Илм ўрганиш учун 4 та фойдали бепул сайтлар 17/03/2016 Maslahatim. Uz изоҳ


Download 22.2 Kb.
Sana09.01.2023
Hajmi22.2 Kb.
#1085495
Bog'liq
Илм ўрганиш учун 34 та фойдали бепул сайтлар


Илм ўрганиш учун 34 та фойдали бепул сайтлар
 17/03/2016 Maslahatim.UZ  2 изоҳ
Интернетнинг менга ёқадиган биринчи рақамли жиҳати — бу бепул илм ўрганиш имкониятидир. Ҳақиқий ҳаётда у ёки бу соҳада илм ўрганишингиз учун ҳар доим пул тўлашингизга тўғри келади: ёки репетиторга пул тўлайсиз, ёки шартнома асосида ўқиётган ўқув даргоҳингизга…
Виртуал ҳаётда эса буларнинг ҳаммаси бепул ва ҳар қандай киши учун мавжуд.
Интернет орқали илм олишнинг бир неча шартлари мавжуд. Биринчи навбатда Сизда инглиз тилидан фойдаланиш кўникмаси яхши шаклланган бўлиши шарт. Асосан инглиз тилида ёза олишингиз, ўқиб тушунишингиз муҳим аҳамият касб этади. Аудио маълумотларни қабул қилиш учун эса тинглаб тушуниш кўникмасини мустаҳкам эгаллаган бўлишингиз керак. Илм ўрганиш мумкин бўлган бепул сайтларнинг энг яхшилари асосан инглиз тилида фаолият юритади. Инглиз тилини мукаммал билишингиз дунёнинг деярли барча илмларини ўрганишингиз учун эшикларни очади.
Уйингиздан чиқмасдан интернет орқали илм ўрганишнинг яна бир шартларидан бири сифатли интернетга уланган компютерга эга бўлишингиз ҳисобланади. YouTube орқали видеоларни қийинчиликларсиз кўра олишингиз интернетингиз тезлигининг яхши эканлигидан далолат беради. Бундан ташқари компютердан юқори даражада фойдалана олишингиз шарт.
Сиздан талаб этиладиган кейинги шарт — компютер олдида одатдагидан кўпроқ вақт сарфлашга мойиллигингиз. Жуда кўпчилик, шу жумладан мен ҳам. Компютер қаршисида узоқ вақт ўтиришдан чарчайди. Бундай ҳолатнинг олдини олиш учун 20-20-20 қоидасини ёдда тутушингиз керак: компютер қаршисида 20 дақиқа ўтирганингиздан сўнг ундан 20 қадамга узоқлашиб, 20 сония чалғишингиз ва кейин келиб ишингизни давом эттиришингиз мумкин.
Ишончим комилки, интернет орқали илм олиш учун инглиз тилини мукаммал даражада билсангиз, уйингизда сифатли интернетга уланган компютер бўлса, илм ўрганиш учун компютер қаршисида ўтириб ўтказадиган бўш вақтингиз бўлса ва албатта илм ўрганишни чин дилдан истасангиз, сифати Оксфорд ёки Гарвард университетларида олинадиган илмдан кам бўлмаган илмга эга бўлишингиз мумкин. Муҳими, ҳаммаси фақат ва фақат Сизга боғлиқ эканлигини унутмаслигингиз керак.
Бугундан эътиборан ўзингиз учун керакли ва қизиқарли бўлган илмни қуйидаги сайтлардан бепул ўрганишни бошлашингиз мумкин:
Онлайн курслар
1. edX — дунёнинг энг яхши университетлари томонидан тақдим этиладиган онлайн курслар.
2. Coursera — дунё олийгоҳларининг энг яхши устозлари бепул дарс ўтадиган сайт.
3. Coursmos — қисқа вақтда ўрганиш мумкин бўлган, кичик ҳажмли илм курслари.
4. Highbrow — кундалик эмаил манзилингизга юбориладиган дарс курслари.
5. Skillshare — дунёқарашни шакллантирадиган курслар.
6. Curious — профессионал кўникмаларни шакллантириш учун дарслар.
7. Lynda — технология, бизнес ва яратувчанлик курслари.
8. CreativeLive — дунё мутахассисларининг курслари.
9. Udemy — компютерга алоқадор соҳаларга оид курслар.
Дастурлаш
1. Codecademy — дастурлашни интерактив усулда ўрганиш.
2. Stuk.io — бошланғич босқичдан бошлаб дастурлашни ўрганиш.
3. Udacity — Google, Facebook, mongoDB, AT&Tқ ва бошқа компаниялар курслари.
4. Platzi — дизайн, маркетинг ва дастурлаш бўйича курслар.
5. Learnable — Веб усталар тайёрлаш курслари.
6. Code School — дастурлашни ўрганишдаги амалий машғулотлар сайти.
7. Thinkful — устоз билан яккама-якка ҳолатда дарс бўладиган курслар.
8. Code.org — дастурлаш бўйича бошланғич босқичдагилар учун курслар.
9. BaseRails — Рубй он Раилс ва бошқа дастурлаш технологиялари курслари.
10. Treehouse — HTML, CSS бўйича ва iOS дастурлаш соҳаси бўйича курслар.
11. One Month — бир ойда веб дастурлаш илмини ўргатувчи курслар.
12. Dash — сайтлар тайёрлашни ўргатишга йўналтирилган курслар.
Маълумотлар билан ишлаш
1. DataCamp — маълумотлар ҳақида дарслар ва курслар жамланмаси.
2. DataQuest — маълумотлар ҳақида интерактив усулда ўрганиш.
3. DataMonkey  — ўйинлар орқали маълумотлар таҳлилини ўрганиш.
Хорижий тиллар
1. Duolingo — хорижий тилларни бепул ўргатадиган курслар.
2. Lingvist — 200 соатда хорижий тилни мукаммал ўрганиш курслари.

3. Busuu — янги тил ўрганишни хоҳловчилар тармоғи.


4. Memrise — сўз бойлигини ошириш учун карточкалар.
Дунёқарашни шакллантириш
1. TEDed — ТЕД конференсиялари асосида тайёрланган дарслар тўплами.
2. Khan Academy — интерактив ўрганишнинг улкан манбаси.
3. Guides.co — турли кўрсатмалар сайти.
4. Learnist — турли соҳа мутахассисларининг маърузалари.
5. Prismatic — ўзингиз истаган ёъналишдаги янги илм ўрганиш.
6. Snapguide — ўз қўли билан нимадир ясашга ўргатадиган сайт.
Вақтингизни ҳеч қачон бекорга оътказманг. Интернетдан фойдаланиш имкониятингиздан унумли фойдаланинг ва илмингизни оширинг.
Download 22.2 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling