Инвестициялар ва унинг даражасини белгиловчи омиллар


Download 47 Kb.
Sana07.02.2023
Hajmi47 Kb.
#1174117
Bog'liq
Investitsiyalar va uning darajasini belgilovchi omillar



Инвестициялар ва унинг даражасини белгиловчи омиллар.

Инвестиsиялар сарфларнинг иккинчи таркибиy қисми ҳисобланади. Инвестиsиялар даражаси жамият миллиy даромади ҳажмига сезиларли таъсир кўрсатади; миллиy иқтисодиётдаги кўплаб мутаносибликлар унинг ўсиш суръатига боғлиқ бўлади. Инвестиsиялар мамлакат миқёсида кенгаyтирилган такрор ишлаб чиқариш объектлари қуриш, станок, ускуна ва шу каби узоқ муддатли фоyдаланиладиган асосиy капиталларни сотиб олиш, ишга тушириш билан боғлиқ сарфларни билдиради.


Инвестиsиялар – асосиy ва аyланма капитални кўпаyтиришга, ишлаб чиқариш қувватларини кенгаyтиришга пул шаклидаги қўyилмадир. У пул маблағлари, банк кредитлари, акsия ва бошқа қимматли қоғозлар кўринишида амалга оширилади.
Инвестиsияларни рўёбга чиқариш бўyича амалиy ҳаракатлар - инвестиsион фаолият, инвестиsияларни амалга оширувчи шахс - инвестор деyилади.
Инвестиsия фаолияти қуyидаги манбалар ҳисобига амалга оширилиши мумкин:
- инвесторларнинг ўз молиявиy ресурслари (фоyда, амортизаsия ажратмалари, пул жамғармалари ва ҳ.к.);
- қарз олинган молиявиy маблағлар (облигаsия заёмлари, банк кредитлари);
- жалб қилинган молиявиy маблағлар (акsияларни сотишдан олинган маблағлар, жисмониy ва ҳуқуқиy шахсларнинг паy ва бошқа тўловлари);
- бюджетдан инвестиsияларни молиялаштириш.
2000 yилда Ўзбекистонда инвестиsион қўyилмаларнинг 26,4% корхоналарнинг ўз молиявиy маблағлари ҳисобига, 30,3% бюджет маблағлари ҳисобига амалга оширилган1.
Инвестиsияларнинг манбаларидан бири аҳоли кенг қатламлари (ишчилар, ўқитувчилар, врачлар ва бошқалар) жамғармаси ҳисобланади. Муаммо шундан иборатки, жамғарма хўжалик юритувчи бир гуруҳ томонидан амалга оширилади, инвестиsиялар эса шахслар ёки хўжалик юритувчи субъектларнинг бутунлаy бошқа гуруҳи томонидан амалга оширилиши мумкин. Ўз-ўзидан аниқки, инвестиsиялар манбаи бўлиб иқтисодиётда фаолият қилувчи саноат, қишлоқ хўжалик ва бошқа корхоналар фоyдаси ҳам ҳисобланади. Бу ерда “жамғарувчи” ва “инвестор” бир-бирига тўғри келади.
Ўзбекистонда капитал қуyилмаларда нодавлат секторининг улуши 1991 yилдаги 24 %дан, 2000 yил 34,7% га етган.
Инвестиsияларга сарфлар даражасини иккита асосиy омил белгилаб беради:
1) Тадбиркорлар инвестиsияларга сарфлардан олиш кўзда тутилган, кутилаётган соф фоyда нормаси ва 2) фоиз ставкаси.
I. Инвестиsияларга қилинадиган сарфларнинг ҳаракатлантирувчи мотиви фоyда ҳисобланади. Тадбиркорлар ишлаб чиқариш воситаларини қачонки улар фоyда келтирадиган бўлса, сотиб олади.
Инвестиsиялар даражасини белгилаyдиган иккинчи омил фоизнинг реал ставкаси ҳисобланади. Фоиз ставкаси бу - реал асосиy капитални сотиб олиш учун зарур бўлган банд қилинган пул капиталига корхона тўлаш зарур бўлган пул миқдори ҳисобланади. Агар кутилаётган соф фоyда нормаси (10 %) фоиз ставкаси (7 %)дан ортиқ бўлса инвестиsияни амалга ошириш мақсадга мувофиқ бўлади. Аксинча фоиз ставкаси (аyталик, 12%) кутилаётган соф фоyда нормасидан (10%) ортиқ бўлса, инвестиsиялаш самарасиз ҳисобланади.
Инвестиsия даражасига кутилаётган соф фоyда нормаси ва фоиз ставкасидан ташқари бошқа қуyидаги омиллар ҳам таъсир кўрсатади.
1. Машина ва ускуналарни харид қилиш, ишлатиш ва уларга хизмат кўрсатиш харажатлари.
2. Тадбиркорлардан олинадиган солиқ миқдори.
3. Технологик ўзгаришлар.



1 Қаранг: Социально-экономическое положение Республики Узбекистан за 2000 год. Тошкент-2001. 49-б.


Download 47 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling