Ғовакли бетонлар


Download 35 Kb.
Sana23.06.2023
Hajmi35 Kb.
#1651446
Bog'liq
3-савол


Ғовакли бетонлар. Ғовакли бетонлар ўта енгил бўлиб, паст иссиқ ўтказувчан буюмлар бўлиб ҳисобланади. Ғовакли бетонлар ишлатилишига кўра қуйидаги турларга бўлинади:
-ўртача зичлиги 500 кг/м3 ва сиқилишдаги мустаҳкамлиги 2,5 МПа гача бўлган иссиқизоляцион;
-ўртача зичлиги 500 дан 800 кг/м3 ва сиқилишдаги мустаҳкамлиги 2,5 дан 7,5 МПа гача бўлган конструктив-изоляцион;
-ўртача зичлиги 800 кг/м3 дан юқори ва сиқилишдаги мустаҳкамлиги 7,5 дан 20 МПа гача бўлган конструктив.
Ғовакли бетонлардан арматура тўрлари ўрнатилган буюмлар ҳам тайёрланади. Ғовакли бетонлардаги арматуралар цементли бетонлардагига қараганда коррозияга кўпроқ учрайди, шунинг учун кўп ғовакли силикат бетондаги арматуралар сиртини албатта химоялаш зарур.
Ғовакли бетонларни ғовак ҳосил қилишига қараб иккита турга, яъни газосиликат ва кўпиксиликатга бўлинади.
Кўпик силикат буюмларни тайёрлашда боғловчи ашё сифатида, асосан, оҳак ишлатилади. Кўпик силикатнинг киришишини камайтириш ва мустаҳкамлигини ортириш мақсадида 1 м3 ҳажмдаги қоришмага 50—80 кг цемент қўшиш тавсия этилади. Мустаҳкамлигига кўра кўпик-силикат конструктив ва иссиқликни кам ўтказадиган турларга бўлинади. Конструктив кўпик силикат буюмлар диаметри 1—6 мм. гача бўлган арматура тўрлари билан ишланади. Кўпик қоришма билан арматура жуда мустаҳкам ёпишади. Бундай буюм нам муҳитда ишлатилса ҳам ундаги арматура зангламайди. Кўпик-силикат совуққа ва сувга чидамли, ёнмайдиган ва ишлаш учун осон бўлган деворбоп ашёдир.
Кўп ғовакли газлисиликат бетонлар. Кўп ғовакли газлисиликат бетонлар учун асосий хом ашёлар боғловчи модда сифатида оҳак, тўлдирувчи сифатида қум, тошқол ва куллар ишлатилади. Газ ҳосил қилувчи моддалар сифатида алюминий кукуни ва пергидрол (водород перекиси-Н2О2) қўлланилади.
Газсиликат бетонлар учун ишлатиладиган боғловчи модда-оҳак кам магнезиал (MgO миқдори 5% гача), тез сўнувчан ва актив СаО ни миқдори 90% дан кам бўлмаслиги керак. Қумни таркибидаги лой ва чангларни миқдори 3% дан ошмаслиги керак.
Газсиликат бетонларни тайёрлаш жараёни қуйидагича амалга оширилади. Оҳак-қумли боғловчини тайёрлаш учун оҳак ва қум биргаликда майда қилиб туйилади ва қоригичларга солиб майдаланмаган қум, сув ва алюмин кукуни билан аралаштирилади. Тайёр бўлган қоришма қолипларга солинади. Қолипларга солинган қоришма таркибидаги алюминий кукуни оҳак ва сув билан бирикиши натижасида водород ажралиб чиқади.
Download 35 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling