Хозирги вактда инсон хаётига компьютер жадал кириб келмокда


Download 246.28 Kb.
bet1/4
Sana15.06.2023
Hajmi246.28 Kb.
#1479045
  1   2   3   4
Bog'liq
bekzod


1.1.Компьютерлар тарихи.
Хозирги вактда инсон хаётига компьютер жадал кириб келмокда. Компьютер иш юритишни осонлаштиради, янги хужжатлар ва хар хил матнларни тез ва сифатли тайёрлаш ва тахлил килиш, телефон алока оркали ахборотлар билан алмашиш, мураккаб хисоб китобларни тез бажариш ва ишлаб чикариш жараёнини осонлаштиради. Якин келажакда компьютерсиз хаётимизни тасаввур килиб булмайди. Шунинг учун хар бир кишига тушунарли булган кичик хажмдаги билимлар жуда керак булади. Кадим замонлардан бошлаб одамзод узига ухшаш механик машинани - ёрдамчини (роботни) яратиш орзуси билан яшаб келган эди. Шу машиналарни яратилиш тарихининг дастлабки сахифалари француз файласуфи, ёзувчиси, математики ва физики Блез Паскал (1623-1662) номи билан боглик. У 1642 йилда биринчи жамловчи (кушиш ва айириш) машинани яратди. 1673 йилда эса бошка олим немис Готфрид Вильгельм Лейбниц (1646-1716) 4-арифметик амални бажарувчи машинани яратди. XIX асрдан бошлаб бу машиналарга ухшаш машиналар жуда куп кулланар эди. Асосан бу машиналар харбийлар томонидан кулланар эди. Лейкин хисоблаш тезлиги жуда паст эди, чунки бу машиналар хотирага эга эмас эди. Универсал автоматик хисоблаш машинани яратиш гояси ва лойихаси Кембридж университетининг професори Чарльз Бейбиджга (1792-1871) мансубдир. Унинг лоихаси буйича бу машина хотира кисми, хисоблаш кисми, бошкариш кисми ва чикариш кисмига эга булиши шарт эди. XIX асрнинг охирида ва XX асрнинг урталарида фан ва техниканинг барча сохаларида жуда куплаб кашфиётлар ва ихтиролар килинди. Бу куп мехнат талаб киладиган машиналарни яратишга зарурат пайдо килди. Бейбиджнинг лойихаси асосида куп олимлар машиналар яратишга харакат килган ва 1941 йилда Говард Эйкен электромеханик реле асосида биринчи ЭХМ (электро хисоблаш машинаси) яратди. Бу машинани номи MARK-1 эди. Лейкин унинг тезлиги шу замон талабларига жавоб бермас эди.1943 йилда Джон Мочли ва Преспера Экерта электрон лампалар асосида бошка ЭХМни яратган. Унинг номи ENIAC эди. У MARK-1 дан минг марта тезкоррок эди, лейкин унинг хам камчиликлари бор эди: огирлиги - 30 тонна; узунлиги 30 метр хонани эгаллар эди; таркибида 18 000 электролампалар бор эди; ишлаш жараёни жуда мураккаб ва бу машина жуда тез ишдан чикар эди. Шу камчиликларни бартараб килиш учун олимлар жуда куп мехнат килар эди. Биринчи ЭХМ лар авлоди лампали деб номланади. 1948 йилдан электрон лампалар урнига кашф этилган транзисторлар куллана бошланди ва шунинг учун 2 авлод ЭХМ лари транзисторли деб номланган. 1959 йилда Роберт Нойс (INTEL фирмани аратган одам) битта пластинада бир нечта транзисторларни жойлаштириб интеграл схемалар ёки чипларни яратган. 1968 йилда Burroughs фирма томонидан интеграл схемаларда ишлайдиган биринчи компьютерни чикарди. Учинчи ЭХМлар авлоди катта интеграл схемали деб номланади. Туртинчи эса кичик интеграл схемали авлод деб номланади. 1970 йилдан бошлаб INTEL фирма хотиранинг интеграл схемаларни чикара бошлади. Шу фирмада ишлаган Маршиан Эдвард Хофф шу йилда микропроцессорни кашф этган. 1981 йилдан бошлаб ЭХМ тарихининг янги сахифаси, персонал компьютерлар сахифаси бошланди. Шу йилда IBM (International Business Machines) фирма томонидан персонал компьютерлар сериялаб чикара бошланди. Шунинг учун персонал компьютерлар стандарти шу компьютер номи билан номланади – IBM PC (personal computer).
Саволлар: 1.Биринчи хисоблаш машинаси качон ва ким томонидан яратилган? Механик хисоблаш машиналар хакида нима биласиз? 2.Биринчи Электр Хисоблаш Машинаси качон ва ким томонидан яратилган? Биринчи авлод ЭХМлар хакида нима биласиз? 3.ЭХМ лар авлодлари хакида нима биласиз? Биринчи ШЭХМ качон ва ким томонидан чикарилган?

Download 246.28 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling