«Ички ишлар органларининг жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтиришга оид фаолиятини такомиллаштириш» мавзусида ўтказилган
Download 45.46 Kb.
|
tadqiqot savolnoma
- Bu sahifa navigatsiya:
- Сўров ўтказиш санаси
- 2. Айтингчи, жамиятимизда бугунги кунда аҳолининг қонунлар асосида турмуш кечириш даражасини қандай баҳолайсиз
« Ички ишлар органларининг жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтиришга оид фаолиятини такомиллаштириш » мавзусида ўтказилган ИЖТИМОИЙ СЎРОВНОМА Ассалому алайкум! Сизга мазкур тадқиқотда иштирок этишга рози бўлганингиз учун олдиндан миннатдорчилик билдирамиз. Аввало, шуни таъкидлаб ўтмоқчимизки, Сизга берилаётган саволларнинг тўғри ёки нотўғри жавоблари мавжуд эмас. Шунингдек, Сизга шахсий сўз эркинлиги хуқуқига эга эканлигингизни яна бир бор эслатган холда, ушбу саволлар юзасидан объектив шахсий фикрларингизни билишни истар эдик. Саволларни ўқиб, жавоблар рўйхатидан ўзингиз рози бўлган вариантни белгилашингизни илтимос қиламиз. Ишончингиз комил бўлсинки, Сизнинг жавобларингиз ошкор этилмайди. Улар фақатгина умумлашган кўринишда, ва аниқланган муаммони ечиш мақсадида фойдаланилади. Ҳурмат билан ! Б.Б.Раджабов Сўров ўтказиш санаси: 2023 йил январ ойи Сўров ўтказмоқда: мустақил илмий тадқиқотчи Б.Б.Раджабов, Электрон манзил: brainjon218@gmail.com 1.Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш деганда нимани тушунасиз? Шахсий фикрингиз бўлса ўртоқлашинг! * Жамият аъзоларининг ҳуқуқий соҳадаги билимларини ошириш Аҳолининг ҳуқуқий муносабатларга киришишда ўз ҳуқуқ ва бурчларини англаб етишига кўмаклашиш Ҳуқуқий соҳадаги муносабатларга оид тарғибот-ташвиқот тадбирларини олиб борилиши Қонунга ҳурмат ва итоаткорлик туйғусини қарор топтириш жараёни Юқоридагиларнинг барчаси Другое: 2. Айтингчи, жамиятимизда бугунги кунда аҳолининг қонунлар асосида турмуш кечириш даражасини қандай баҳолайсиз? * Ёмон, яъни қонунни бузишга ва менсимасликка ҳаракат қилувчилар кўп Қониқарсиз, қонунни четлаб, айланиб ўтишга ҳаракат қилувчилар кўп Қониқарли, қонунларга мажбурликдан, жазодан қўрқиш эвазига итоат қилишади Яхши даражада, қонунларга онгли равишда амал қилишади Аъло, ҳамма қонун-қоидага бўйсунади, қўллаб-қувватлайди ва бошқалардан ҳам бўйсунишни талаб қилишади 3. Фараз қилайлик! Сиз жамоат транспорти автобусда кетяпсиз. Шу пайт тиқилинч вазиятдан фойдаланган бир йўловчи ўрта ёшли йигит чўнтагингиздан уяли телефонингизни ўғирлаётганлигини сезиб қолдингиз. Шу вазиятда сизнинг кейинги ҳаракатларингиз қандай бўлади? * Ўзимга зарар етишини олдини олиш учун қўрқув таъсирида жим тураман Ҳимояланиш ва қўрқув таъсирида баланд овозда атрофдан ёрдам сўрайман Ўша жойни ўзида ўғрини уриб-дўппослаб, телефонимни қайтариб олиб, 102 га телефон қиламан, ўғрини ички ишлар ходимларига топшираман Ўғрига танбеҳ бериб, телефонимни қайтариб олиб, 102 га телефон қиламан, куч ишлатмасдан, ўғрини ички ишлар ходимларига топшираман Ўғрига танбеҳ ва бошқа бу каби ишларни қилмаслиги бўйича огоҳлантириш бериб, телефонимни қайтариб олиб, ўғрини қўйиб юбораман, 102 га мурожаат қилмайман 4. Айтингчи, Сиз жамиятимизда ўрнатилган қонун-қоидаларга қай даражада амал қиласиз ва нима сабабдан? * Тўла-тўкис амал қиламан, қонунга ҳурмат юзасидан Тўла амал қилишга ҳаракат қиламан, мажбурлик ва жазодан қўрқиш сабабли Баъзида амал қилмайман, ҳуқуқ ва манфаатларимга тўсиқлар пайдо бўлиши сабабли Амал қилмайман, қонун-қоидалар замон талабида такомилллаштириб борилмаганлиги сабабли Download 45.46 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling