Iii чорак якунлари


Download 14.11 Kb.
Sana15.02.2023
Hajmi14.11 Kb.
#1202322
Bog'liq
3 чорак


III чорак якунлари

Республикада ичимлик сув таъминоти билан таъминланганлик даражаси 72,5 фоизга, ичимлик сув таъминоти яхшиланадиган аҳоли сони 575 минг нафарга бажарилган.


Оқова сув чиқариш хизмати қамраб олинганлик даражаси 17,7 фоизга эришилган, оқова сув хизмати яхшиланадиган аҳоли сони 110 минг нафарга бажарилган.
Ичимлик сув ишлаб чиқариш ҳажми 475 млн. метр куб ишлаб чиқарилган.
Янги 92 та ичимлик сув ишлаб чиқариш ва 8 та оқова сув тозалаш иншоотлари қурилган. Унга кўшимча равишда 70 та янги иш ўринлари яратилди. Жорий ва мукаммал таъмирланган ичимлик сув тармоқлари 7 874,2 км ни ташкил этади, ичимлик сув тармоқларининг 184,2 км мукаммал таъмирланган, ичимлик сув тармоқларини жорий таъмирлаш кўрсаткичи 7 690 км ни ташкил этади.
Тармоқлардаги сув йўқотиш кўрсаткичи бўйича 0,8 фоизга сув йўқотиш даражаси қисқартирилган.
Барча дастурлар доирасида қуриладиган ичимлик сув ва оқова сув чиқариш тармоқлари:
- ичимлик сув тармоқлари 767,9 км қурилган;
- оқова сув чиқариш тармоқлари 49,8 км қурилган.
III чорак якуни билан 36,7 млн. доллар хорижий инвестиция жалб қилинган. Инвестиция дастурига мувофиқ амалга оширилаётган инвестиция лойиҳалари юзасидан 61 та лойиҳа бўйича 450,2 млрд. сўм ўзлаштирлди.
Халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукуматлар молия ташкилотлари иштирокида қиймати 143,8 млн. доллар бўлган 1 та объект фойдаланишга топширилди.
2022 йилда қуриладиган “Янги Ўзбекистон” массивларинг ташқи ичимлик ва оқова сув тизимларини қуриш бўйича III чорак якуни билан 28,2 км ичимлик ва оқова сув тармоқлари ётқизилди.
Download 14.11 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling