Ўзбекистон Республикаси Олий таълим,фан ва инновациялар вазири,академик И. Ю. Абдурахмоновга


Download 14.19 Kb.
Sana11.10.2023
Hajmi14.19 Kb.
#1699041
Bog'liq
Ўзбекистон Республикаси


Ўзбекистон Республикаси
Олий таълим,фан ва инновациялар
вазири,академик И.Ю.Абдурахмоновга

Андижон давлат университети
ректори А.С.Юулдашевдан

КАФОЛАТ ХАТИ
Андижон давлат университетига Андижон вилояти Андижон шахри Университет кўчасида жойлашган -бино бириктирилган.Ушбу бино 1200 ўринга мўжалланган бўлиб, тест жараёнларини ташкил этиш ва ўтказиш учун зарур моддий-техник жихозлар билан таъминланган. Ушбу бино юқоритезликдаги интернет тармоғига уланган,қўшимча энергия захирасига эга,замонавий кузатув камералари ва видеоқайд этиш ускуналари билан жихозланган хамда абитуриентлар ва уларнинг ота-оналари учун қулай шарт-шароитлар яратилган. Худуд тозалигини доимо сақлаш мақсадида университетдан алохида ишчи-ходимлар ажратилган. 2023 йилнинг 15июл куни ўтказилган Президент мактабларига кириш имтихонларида хам ушбу бинога бириктирилган университет ходимлари ўзларига юклатилган вазифаларни тўла-тўкис бажардилар. Шу ўринда, Андижон давлат университетига бириктирилган махкур бинода тест жараёнларини ўз вақтида бошлашга, абитуриентлар ва уларнинг ота-оналари учун қулай шарт-шароитларни таъминлашга хамда худуднинг озодалигини мунтазам сақлаб боришга кафолат бераман.


Ректор А.С.Юлдашев
Download 14.19 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling