Хоразм вилоятида туризм соҳасида жорий йилнинг 2019 йил давомида
амалга оширилган ишлар тўғрисида
ТАХЛИЛИЙ МАЪЛУМОТ
01.01.2020 йил ҳолатига
Хорижий сайёҳлар сони.
2019 йил январь-декабрь ойларида вилоятимизга жами 2 646 597 нафар сайёҳлар, шундан 154 та хорижий давлатлардан 420 828 нафар ўртача ҳисобда хорижий сайёҳлар ташриф буюрган бўлиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан
3,2 баробарга ўсган.
Шунингдек, маҳаллий сайёҳлар сони 2 225 769 нафар ўртача ҳисобда ташриф буюрган бўлиб, бу кўрсатгич ўтган йилга нисбатан 1,5 баробарга ортган.
II. Мавжуд туристик салоҳият.
2019 йил январь-декабрь ойлари давомида жами 87 та жойлаштириш воситалари (874 хона, 2034 ўрин) ишга туширилди:
- 28 та меҳмонхона (683 хона, 1496 ўрин)
- 59 та оилавий меҳмонхона (191 хона, 538 ўрин)
Вилоятда бугунги кунда 152 та жойлаштириш воситалари фаолият юритаётган бўлиб, шундан 73 та меҳмонхона (1907 хона, 3809 ўрин), 64 та оилавий меҳмон уйлари (212 хона, 581 ўрин), 9 та хостел (58 хона, 153 ўрин), 5 та меҳмон уйи (18 хона, 41 ўрин), 1 та бутик отелни (8 хона, 19 ўрин) ташкил қилади.
Шунингдек, 133 та туристик синфга мансуб (2471 ўринли) транспорт воситалари, шундан, 92 та микроавтобуслар, 31 та автобус ва 10 та электромобил, (шундан, 2019 йил январь-декабрь ойлари давомида вилоятда жами 107 та,
18 та автобус, 83 та микроавтобус ва 6 та электромобиль сотиб олинди) 58 та туроператорлар ҳамда 114 та гид-таржимонлар томонидан маҳаллий ва хорижий фуқароларга сайёҳлик хизматлари кўрсатиб келинмоқда.
2019 йил давомида хорижий ва маҳаллий сайёҳлар учун 8 та туризм ахборот маркази ташкил этилди, 115 та намунавий санитария-гигиена шохобчалари қурилди, 46 та туристик объектларга олиб борувчи йўл кўрсатгич белгилари, 3 та туризм объектларини ўз ичига олган кўчмас хариталар ўрнатилди ва 17 та туризм объектларида Wi-Fi ҳудуди ташкил қилинди.
Бундан ташқари, вилоят вакиллари томонидан Россия, Корея, Туркманистон, Белоруссия, Хитой, Қозоғистон, Индонезия, Туркия ва Ҳиндистон давлатларида ўтказилган Халқаро кўргазмаларда вилоятнинг туризм салоҳияти намойиш этилди.
III. Туризм инфратузилмасини ривожлантириш, тарғибот-ташвиқот бўйича амалга оширилган ишлар.
Хоразм вилоятида туризм соҳасини янада ривожлантириш мақсадида
2019 йил январь-декабрь ойлари давомида маҳаллий ва хорижий ташаббускорлар томонидан умумий қиймати 244,7 млрд. сўм (ўз маблағлари 158,2 млрд. сўм, банк кредити 50,5 млрд.сўм, хорижий инвестиция 2,3 млн. долл, маҳаллий бюджет
1,2 млрд сўм, республика бюджети 12,1 млрд сўм, республика жамғармаларидан 0,8 млрд сўм) миқдоридаги жами 399 та лойиҳалар амалга оширилиб, натижада 1804 нафар янги иш ўринлари яратилди, Жумладан,
Do'stlaringiz bilan baham: |