Иктисодиёт тарихи (халк хужалиги тарихи) ва иқтисодий таълимотлар тарихи иқтисодиёт фанининг фактология ва методология асосларини таъминловчи ва яратувчи асос сифатида ахамиятлидир
Download 13.59 Kb.
|
ДБА
Кириш Иктисодиёт тарихи (халк хужалиги тарихи) ва иқтисодий таълимотлар тарихи иқтисодиёт фанининг фактология ва методология асосларини таъминловчи ва яратувчи асос сифатида ахамиятлидир. Шу сабабли бу фанлар иқтисодиёт фанининг ажралмас ва таркибий кисмидир. Айникса, хозирги даврда иқтисодиёт хар бир инсон хаётига жушкинлик билан кириб бормокда ва одамлар иқтисодиёт тугрисида имкони борича купрок билишга интилмокдалар. Хуш, уммон каби кенг иқтисодиёт фанини урганишни нимадан бошламок керак, деган савол тугилиши табиий. Бизнингча, бу ишни, шифокор даволанувчини тузатишни унинг касаллик тарихидан бошлагани каби, тарихдан бошлаш зарур. Албатта, бугунги ва эртанги кун муаммоларини тула хал этишда утган аср иқтисодчиларидан барча саволларга тайёр жавоб топиш кийинлиги аник, аммо ўтган донишмандларнинг фикр-мулохазалари хозирги ва келажак тугрисида тугри хулоса чикариш учун яхши имконият беради. Аникроги велосипедни кайта кашф килишга хожат колмайди, тарихий тажриба шуниси билан хам қимматлидир. Аммо шундай булдики, охирги 25-30 йил давомида бу фанларга кам эътибор берилди, хатто Иқтисодий сиёсат қатагонга учради, факат мустакиллик йилларида бу фанни олий укув юртларида қайтадан ўқитиш бошланди. «Иктисодий сиёсати» фанининг предмети булиб, маълум даврлардаги у ёки бу ижтимоий катламлар, инсонлар манфаатини ифода этувчи иқтисодий ғялар ва ижтимоий концепцияларнинг вужудга келиши, ривожланиши ва алмашинувининг тарихий жараёни хисобланади. Бу ғялар айрим иқтисодчи олимлар, назарий мактаблар, окимлар ва йуналишларга тегишлидир. Иктисодий таълимотлар тарихи мустакил фан сифатида энг кадимги даврдан бошлаб то хозирги замонгача вужудга келган асосий иқтисодий фикр, ғоя, караш, назария ва таълимотларни уз ичига олади. Методик жихатдан бу фан иқтисодий тахлилнинг илгор услублари йиғиндисидан иборат булиб, тарихий, индукция, мантикий абстракция ва бошка усуллардан кенг фойдаланади. Иқтисодий сиёсат фани «иқтисодий назария» фани билан чамбарчас боглик, лекин ундан катта фарқ қилади. «Иктисодий назария» фанида энг мухим иқтисодий категорияларнинг сунгги давр учун тахлили берилади, аммо бу назариялар хар доим хам тургун булмайди ва вақт давомида, айникса, кескин узгарищлар даврида эволюцияда булади. Давлатнинг иқтисодиётга аралишиш сабабларидан бири – ёш тармоқни химоялашдир. Ёш тармоқни химоялаш натижасида вақт ўтиши билан ишлаб чиқариш бир мунча рақобатбардош бўла бошлайди. Бу эса ишлаб чиқариш миқдорини оптимал хажмига эришиши ва ишчи хизматчиларнинг малакаси ортиши хисобига амалга ошади. 1792 йил А.Гамильтон томонидан бу сиёсат олға сурилган эди. Маълумки, янги ташкил этилган корхона (тармоқ)нинг ишлаб чиқариш харажатлари катта бўлади ва рақобатбардош бўла олмайди. Йилдан йилга ишлаб чиқариш харажатлари камайиб боради, махсулотнинг сифати орта боради. Ёш тармоқни химоя қилиш сиёсатини ёқлаб чиқувчиларнинг фикрича махаллий ёш тармоқнинг ривожланиши, аниқроғи унинг етуклик даражасига етиб келиши учун унга ички бозордан катта улуш ажратиб беришни кафолат қилиш керак деган ғояни олға сурадилар. Бунга мисол қилиб Жанубий Корея ва Бразилиянинг автомобил саноатини олиш мумкин. Бу мамлакатларнинг автомобилсозлик тармоқлари ўз давлатларининг химоясида рақобатбардош тармоқгача кўтарилгандир. Агар янги ташкил этилган тармоқ ёки ишлаб чиқаришдан келадиган даромад унинг бошланғич харажатларини қопласа унда ёш тармокни химоя этиш сиёсати мақсадга мувоффиқдир. Давлатнинг иқтисодиётга аралашиш сабабларидан яна бири – бу индустриализациялаш. Кейинги вақтларда кўп давлатлар протекционизм сиёсатини қўллаб-қувватлашларининг асосий сабаблари қуйидагилардан иборат: - қишлоқ хўжалигини эмас, балки саноатни ривожлантиришга қаратилган уринишлар ишлаб чиқариш хажмини ўсишига олиш келиши; - саноат тармоқларида хорижий сармояларни кўпайтириш иқтисодиётни ўсишига олиб келиши; - саноатни ривожлантириш анъанага айланган қишлоқ хўжалиги махсулоти ёки хом ашё материалларини етиштиришга қарши бўлган чора, хамда савдода тебранишни стабиллаштириш шартидир; - тайёр махсулотларнинг нархи хом ашёлар нархига нисбатан тез ўсиш тенденцияси. Одатда саноати ривожланган давлатнинг иқтисодий холати саноати қолоқ давлатга нибатан бир мунча яхши. 18 асрнинг охирларида Англия саноат революцияси даврида бир неча давлатлар ўзларида индустриал база яратганлар. Масалан, АҚШ ва Япония шулар жумласидандир. Эркин бозор иқтиодиёти хукм сурганда бир мунча арзон махсулотларни хорижий давлатлардан импорт қилиш махалий саноатни яратишга қаршилик кўрсатади. Индустриализациялаш номоёндаларининг фикрича махаллий махсулот нархлари халқаро бозорларда рақобатлаша олмаса ҳам қўйилган мақсадларга эришиш мумкинлигини таъкидлайдилар. Агар давлат қишлоқ хўжалигини ривожлантиришдан саноатни ривожлантиришга ўтадиган бўлса у холда: - агар қишлоқ хўжалиги ишчиларининг унумдорлиги паст бўлса, махсулот ишлаб чиқариш ортади; - шахарларда социал ва сиёсий характердаги хизматларга талаб ортади; - қишлоқ хўжалиги секторини ривожлантириш имкониятлари қўлдан кетиши мумкин. Ташқи савдо мувозанатининг шарти – бу давлатнинг маълум экспорт ўрнига қанча импорт махсулотини олиши мумкин бўлган импорт хажмини экспорт хажмига нисбатидир. Ривожланаётган мамлакатларнинг ташқи савдо мувозанатининг ёмонлашувининг сабаби қишлоқ хўжалик махсулотларига бўлган талабни тайёр махсулотларга бўлган талабга нисбатан пасайиши ва бошқа давлатлар томонидан ресурсларни тежайдиган технологияларни қўлланишидир. Импорт ва экспортни тўғридан-тўғри назорат қилиш инструментларидан энг кўп тарқалгани бу лицензиялар ва квоталар ёки контигентлар хисобланади. Лицензион система шуни тахмин қилади. Яъни давлат махсус муассаса орқали аниқ товарлар билан ташқи савдо операцияни олиб боришга рухсат берувчи рухсатнома беради, ва бу товарлар импорт ва экспорт бўйича лицензияланган товарлар мажмуасига кириш керак. Лицензиялар икки хил бўлади: автоматик лицензия, аниқ вақт ичида, товарни тўсиқсиз олиб кириш ва олиб чиқишга рухсат беради; ноавтоматик (индивидуал, бир мартали) лицензия, бунда аниқ товарга импорт ёки экспортга рухсатни аниқ импортерга ёки экспортерга берилади, ва унда товар миқдори, удан бахоси, ишлаб чиқарган мамлакати кўрсатилади, баъзи холларда эса товарни олиб кирилган ёки олиб чиқишган божхона пункти хам кўрсатилади. Ўзбекистон минтақавий ва халқаро энергетика тизими ва даставвал, унинг газ сегментида каттагина ўринни эгаллаган. Охирги йилларда мамлакатда табиий газ қазиб олиш ўсмоқда ҳамда газ заҳираларининг кўпайиши кузатилмоқда. Бу энергетика соҳасига давлат миқёсидаги эътибор ва хорижий инвестицияларни жалб қилиш ва ҳимоялаш чора-тадбирларининг шарофатидир. Пухта ўйланган давлат сиёсати натижасида энергетика сектори хорижий нефт-газ компанияларининг диққат-эътиборини тортиб, улар Ўзбекистондаги турли энергетик лойиҳаларга инвестиция киритмоқдалар. Россия ва Осиё мамлакатларининг Ўзбекистонга бу қадар эътибори уларнинг газ конларини излаш ва газ қазиб олишни молиялаштириш бўйича истиқболли лойиҳалар, шунингдек, аллақачон 3 трлн кубметрни ташкил қилувчи табиий газ заҳираларининг ўсиши туфайли мамлакатимизнинг халқаро энергия таъминотидаги ўсиб бораётган ўрнини жуда яхши тушунишлари билан изоҳланади. Бунда қазиб чиқариш мумкин бўлган заҳиралар ҳажми яна 5 трлн м³ миқдорида баҳоланмоқда. Шунингдек, қўшимча факторлар билан бирга, Ўзбекистоннинг газ ресурсларига нисбатан хорижий энергетиклар эътиборининг кучайишига бир қанча узоқ муддатли характердаги тенденциялар белгиланаётган халқаро энергетика бозоридаги вазият ҳам ёрдам бермоқда. Глобал энергетика бозори тараққиётида бир қанча асосий ҳал қилувчи тенденцияларни кўрсатиб ўтиш мумкин. Шуни таъкидлаш жоизки, 1992 йил 17 мартда Хельсинкида “Трансчегаравий сув ирмоқлари ва халқаро кўлларни муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш бўйича Конвенция” қабул қилинган бўлиб, унинг 1-қисми 2-моддасининг 1-бандида тарафларнинг ҳар қандай трансчегаравий таъсирни олдини олиш, чеклаш ва қисқартириш учун барча тегишли чоралар қабул қилишлари белгилаб қўйилган. Конвенциянинг 2-модда, 2-банди “е” қисмида “Тарафлар сув ресурсларини экологик асосланган ва оқилона бошқаришнинг, уларни сақлаш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш мақсадларида трансчегаравий сувлардан фойдаланишни таъминлаш учун”, “с” қисмида “трансчегаравий таъсир кўрсатаётган ёки кўрсатиш мумкин бўлган фаолиятини амалга оширишда, улар трансчегаравий хусусиятларини алоҳида инобатга олган ҳолда, оқилона ва адолатли тарзда трансчегаравий сувлардан фойдаланишни таъминлаш учун барча тегишли чораларни қабул қилишлари” белгилаб қўйилган. Минтақада сув ресурслари табиий равишда бир текис тақсимланмагани Сирдарё ва Амударёнинг юқори қисмида барпо этиладиган гидроиншоотларнинг ишлаш тартибига таъсир кўрсатади. Мавжуд ирригация-энергетик сув омборларидан (Тўхтагул, Қайроққум, Курпсой, Нурек, Бойпазин ва б.) электр энергияси ишлаб чиқариш тартибида фойдаланишда катта манфаат бор. Гидроиншоотлардан ушбу тартибда фойдаланиш дарёнинг қуйи оқимида жойлашган давлатлар билан ҳисоблашмасдан тошқин даврида куз ва қишда йиғилган сувни қўйиб юбориш эҳтимолини пайдо қилади. Вегетация даврида, баҳор ва ёзда эса ирригация-мелиорация тизими керакли ҳажмда сув билан таъминланмайди. Бунда сунъий равишда сув танқислиги муаммоси вужудга келади. Шунга қарамай, янги сув омборлари ва гидроэлектр станциялар, хусусан, Зарафшон дарёсида Явон, Вахшда Роғун, Норинда эса Қамбарота каскадини қуриш масалалари кўриб чиқилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов БМТ Бош Ассамблеясининг Мингйиллик ривожланиш мақсадларига бағишланган ялпи мажлисидаги нутқида: “Кўплаб халқаро экология ташкилотлари ва нуфузли экспертлар тавсия қилаётганидек, ушбу дарёлардан шу миқдордаги энергетика қувватларини олиш учун нисбатан хавфсиз, аммо анча тежамкор кичик ГЭСлар қурилишига ўтиш оқилона йўл бўлур эди”, дея таъкидлагани бежиз эмас. Хулоса шундан иборатки, Ўзбекистон мустақилликнинг дастлабки кунларидан бошлаб Марказий Осиё сув-энергетика ресурсларини биргаликда бошқариш соҳасидаги икки томонлама ва кўп томонлама битимлар ва минтақавий ташаббусларда фаол иштирок этиб келмоқда. Зеро, мамлакатда экологик хавфсизлигини таъминлаш Марказий Осиё минтақасидаги экологик барқарорликни таъминлаш билан бевосита боғлиқ бўлиб, бу ҳолат минтақадаги сув ресурсларидан биргаликда фойдаланиш, атроф-муҳит ифлосланишининг трансчегаравий муаммолари, Орол қуриши оқибатларини бартараф этиш ва Орол денгизи ҳавзасини экологик жиҳатдан соғломлаштириш бўйича ҳамкорликда бир қатор муҳим вазифаларни амалга ошириш орқали намоён бўлади. Шундай шароитда Тожикистон ҳукумати томонидан Роғун ГЭСи лойиҳасини қайта жонлантириш ҳатти-ҳаракатлари бутун минтақа аҳолисини хавф остида қолдириш шароитини юзага келтиргани ҳолда ушбу муаммони халқаро ҳуқуқий меъёрлар асосида хал қилишни тақозо этади. Download 13.59 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling