М у н д а р и ж а малака иш боблари ва параграфлари
Download 0.56 Mb. Pdf ko'rish
|
Тангирова М. 2022 БМИ
М У Н Д А Р И Ж А Малака иш боблари ва параграфлари Бети Кириш 1 I-боб Меҳнат бозори ва профессионал таълим ҳақида тушунча 3 1.1. Мехнат бозорининг мохияти ва тушунчалари 3-4 1.2. Профессионал таълим 4-8 II-боб Меҳнат бозори va Профессионал таълим тизимидаги муаммолар 9 2.1. Меҳнат бозори va Профессионал таълим тизимидаги муаммолар 10 Хулоса ва таклифлар 10 Фойдаланилган адабиётлар рўйхати 11 КИРИШ МЕҲНАТ БОЗОРИ — иш кучи олди сотди қилинадиган бозор. Меҳнат бозорининг иштирокчилари ишга ёлловчилар, ишга ёлланувчилар ва улар ўртасидаги турли воситачилар ҳисобланади. Турли воситачи фирмалар, ташкилотлар ва агентликлар Меҳнат бозорининг инфратузилмасини ташкил этади. Иш кучи махсус товар сифатида унинг соҳиби томонидан бозорга таклиф этилади. Ишга ёлловчилар Меҳнат бозорига талаб билан чиқади. Иш кучининг олди сотдиси бевосита харидор билан сотувчи ўртасида тўғридан тўғри ёки воситачилар иштирокида юз бериши мумкин. Бу ишни меҳнат биржаси ёки иш топиб берувчи фирмалар бажаради. Иш кучининг олди сотдиси меҳнат битими шаклида расмийлаштирилади. Меҳнат бозорида иш кучини сотувчи билан уни олувчи ўртасида меҳнатнинг келишилган нархи — иш ҳақидир. Меҳнатга талаб унинг нархи бўлмиш иш ҳақи миқдорига нисбатан тескари мутаносибликда, яъни иш ҳақи ошса меҳнатга талаб қисқаради, агар у пасайса, меҳнатга талаб ошади. Меҳнат бозори даги меҳнат таклифи иш ҳақига нисбатан тўғри мутаносибликда бўлади. Моддий муҳтожлик шароитида кўп ишлаб, кўп пул топишга интилиш меҳнат таклифини оширади. Меҳнат бозорида меҳнатга талаб таклифдан ошиб кетса иш кучи тақчиллиги, меҳнат таклифи талабдан кўп бўлса ишсизлик пайдо бўлади. Меҳнат бозорининг турларга ажралиши унинг характери ва кўламига боғлиқ. Меҳнат бозори ошкора ва яширин характерда фаоли-ят кўрсатиши мумкин. Ўз кўламига қараб Меҳнат бозори маҳаллий ҳудудий, миллий ва жаҳон бозорларидан иборат. Глобализация шароитида моддий ресурсларни мамлакатлараро тақсимланишига мос равишда меҳнат ресурслари ҳам тақсимлангани сабабли жаҳон Меҳнат бозори тез ривожланади. Иқтисодиёти кучли мамлакатлар миллий Меҳнат бозорида келгиндилар меҳнати таклифи тез усади, нархи арзонлигидан унга талаб ҳам ортади. Download 0.56 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling