Хоразм вилоятида давлат дастурлари асосида олиб борилаётган қурилиш-монтаж ишлари сифатини назорат қилиш тўғрисида


Download 37.34 Kb.
bet1/16
Sana15.03.2023
Hajmi37.34 Kb.
#1272404
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16
Bog'liq
43 (2) — копия


Хоразм вилоятида давлат дастурлари асосида олиб борилаётган
қурилиш-монтаж ишлари сифатини назорат қилиш тўғрисида

МАЪЛУМОТ
Хоразм вилоятида Ўзбекистон Республикаси Президентининг
“2022–2024 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2022 йил
22 январдаги ПҚ-98-сон қарори, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2023–2025 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2022 йил
30 декабрдаги ПҚ-465-сон қарори, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2022-2026 йилларда “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2022 йил 18 мартдаги ПҚ-172-сон қарори ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 октябрдаги
“2022–2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-408-сон қарори асосида жами 328 та объектда қурилиш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишларини амалга ошириш белгиланган.
Хоразм вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги ЯБХИК
буюртмачилигида (
жами 211 та объект):
ПҚ-465-сон қарорга асосан 2023 йилда 29 та объектда қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш белгиланган бўлиб, 6 та объект Хоразм вилояти Қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекциясида рўйхатдан ўтган.
ПҚ-98-сон қарорга асосан 2022 йилда 66 та объектда қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш белгиланган бўлиб, 66 та объект Хоразм вилояти Қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекциясида рўйхатдан ўтган (60 та объект фойдаланишга топширилган, 5 та объект йилдан йилга ўтувчи ва 1 та объектда қурилиш-монтаж ишлари якунланмаган).
ПҚ-172-сон (“Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла”) қарорга асосан қарорга асосан 58 та объектда қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш белгиланган бўлиб, шундан 58 та объект Хоразм вилояти Қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекциясида рўйхатдан ўтган ва 58 та объект фойдаланишга топширилган.

Download 37.34 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling