Концепцияси қабул қилинганлиги айни мазкур муаммоларни бартараф этишга қаратилганлигини эътироф этиш мумкин
Download 16.55 Kb.
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- 1 Бакалавриат таълим йўналишининг малака талаблари.
концепцияси” қабул қилинганлиги айни мазкур муаммоларни бартараф этишга қаратилганлигини эътироф этиш мумкин. Мазкур концепцияда олий таълим соҳасида давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш, ҳудудларда давлат ва нодавлат олий таълим муассасалари фаолиятини ташкил этиш асосида олий таълим билан қамров даражасини 50 фоиздан ошириш, соҳада соғлом рақобат муҳитини яратиш; Ўзбекистон Миллий университети ва Самарқанд давлат университетини мамлакатимиз олий таълим муассасаларининг флагманига айлантириш; республикадаги камида 10 та олий таълим муассасасини “Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2020 yil 6/2020 (№ 00050) http://iqtisodiyot.tsue.uz 223 халқаро эътироф этилган ташкилотлар (Quacquarelli Symonds World University Rankings, Times Нigher Education ёки Academic Ranking of World Universities) рейтингининг биринчи 1 000 та ўриндаги олий таълим муассасалари рўйхатига, шу жумладан Ўзбекистон Миллий университети ва Самарқанд давлат университетини биринчи 500 та ўриндаги олий таълим муассасалари рўйхатига киритиш; олий таълим муассасаларида ўқув жараёнини босқичма-босқич кредит-модуль тизимига ўтказиш масалаларига катта ахамият қаратилган. Олий таълим муассасалари мустақил таълим жараёнида талабаларнинг ташкилотчилик қобилиятларини ривожлантириш асосий масалардан ҳисобланади Бу борада қуйидаги йўналишлар бўйича тизимли ишларни амалга ошириш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз. Биринчидан, бугунги кунда амалга оширилаётган таълим тизимидаги ислоҳотлар негизида таълим олувчиларнинг онглилиги ва фаоллигини ошириш учун ўқитиш жараёни шундай ташкил этиш керакки, бунда талабалар илмий билимларни ҳамда уларни амалда қўллаш методларини онгли ва фаол эгаллаб оладиган, уларда ижодий ташаббускорлик ва ўқув фаолиятида мустақиллик, тафаккур, нутқ техникасини ривожлантиришга хизмат қилишини таъминлашга эътибор қаратиш. Иккинчидан, ушбу соҳада муваффақиятларга эришган новатор ўқитувчиларнинг ишларини оммалаштириш, тажриба алмашиш ишларини йўлга қўйиишлаб чиқиш. Учинчидан, бугунги кунда рақамли иқтисодиёт даврида талабаларнинг мустақил таълимга оид маълумотларини замон талаблари асосида шакллантириш ва расмийлаштириш йўлларини йўлга қўйиш. Тўртинчидан, мустақил таълим жараёнида талабаларнинг ташкилотчилик қобилиятларини ривожлантиришда хориж тажрибасидан фойдаланиш имкониятларини йўлга қўйиш. Юқорида санаб ўтилган фикрларга асосланган ҳолда айтиш мумкинки, олий таълим муассасаларида мустақил таълим жараёнини амалга оширишда тизимли ишларни йўлга қўйиш, талабаларни мустақил ишлашга ўргатиш ижодий ва ижтимоий фаол, ижтимоий - сиёсий ҳаётда мустақил равишда ўз ўрнини топа олиш малакасига эга бўлган, истиқболий вазифаларни қўйиш ва ҳал қилиш қобилиятига эга бўлган кадрларнинг янги авлодини шакллантиришга асос бўлади. 1 Бакалавриат таълим йўналишининг малака талаблари. Олий таълимнинг бакалавриат таълим йўналишининг малака талаблари - таълим йўналиши бўйича олий маълумотли бакалаврлар тайёрлаш, ўқув режа ва фан дастурларининг ўзлаштирилишини амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги барча олий таълим муассасалари учун талаблар мажмуини ифодалайди. Олий таълим муассасаси муайян бакалавриат таълим йўналиши бўйича кадрлар тайёрлаш ваколатига эга бўлганда малака талаб асосида ўқув режа ва фан дастурларини амалга ошириш ҳуқуқига эга деб ҳисобланади. Малака талабининг асосий фойдаланувчилари: - мазкур таълим йўналиш бўйича фан, техника ва ижтимоий соҳа ютуқларини ҳисобга олган ҳолда ўқув режа ва фан дастурларини сифатли ишлаб чиқиш, самарали амалга ошириш ва янгилаш учун масъул олий таълим муассасаларининг профессор - ўқитувчилари; - таълим йўналишининг ўқув режа ва фан дастурларини ўзлаштириш бўйича ўқув-тарбия фаолиятини самарали амалга оширувчи барча ходимлари ва талабалари; - ўз ваколат доирасида битирувчиларнинг тайёргарлик даражасига жавоб берадиган олий таълим муассасаларининг бошқарув ходимлари (ректор, проректорлар, ўқув бўлими бошлиғи, деканлар ва кафедра мудирлари); -битирувчиларнинг тайёргарлик даражасини баҳолашни амалга оширувчи Давлат аттестация комиссиялари; - олий таълим муассасасини молиялаштиришни таъминловчи органлар; -олий таълим тизимини аккредитация ва сифатини назорат қилувчи ваколатли Давлат органлари; -таълим йўналишини ихтиёрий танлаш ҳуқуқига эга бўлган абитуриентлар ва бошқа манфаатдорлар. Муайян таълим йўналиши бўйича бакалаврлар касбий фаолиятларининг турлари: илмий-тадқиқот; ташкилий-бошқарув; лойиҳа – изланиш; ишлаб чиқариш, технологик; умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасаларида педагогик фаолият; турли хизматлар кўрсатиш кабиларни ўз ичига олади. Йўналиш бўйича фан, техника ва технологияларнинг замонавий ютуқлари, кадрлар буюртмачилари талабларидан келиб чиққан ҳолда бакалаврларнинг касбий фаолият турларида қўшимча ва ўзгаришлар бўлиши мумкин. Таълим йўналиши учун малака талабларида: 1. Бакалавриат таълим йўналишининг умумий таснифи; 2. Қўлланиш соҳаси; 3. Таълим йўналиши бўйича бакалаврлар касбий фаолиятларининг таснифи; 4. Таълим йўналиши бўйича бакалаврларнинг тайёргарлик даражасига қўйиладиган умумий талаблар; 5. Бакалаврларнинг тайёргарлик даражасига қўйиладиган умумий талаблар; 6. Таълим йўналиши бўйича бакалаврларнинг касбий фаолиятларига қўйиладиган малака талаблари; 7. Таълим йўналиши ўқув режаси ва фан дастурлари мазмунига қўйиладиган умумий талаблар; 8. Таълим йўналиши ўқув режа фанлари блоклари мазмунига қўйиладиган умумий талаблар; 9. Малакавий амалиётга қўйиладиган талаблар; 10.Таълим йўналиши ўқув режасидаги юклама ҳажми; 11.Малака талабларининг амал қилиш муддати ўз мужассасмини топади. Download 16.55 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling