Хоразм вилояти ҳокимлигига


Download 14.56 Kb.
Sana30.04.2023
Hajmi14.56 Kb.
#1415896
Bog'liq
тиббий қарта



Хоразм вилояти ҳокимлигига

Ўзбекистон Республикаси рақамли технологиялар вазирлигининг


2023 йил 31-мартдаги 10-8/2131-сонли хати юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 23 февралдаги “Соғлиқни сақлаш соҳасида рақамлаштириш ишларини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5000-сон Қарорида соғлиқни сақлаш муассасаларига ахборот тизимларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш, шунингдек бошқа давлат органлари билан интеграциясини таъминлаш Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги “IT-MED” МЧЖ томонидан амалга оширилиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 5 октябрдаги “Рақамли Ўзбекистон – 2030” стратегиясини тасдиқлаш ва уни самарали амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПФ-6079-сон Фармонининг
14-иловаси билан “Рақамли Ўзбекистон – 2030” стратегияси доирасида
2020-2022 йилларда Хоразм вилоятини рақамли трансформация қилиш Дастури” ижросини таъминлаш мақсадида Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан вилоят ҳудудидаги оилавий поликлиника ва оилавий шифокорлик пунктларига 398 та компьютер, 65 та монохром принтер, 83 та термо принтер, 83 та кўп функцияли принтерлар, 278 та UPS етказиб берилган.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги
“IT-MED” МЧЖ томонидан “Ягона электрон тиббий карта” ва “Электрон рецепт” ахборот тизимлари (https://portal-ihmg.ssv.uz) Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур тумани тиббиёт муассасаларида синов тариқасида ишга туширилганлиги, ушбу синовлар натижалари ижобий якунлангач “IT-MED” МЧЖ томонидан Хоразм вилояти тиббиёт муассасаларида ишга тушириш режалаштирилишини маълум қиламиз.


Бошқарма бошлиғи
ўринбосари Ж.Қурбонов

Ижрочи: А.Зарипов


Тел.: (93) 7555155
Download 14.56 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling