча ва тасаввурлар нотўғри ёки қисман ёзилган бўлса;
жавоблар баёнида мужмаллик, мантиқий чалкашликлар қайд этилса;
реакциялар тенгламалари баёнида қўпол хатоликлар қайд этилган бўлса;
-баён матнида қўпол хатоликлар, орфографик ва грамматик хатолар жуда кўп бўлса.
|
Илова
Download Do'stlaringiz bilan baham: |