Халқаро математика олимпиадаси


Download 0.74 Mb.
bet1/5
Sana19.06.2023
Hajmi0.74 Mb.
#1608744
  1   2   3   4   5
Bog'liq
XALQARO MATEMATIKA OLIMPIADASI


Халқаро математика олимпиадаси

Халқаро математика олимпиадаси (inglizchaInternational Mathematical OlympiadIMO) мактаб ўқувчилари учун мўлжалланган математика олимпиадасидир. Халқаро фан олимпиадаларининг энг қадимийси ҳисобланади. Илк маротаба 1959-йилда Руминияда бўлиб ўтган. Ўшандан буён ҳар йили ўтказилиб келинмоқда (1980-йил бундан мустасно). Унда ҳар бир мамлакатдан олти нафар иштирокчидан тузилган жамоа ва икки нафар жамоа раҳбари қатнашади.
Мусобақага қатнашиш учун саралаш мамлакатлар бўйича фарқ қилади, бироқ кўпинча саралашлар бир қатор тестлардан иборат бўлади. Халқаро математика олимпиадасида тахминан барча қатнашчиларнинг энг юқори балл тўплаган 50 фоизи мукофотлар билан тақдирланади. Жамоалар расман тан олинмаган бўлиб, барча баллар фақат индивидуал қатнашчиларга берилади, аммо жамоавий натижалар норасмий равишда индивидуал натижаларга қараганда кўпроқ таққосланади. Олимпиадада қатнашувчи иштирокчи 20 ёшга тўлмаган ва бирор олий ўқув юртида ўқимаслиги талаб этилади. Ушбу шартларга риоя этган ҳолда, индивид ХМОда исталган марта қатнаша олади.
Халқаро математика олимпиадаси жаҳондаги энг нуфузли математика мусобақаларидан биридир. 2011-йил январь ойида Google ширкати ушбу олимпиадани ташкил этишга €1 миллион ажратган.







ХАЛҚАРО МАТЕМАТИКА ОЛИМПИАДАЛАРИ МАСАЛАЛАРИ
А.А.Азамов, А.Ш.Кучкаров, М.А.Бекимов 
Ҳар йили дунё миқёсида Халқаро математика олимпиадаси (ХМО) ташкил этиладиМАКТАБ ЎҚУВЧИЛАРИ учун дастлабки математик олимпиада 1894 йили Венгрияда ўтказилган. Шундан сўнг бундай мусобақалар Европанинг бошқа мамлакатларида ҳам ўтказила бошлади. Ўзбекистонда математика олимпиадалари 1962 йилдан бошланган. Уларнинг ташаббусчиси ва то умрининг охиригача фидойиси атоқли ўзбек математиги академик С.Ҳ.Сирожиддинов (1920-1988) бўлган. Домла қайси лавозимда ишламасин, математика олимпиадасининг республика босқичига шахсан ўзи раҳбарлик қилар, қатнашчилар билан суҳбатлашар, улар учун оммабоп ва қизиқарли маърузалар ўқиб берар эди.
Гап шундаки, бир асрлик тажриба математик олимпиадалар математика таълимини кўтариш, истеъдодли ёшларнинг қобилиятини чархлаш, келгусида кучли математиклар тарбиялаб етиштиришнинг энг самарали воситаси бўлишини кўрсатган эди.
1959 йилда дастлабки Халқаро математика олимпиадаси ташкил этилди. Унда 7 мамлакат вакиллари қатнашган бўлса, 2012 йилдаги 53-олимпиадада 100 та мамлакат терма жамоалари ўзаро беллашдилар.

Download 0.74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling