Институционал иқтисодиёт


Download 104.91 Kb.
bet1/38
Sana18.02.2023
Hajmi104.91 Kb.
#1211260
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   38
Bog'liq
institutsional Iqtisodiyot majumo


1-МАВЗУ. “ИНСТИТУЦИОНАЛ ИҚТИСОДИЁТ” ФАНИНИНГ ПРЕДМЕТИ ВА МАЗМУНИ, ТАМОЙИЛЛАРИ



  1. Институционал назарияларнинг пайдо бўлиши ва ривожланиши тарихи

Неоклассик назариянинг асосий тамойиллари икки қисмдан иборат. Асосий тамойилларнинг биринчи қисмини классиканинг “эски” тамойиллари, иккинчи қисмни эса, неоклассиканинг “янги” тамойиллари ташкил этади. “Эски” тамойиллар “қатъий негиз” бўлса, “янги” тамойиллар неоклассиканинг «ҳимоя қобиғи»ни ташкил этади.
Эски” тамойилларга қуйидагилар киради:

  • бозорда ҳамма вақт мувозанат мавжуд, у ягона Парето (Вальрас-Эрроу-Добре) оптимуми талабларига мос келади;

  • бозорда индивидлар томонидан оқилона танлов амалга оширилади;

  • индивидларга ташқи омиллар таъсир кўрсатмайди, уларнинг бирор ҳолатни афзал билиши барқарор ва экзоген хусусиятга эга;

  • харажатларнинг ягона тури – ишлаб чиқариш харажатлари ҳисобга олинади. Айни чоғда айирбошлаш харажатлари эътиборга олинмайди.

Янги” тамойилларга кўра:

  • бозорда айирбошлашни амалга ошириш учун ресурсларнинг хусусий мулкни ташкил этиши асосий замин ҳисобланади;

  • индивидларда битим тўғрисидаги барча ахборот мавжуд;

  • айирбошлаш чегаралари камайиб борувчи фойдалилик тамойили асосида ҳамда ресурсларнинг дастлабки тақсимланишидан келиб чиқиб, белгиланади.

Эски” институционал мактаб: Т.Веблен, Ж.Р.Коммонс, У.Митчеллар, Й.Шумпетер, Ж.К.Гэлбрейт, Ф.Найт, К.Полани, К.Айрес, Г.Мюрдаль.
Янги” институционал мактаб: Р.Коуз, Д.Норт, О.Уильямсон, Р.Познер, М.Олсон, Ф.Хайек.


2. Институционализмнинг методологик асослари ва институционал таҳлилда бошланғич нуқта масаласи
Ҳозирги вақтда неоинституционал ёндашувдан нафақат иқтисодчилар ва социологлар, балки юристлар ва сиёсатшунослар ҳам фойдаланишмоқда. Бу кўпроқ ҳам жаҳон хўжалик тизимини, ҳам алоҳида олинган миллий иқтисодиётни тадқиқ этишга тааллуқли, чунки фундаментал таҳлилни, хоҳ у иқтисодий назария, сиёсатшунослик, социология, ҳуқуқ бўлсин, бир фан доирасида олиб бориб бўлмайди.

Download 104.91 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling