Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да амалга оширишга оид давлат дастури” ижросини таъминлашга кўмаклашиш тўғрисида


Download 45.5 Kb.
Sana13.08.2023
Hajmi45.5 Kb.
#1666828
Bog'liq
0.Дастур карор


9.02.2022йил №6-9 “с”
Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да амалга оширишга оид давлат дастури” ижросини таъминлашга кўмаклашиш тўғрисида

“2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси”ни “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да амалга оширишга оид давлат дастури” бажарилишида касаба уюшмаларининг фаол иштирокини таъминлаш ҳамда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Ижроия қўмитасининг 2022 йил 7 февралдаги 6-44 с сонли “2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси”ни “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да амалга оширишга оид давлат дастури” ижросини таъминлашга кўмаклашиш бўйича Касаба уюшмалари Федерациясининг дастури тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Фарғона вилояти кенгаши Ижроия қўмитаси қарор қилади:


1. “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” бўйича қабул қилинган Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Фарғона вилояти кенгашининг дастури ижроси тўғрисидаги ахборот” маълумот учун қабул қилинсин.
2. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Ижроия қўмитасининг 2022 йил 7 февралдаги 6-44 с сонли “2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси”ни “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да амалга оширишга оид давлат дастури” ижросини таъминлашга кўмаклашиш бўйича Касаба уюшмалари Федерациясининг дастури тўғрисида”ги қарори ижро ва маълумот учун қабул қилинсин.
3. “2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да амалга оширишга оид давлат дастури” ижросини таъминлашга кўмаклашиш бўйича Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Фарғона вилоят кенгашининг дастури” 1-иловага, Дастурни амалга ошириш бўйича ишчи гуруҳ таркиби
2-иловага, мониторинг гуруҳи 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
4. Ишчи гуруҳга:
Дастурнинг мазмун-моҳиятини касаба уюшмалари тизимидаги ташкилотларга етказиш ва уларнинг масъулиятини янада ошириш;
Дастурнинг тўлиқ, ўз вақтида ва сифатли бажарилишини ташкил этиш ва назорат қилиш вазифалари юклатилсин.
5. Тармоқ Республика Кенгашларининг вилоят, туман, шаҳарлардаги масъул раҳбарлари ва бошланғич касаба уюшма қўмиталари раисларига:
уч кун муддатда вилоят кенгашининг дастури асосида ўз чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва бошланғич касаба уюшмалари ташкилотларига етказиш;
бунда “Инсон қадри учун” тамойилини бош мақсад қилиб олиш, халқ билан мулоқот тизимини янада кучайтириш, аҳолидан тушган мурожаатларни қисқа муддатда ҳал этиш чораларини кўриш, кекса авлод вакилларини, хотин-қизларни ҳамда ёшларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш, уларнинг ижтимоий муҳофазасини таъминлаш ҳамда саломатликларини тиклаш масалаларига алоҳида эътибор қаратиш;
бир ҳафта муддатда барча бўғиндаги касаба уюшмаси ташкилотларида “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили” бўйича тадбирлар ишлаб чиқилишини ташкил этиш;
Дастурда белгиланган вазифалар ижроси юзасидан ойлик мониторингни йўлга қўйиш;
ҳар чорак якунида дастур ижросини ўз йиғилишларида муҳокама этиб борилишини йўлга қўйиш;
Дастур бажарилиши юзасидан маълумотларни ҳар ойнинг 25-санасига қадар белгиланган шаклда вилоят кенгаши аппаратининг тегишли бўлимларига тақдим этиш вазифалари топширилсин.
6. Вилоят кенгаши аппаратининг масъул ходимлари тегишли бандлар бўйича берилган маълумотларни умумлаштирган ҳолда ҳар ойнинг 28-санасига қадар Мониторинг гуруҳи (Ғ.Пайзиев)га тақдим этсин.
Мониторинг гуруҳи (Ғ.Пайзиев) тақдим этилган маълумотларни умумлаштириб борсин ҳамда ҳар ой якуни бўйича кейинги ойнинг 28-санасига қадар Федерация кенгашига маълумот киритсин.
7. Молия бўлими (С.Рахмонов) Дастурда белгиланган сарф-харажатлар учун зарур маблағларни касаба уюшмаси бюджетидан ўз вақтида тегишли ташкилотларга ўтказиб борсин ҳамда жойларда уларнинг мақсадли ва самарали сарф этилиши устидан назоратни йўлга қўйсин.
8. Маданий-марифий ва спорт ишлари бўлими (Ғ.Пайзиев) билан биргаликда вилоят кенгашининг расмий веб-сайтида Дастур ижроси тўғрисида мунтазам ахборот бериб борсин ва унда ҳар ой якуни бўйича маълумот жойлаштирсин.
9. “Ishonch” ва “Ishonch-Доверие” газеталари таҳририятининг вилоятдаги мухбири (Ж.Эргашев)га газета саҳифаларида Дастур доирасида вилоятда касаба уюшмалари томонидан амалга оширилаётган ишларни кенг ёритиб бориш тавсия этилсин.
10. Ушбу қарор ижросини назорат қилиш Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Фарғона вилоят кенгаши раиси ўринбосари О.Қозихонова ҳамда бўлимлар мудирлари зиммасига юклатилсин.
Раис Э.Нуралиев
Download 45.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling