Институтда 2022 йилнинг 1-ярим йиллигида маънавий-маърифий йўналишида амалга оширилган ишлар
Download 17.67 Kb.
|
2022 йил 1 ярим йиллик маънавий маърифий соҳада амалга оширилган
- Bu sahifa navigatsiya:
- 5 муҳим ташаббус
- Самарқанд, Навоий, Қашқадарё
- 5 та Сифатмуний, Ойбек, Навбаҳор, Намозгоҳ, Аҳмад Дониш
- 40 га яқин
- 4 нафар “темир дафтар”да
- “Ёшлар дафтари”, “Аёллар дафтари”
- 126 нафар
- 163 нафари
- 27 нафар
Институтда 2022 йилнинг 1-ярим йиллигида маънавий-маърифий йўналишида амалга оширилган ишлар 2022 йилнинг биринчи ярим йиллигида Институтда маънавий-маърифий ишларни тизимли ташкил этиш, бу борада амалга оширилаётган чора-тадбирларнинг самарадорлигини ошириш, айниқса ёшларнинг интеллектуал салоҳияти, онгу тафаккури ва дунёқарашини юксалтириш, ватанпарварлик, халққа муҳаббат ва садоқат туйғуси билан яшайдиган баркамол авлодни тарбиялашга алоҳида эътибор қаратилди. Институтда 5 муҳим ташаббус доирасида ёшларнинг маданият ва санъат, спорт, компьютер технологиялари, китобхонликка жалб этиш борасида бир қатор ишлар амалга оширилган бўлиб, 4 та “Талабалар театр студиялари”, 4 та “Қувноқлар ва зукколар” жамоалари ҳамда 10 дан ортиқ “Заковат” клублари, 1 та “Шарқ гавҳари” мақомчилар ансамбли фаолияти йўлга қўйилди. Институт ва талабалар турар жойи биноларида 5 муҳим ташаббус хоналари, бепул Wi-fi зоналари ташкил этилди. Талабаларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил етиш ички ва зиёрат туризмини самарали йўлга қўйиш мақсадида юртимизнинг Самарқанд, Навоий, Қашқадарё, вилоятларидаги тарихий обидалари, муқаддас зиёратгоҳларига 460 дан ортиқ талабаларнинг ташрифлари ташкил этилди. Бухоро вилоят мусиқали драма театри билан ҳамкорлик шартномалари имзоланиб, 1200 дан ортиқ талабаларнинг театр томошаларига ташрифлари ташкил этилди. Институтда маданият ва санъат, спорт, компьютер технологиялари, китобхонликка жалб этиш борасида 20 дан ортиқ тўгарак фаолияти йўлга қўйилиб, 3000 дан ортиқ талабалар қамраб олинди. Мазкур тўгаракларга институт талабалари билан бир қаторда ёндош маҳаллалардаги уюшмаган 400 дан ортиқ ёшларнинг қатнови йўлга қўйилди. Институт ўзи жойлашган ҳудуд атрофидаги 5 та Сифатмуний, Ойбек, Навбаҳор, Намозгоҳ, Аҳмад Дониш маҳалла фуқаролар йиғинлари билан ҳамкорликни йўлга қўйган бўлиб, маҳаллалар билан биргаликда ишлаб чиқилган йиллик чора-тадбирлар дастури асосида маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари ва ёшлар етакчилари билан тизимли ишлар олиб борилмоқда. Институтда талабаларнинг қобилятларини намоён этишлари учун турли кўрик танлов ва спорт мусобақалари, фестиваллар ўтказилиб келинмоқда. Талабаларнинг бандлигини таьминлаш, уларнинг ўз сармояларига ега бўлишлигини таъминлаш мақсадида институт томонидан Талабалар турар жойида тикувчилик, гўзаллик салони, Coworking ва ҳунармандчилик марказлари фаолияти йўлга қўйилди. Ижодкор талабаларнинг ижодий ишларининг савдо ярмаркалари ташкил этилди. Талабаларнинг бандлигини таъминлаш бўйича меҳнат ярмаркалари ташкил этилиб, бугунги кунда институт кундузги таълим йўналишида таҳсил олаётган 40 га яқин талабаларнинг ўз ихтисослиги бўйича иш билан бандлиги таъминланиб, ижтимоий ҳимояга муҳтож 6 нафар талабанинг институтнинг ўзида малака талаб этилмайдиган иш ўринларига қабул қилинди. Институт талабалари Республика ва халқаро даражадаги фан олимпиадалари, турли танлов ва спорт мусобақаларида фаол иштирок этиб, фахрли ўринларни қўлга киритиб келмоқда. Жумладан: Республика эсселар танловида фахрли 3-ўрин, “Илм фан соҳасидаги энг яхши инноватор” кўрик-танловининг Республика босқичи ғолиби, Чизма-геометрия фани бўйича Қозоғистонда бўлиб ўтган Осиё олимпиадасида фахрли 2-ўрин соҳиби, Бокс спорт тури бўйича Осиё чемпиони, бокс спорт тури Руминияда ўтказилган жаҳон чемпионати мусобақаларида Олтин медал соҳиби, Дзюдо спорт тури бўйича Осиё кубоги мусобақларида уч нафар талабамиз фахрли биринчи ўринни, Дзюдо спорт тури бўйича ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида икки нафар талаба фахрли 3-ўринни қўлга киритди. Институтда Ижтимоий ҳимояга муҳтож талабаларни қўллаб-қувватлаш бўйича бир қатор ижобий ишлар амалга оширилиб, жумладан, 4 нафар “темир дафтар”да турувчи талабанинг контракт тўловининг 100 % и институт ҳисобидан, боқувчисидан айрилган 10 нафар хотин-қизларнинг 100 % миқдоридаги контракт тўловлари, “Ёшлар дафтари”, “Аёллар дафтари”да турувчи ва ижтимоий ҳимояга мутож оила фарзанди бўлган 112 нафар талабанинг контракт тўловларининг бир қисмини маҳаллий ҳокимликлар томонидан тўлаб берилишига кўмаклашилди. Ушбу йўналишда 126 нафар талабанинг 476 998 417 млн. тўлов-контракт маблағларини тўлашда кўмаклашилди. Шунингдек институтда таҳсил олаётган алоҳида иқтидорга эга, халқаро, республика ва институт миқёсида ўтказилган фан олимпиадалари ва спорт мусобақалари ғолиблари, шунингдек, ижтимоий ҳимояга муҳтож, кам таъминланган оила фарзандлари ҳамда институт жамоат ва маънавий-маърифий ишларида фаол бўлган талабаларнинг 163 нафари институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобига рағбатлантирилди. Институтда таҳсил олаётган 37 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож, ногиронлиги бор талабаларга базавий стипендия миқдорининг бир баробари миқдорида ёрдам пули берилди. Талабаларни турар жойида истиқомат қилувчи 27 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож талабаларнинг ётоқхона тўловлари институт томонидан қоплаб берилди. Ижара шартномаси асосида яшовчи 49 нафар талабанинг ижара тўловларининг 50 % миқдори қоплаб берилди. Download 17.67 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling