Иймон режа: Садокат ва унинг куринишлари


Download 0.63 Mb.
bet1/5
Sana06.04.2023
Hajmi0.63 Mb.
#1329748
  1   2   3   4   5
Bog'liq
IYMON Musajonova Madinaxon 203


Андижон давлат университети
Тарих факултети
Тарих йўналиши
203-гуруҳ талабаси
Мусажонова Мадинахоннинг
Шарқ алломаларининг илмий мероси фанидан тайёрлаган мустақил иши
ИЙМОН
Режа:
1.Садокат ва унинг куринишлари
2.Одамларнинг орасини ислох килиш
3. Узаро ёрдам
4. Олийжаноблик
5. Ширинсўзлик
Ҳар бир жамиятнинг мустаҳкамлиги ва унинг аъзолари орасида ўзаро ишонч ҳукм суриши учун Садоқат зарурдир. Шунинг учун ҳам, садоқат жа-мият тузилишидаги асосий қадриятлардан бўлиб, халқларнинг тараққиёти, рамзи ҳамдир. Қаерда мана шу сифат йўқолса, ўрнига ишончсизлик ке-лади ва ўзаро ёрдам йўқолади. Садоқат жамият учун зарур нарса бўлганидан, оила ва тарбия муассасаларида катта аҳамиятга молик нарса бўлиши керак. Чунки, у барча яхшиликларнинг боши ҳисобланади. У орқали кишилар бир-бирларига ишонадилар. Шунинг учун ҳам, Аллоҳ мусулмон- ларни бу сифат билан сифатланишга чақирган.
САДОКАТ ВА УНИНГ КЎРИНИШЛАРИ
«Эй, иймон келтирганлар, Аллоҳга такво килинглар ва содиқлар ила бирга бўлинглар»
(«Тавба» сураси, 119-оят).
«Сизлар ростгўйликни лозим тутинглар. Чун- ки, ростгўйлик яхшиликка бошлайди. Яхшилик эса жаннатга бошлайди. Киши рост гапиравер- са ва ростгўйликни истайверишда бардавом бўлса, Аллоҳнинг ҳузурида «сиддиқлардан» деб ёзилади. Сизлар ёлғондан ҳазир бўлинглар. Чунки, ёлгон фужурга бошлайди. Фужур эса дўзах га бошлайди. Киши ёлғон гапираверса ва ёлгончиликни истайверишда бардавом бўлса, Аллоҳнинг ҳузурида «каззоблардан» деб ёзилади».
Пайгамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар:
Тўртовлари ривоят қилишган.
Шу ҳадисда садоқат ёлғончиликнинг тескариси, яъни ростгўйлик маъносида келган. Садоқатнинг турларидан бири омонатдир. Омонат эса, инсондаги энг олий сифатлардан ҳисоб- ланиб, ҳар бир жамият унга муҳтождир. Омонат- ли бўлиш кўп яхшиликлар келтиради. Шунинг учун ҳам, Ислом уни мусулмонларнинг сифатидан деб эътиборга олади. Аллоҳ мусулмонларни мадҳ қилиб шундай дейди:

Download 0.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling