М у н д а р и ж а малака иш боблари ва параграфлари


Download 0.56 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/5
Sana18.06.2023
Hajmi0.56 Mb.
#1561075
1   2   3   4   5
Bog'liq
Тангирова М. 2022 БМИ

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 



II-БОБ: МЕҲНАТ БОЗОРИ ВА ПРОФЕССИОНАЛ ТАЪЛИМ 
ЎРТАСИДАГИ МУАММОЛАР 
 
2.1 Меҳнат бозори va Профессионал таълим тизимидаги муаммолар 
Бугунги кунда профессионал ва олий таълим тизимларида таълим олаётган 
ўқувчиларда саноатлашган мамлакатда таълим олиши, яшаши ва ишлаши 
учун зарур кўникмаларни шакллантириш долзарб масалага айланиб 
бормоқда.
 
Ахборот-коммуникация технологиялари охирги 30 йил ичида 
жамиятни ўзгартирди. Шу билан бирга катта меҳнат миграцияси, 
ривожланмаган ижтимоий инфратузилма қашшоқлик ва ишсизликнинг 
юқори 
даражаси, 
инфратузилманинг 
эскирганлиги, 
кадрлар 
компетенцияларининг иқтисодий ривожланиш стратегик мақсадларига 
номувофиқлиги, интеллектуал мулкни ҳимоя қилиш муаммолари, олий 
маълумот олиш имкониятларининг чекланганлиги, юқори технология ва илм-
фанга асосланган ишлаб чиқаришнинг ривожланмаганлиги, инсон капитали 
ва имижига зарур миқдордаги инвестицияларнинг сарфланмаслиги, малакали 
ходимларнинг етишмаслиги, ўрта бўғин раҳбар ва ходимларнинг паст 
даражадаги малакаси, ишчиларда меҳнатга нисбатан рағбатнинг йўқлиги, 
ишчи ва муҳандис-техник касблар обрўсининг тушгани, эскирган иш 
усулларидан фойдаланиш каби муаммолар ўз ечимини кутмоқда. 
Ривожланган мамлакатлар ўз иқтисодий доктриналарида ташқи таҳдидларга 
қарши курашишга, ривожланаётган мамлакатлар эса ички таҳдидларга қарши 
курашишга кўпроқ эътибор беришади. 
Меҳнат бозори va Профессионал таълим тизимидаги муаммолар. 
 таълим тизимлари ўртасида узвийликни таъминланмаганлиги меҳнат 
бозори талабларига мос юқори малакали кадрларни тайёрлаш сифатига 
таъсир этаётганлиги;
 инновацион илм-фан ютуқларини амалиётга татбиқ этишнинг самарали 
механизмлари ишлаб чиқилмаганлиги; 
 табақалаштирилган таълим дастурларини жорий этиладиган таълим 



муассасалари тармоғи ташкил этилмаганлиги; 
 халқаро таснифлагичнинг даражаларига мос келувчи таълим 
дастурларини ишлаб чиқилмаганлиги 
 Ҳар янги ўқув йили бошида қабул жараёнида иш берувчи 
корхоналардан вакиллар иштирок этмаслиги. 
 Профессионал таълим тизимида ўқув амалиётида фойдаланиладиган 
жиҳозларнинг эскилиги. 
 Профессионал таълим тизимидаги мавжуд ётоқхоналарнинг талабга 
жавоб бермаслиги ва бошқа кўплаб муаммолар мавжуд.

Download 0.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling