Иброхим Юлчиевич Абдурахмоновга


Download 13.96 Kb.
Sana12.03.2023
Hajmi13.96 Kb.
#1265081

Олий таълим ва инновациялар вазири
Иброхим Юлчиевич Абдурахмоновга
Навоий вилоят Конимех тумани
Зафарабод қўрғони Зафробод махалласи
Шодлик кўчаси-135 хонадонда
яшовчи фуқаро Бердиева Замира
Пинаевна томонидан

АРИЗА
Хурматли Иброхим Юлчиевич Абдураҳмонов мен Бердиева Замира Пинаевна сизга ёзиб шуни маълум қиламанки, қизим Рўзиева Юлдуз Рустамовна Бухоро мухандислик технология институти «Технологик жараёнларни бошқарув тизимлари» йўналиши кундузги 701-22 ТЖБ гуруҳида тахсил олмокда.


Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг кириб келган 2023 йилни «Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили» деб эълон қилинганлиги мени жуда қувонтирди. Шу юртда яшаётган ҳар бир инсоннинг тинч ва бахтли ҳаёт кечириши, унинг соғлиги жойида бўлиши, яхши таълим олишини инобатга олганликлари учун Президентимиздан миннатдорман.
Менга шифокорлар томонидан қўйилган ташхис (астма, сурункали гепатит “С”) доимий назоратда бўлишимни талаб қилади, шу сабабли қизим Ю.Р.Рузиева ягона қаровчим эканлигини инобатга олиб, яшаб турган манзилимизга яқинрок бўлган Навоий давлат кончилик ва технологиялар университетини мос йўналишига кўчириб келишига амалий ёрдам беришингизни илтимос қиламан.


Бердиева З.П
Download 13.96 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling