Ўзбукистон республикаси олий таълим, фан ва инноватциялар вазирлиги


Download 7.31 Kb.
Sana15.11.2023
Hajmi7.31 Kb.
#1773740
Bog'liq
акбарходжаева

“ПАхта тозалаш, тўқимачилик, енгил саноат , матбаа ишлаб чиқариш соҲасида фан ва таълим интеграллашувини ривожлантириш тенденциялари” республика миқиёсидаги илмий-амалий анжумани ПАХТА-ТЎҚИМАЧИЛИК МАҲСУЛОТЛАРИНИ КЛАСТЕР ТИЗИМИДА ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ТЕНДЕНЦИЯЛАРИ МАВЗУСИДА Акбархожаева Нилуфарнинг тезиси Тошкент-2023

ЎЗБУКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ТАЪЛИМ, ФАН ВА ИННОВАТЦИЯЛАР ВАЗИРЛИГИ

ТОШКЕНТ ТЎҚИМАЧИЛИК ВА ЕНГИЛ САНОАТ ИНСТИТУТИ

Бугунги кунда тўқимачилик тармоғи саноат маҳсулотини ишлаб чиқаришда марказий ўринда туради, чунки бу тармоқ кенг халқ истеъмоли маҳсулотлари ишлаб чиқаради, бу эса ўз навбатида бозорнинг катта бир қисмининг тўйинишидир. Бундан ташқари, тармоқ республикани катта миқдордаги иш ўринлари билан таъминлайди, жумладан, бу тармоқда асосан аёлларнинг банд бўлиши саноат районларида демографик балансни ушлаб туриш имконини беради.

Ўзбекистон ҳозирда катта ва кўп йўналишларга эга бўлган тўқимачилик саноатига эга. Тўқимачилик саноатининг республика ялпи ички маҳсулотидаги улуши 4,8 %ни ташкил этади, саноат маҳсулотининг 25 %и, ишлаб чиқариш асосий фондларининг 13 %и тўғри келади. Шу билан бирга, унда республика саноат ходимларининг 32 %и меҳнат қилмоқда.

Республикамиз тўқимачилик саноати юқори суръатлар билан ривожланмоқда. Агар 1991 йил Республикамизда етиштирилган пахта толасининг 7 %и қайта ишланган бўлса, ҳозирги кунда тўқимачилик саноати корхоналари томонидан 75 %и пахта толаси қайта ишланмоқда. Тармоқни 2019-2030 йилларда ривожлантиришнинг Стратегиясида 2025 йилга бориб, Республикамизда етиштирилаётган пахта хом ашёсининг 100 %ини республикамизда қайта ишлаб чиқариш, маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини эса 4,3 марта оширишнинг устувор йўллари белгиланган [1].

“Ўзтўқимачилик” уюшмаси корхоналарида импортни ўрнини босадиган маҳсулот турларидан 250 дан ортиғини ишлаб чиқариш йўлга қўйилади. 2020 йили 2017 йилга нисбатан Республика ҳудудида четдан келтириладиган маҳсулотлар ҳажми 93 %га қисқарди. Шу жумладан, фақат трикотаж маҳсулотларидан 300 га яқин турларини ишлаб чиқариш ўзлаштирилди. Аҳолининг тайёр маҳсулотларга нисбатан эҳтиёжини қондириш мақсадида 1300 тадан ортиқ кичик ва хусусий бизнес корхоналарининг ҳар бирида кичик партияларда, ўртача 1350,2 млрд. сўмлик маҳсулот ишлаб чиқаришга эришилди. Импортнинг ўрнини босувчи хом ашё, материаллар ва истеъмол молларини ишлаб чиқаришни ўзлаштириш ҳисобига 89,4 млн. АҚШ доллари миқдорида импортни қисқартиришга эришилди [2].

Хулоса

Умуман олганда, тармоқ корхоналари олдига тугалланган тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш қувватини ошириш, тўқувчилик, трикотаж, бўяш-пардозлаш ишлаб чиқаришини кенгайтириш, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини 1,7 марта, тайёр тикув-трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқаришни 2 марта, пайпоқ маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини 3 мартага ошириш вазифалари қўйилган. Ушбу вазифаларни бажарилиши нафақат пахта-тўқимачилик саноатини, балки мамлакат иқтисодиётини ҳам тараққий этишида хизмат қилади деб ҳисоблаймиз.


Download 7.31 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling