«Худайберди Эшон» жомеъ масжиди тарихи
Download 16.59 Kb.
|
Худайберди Эшон тарихи
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2010-йилдан 2021 йил 15 мартгача.
«Худайберди Эшон» жомеъ масжиди тарихи Масжидимиз тарихи хақида маълумот тўплаш арафасида масжид қавмининг хурматли ва нуроний кексаларимиздан бири шундай хикоя қилиб берди: 1936-37 йиллари Сталин деган подшоҳ тамомий масжид ва мадрасаларни беркитган эди. Орадан 5-4 йил ўтиб немис босқинчилари мамлакатга ҳужум бошлади ва тўхтамасдан бостириб келаверди. Шунда татар олимларидан бири Сталиннинг олдига кириб: «Рухсат берсангиз, масжидларни очсак, мусулмонлар дуо қилишса, шояд немисларни мағлуб этсак», дебди. Сталин эса олимнинг илтимосини қабул қилибди. Шундан сўнг ҳамма Ислом давлатларида (Иттифоқ ичини назарда тутилмоқда) масжид ва мадрасалар аста-аста ишга туша бошлади. «Худайберди Эшон» жомеъ масжиди 1943 йилнинг қахратон қишида, халкимизнинг тиллога тенг зангламас, иймонлари баққуват юртдошларимиз шижоатлари билан масжидга жой ажратилди. СССРдек қудратли давлат немис фашистлари томонидан қамал холатида эди. Оқил кишиларнинг фазилатли маслахатлари билан чорасиз қолган хукумат рахбари ахолининг зич жойлашган марказларида диний ибодат килиш учун имконият берди. Барча халқлар қатори вилоятимизда хам уч жойда; Наманган шахрининг Сой буйида «Шайх Эшон», шахарнинг яна бир Марғилон (Эски сим) кўчасида «Махдум Эшон» масжиди ва туманимиз марказида эса «Худайберди Эшон» масжидлари фаолияти учун рухсат берилди. 1944-йил 19 октябр куни эски «Худайберди Эшон» масжидида Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари диний идораси раиси Ўрта Осиё биринчи муфтийи Эшон Бобохон хазратлари келиб,масжидни очиб жумъа намозини ўқиб берганлар. Масжид ўша пайтда тор холда 12 сотих жойни эгаллаган эди. 1993 йилгача Масжидга қўшни Андижон вилоятининг Балиқчи туманидан тортиб, Норин, Учқурғон, Чортоқ, Янгиқурғон туманларидан намозхонлар келишарди. Худайберди Эшон масжидида 1947 йилдан тортиб хозирга қадар 16 имом, 13 та мутавалли халқ хизматида бўлган. Бизгача етиб келган маълумотларга қараганда имомларимиздан 1.Имом Орифхон махсум домла Мутаваллиёт-маълумот . 2.Мулла Абдуқаххор домла Мутавалли-маълумот йўқ. 3.Мухаммаджон хожи домла. Мутаваллиёт-маълумот йўқ. 4.Султон махсум домла. Мутаваллиёт-маълумот йўқ. 5.Маъсумхон махсум домла. Мутаваллиёт-Абдулмажидхон хожидада. 6.Исхоқ махдум домла(хофизи қуръон ва олим) Мутаваллиёт- Абдулмажидхон хожидада. 7.Акмал қори домла. Мутаваллиёт- Абдулмажидхон хожидада. 8.Исроилхон домла. Мутаваллиёт-Хамидхон ака. 9.Орифхон махсум домла. Мутаваллиёт - Хамидхон ака. 10.Рахматуллоҳ қори Обидов домла. (хофизи қуръон ва олим) 1981-1983 йиллар Мутаваллиёт Абдулмажидхон хожидада 11.Каримуллохон домла Инамов.1984-1997 йиллар. Ноиб имом Қосимов Исмоилхожи. Мутаваллиёт Эргашев Насриддин хожи 12.Обидхон қори Пўлатов-1997-2010 йиллар. Ноиб имом-Қирғизбоев Исроилхон 1996-2010 йиллар. Мутаваллиётлар: Қосимов Исмоил хожи, Абдулматов Содиқжон, Гулматов Хабибуллоҳ, Бойбобоев Махмуджон. 13.Қирғизбаев Исроилхожи-2010-йилдан 2021 йил 15 мартгача. Ноиблари;1. Жўраев Абдулмалик.2011-йилдан хозирга қадар 2. Юнусов Зокирхон хофизи қуръон.2010-йилдан-2021 йил 15 мартгача 3. Абдурахманов Одилхон 2020 йилдан 2022 йилга қадар. Мутаваллиёт Низамов Абдурахмон. 2010-йилдан хозиргача. Мустақилликдан сўнгра 1991 йили туманимиз хокими бўлмиш рахматли Асқаржон Хожимирзаевнинг ташаббуси билан, келажакда намозхонларни кўпайишлигини инобатга олган ҳолда, масжид учун янги жой, туман марказидан, Учқўрғон- Наманган катта магистрал йул бўйидан 54-сотих жой ажратилди. Масжид қозиғини Асқаржон Хожимирзаев биринчи бўлиб мустахкам қилиб қоқиб берган. Янги масжид 1998 йил 5 августда №5 рақам билан Адлия руйхатидан қайтадан ўтган, шундан бери халкимизга ислом дини арконларини ўргатиш билан хизмат кўрсатиб келмокда. Наманган вилояти Уйчи туман диний вакили ҳамда Худайберди Эшон жомеъ масжиди имом хатиби бўлиб ҳозир Исақов Олимхон ишлаб келмоқда. Download 16.59 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling