«IoT simsiz tizimlari» fanidan 5-topshiriq bajardi: Qabul qildi: Тoshkent 2023


Download 0.62 Mb.
bet1/7
Sana11.05.2023
Hajmi0.62 Mb.
#1453519
  1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
IoT 3-TOPSHIRIQ


O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI RAQAMLI TEXNOLOGIYALAR VAZIRLIGI


MUHAMMAD AL-XORAZMIY NOMIDAGI TOSHKENT AXBOROT TEXNOLOGIYALARI UNIVERSITETI


Mobil aloqa
texnologiyalari
kafedrasi


«IoT simsiz tizimlari»
fanidan
5-TOPSHIRIQ

Bajardi:
Qabul qildi:
Тoshkent 2023

5- амалий иш




ESP-01 8266 Wi-Fi модуль билан танишиш. Wi-Fi тармоққа уланиш (мижоз режими)




Ишдан мақсад


ESP-01 8266 модуль, унинг характеристикалари, функционали, уланиш схемасини ўрганиш. «АТ - командалар» ёрдамида бу модулни бошқариш билан танишиш.


Топшириқ


1. Wi-Fi модулни берилган схема бўйича улаш. (ЭҲТИЁТ БЎЛИНГ! Модулнинг ишдан чиқишини олдини олиш учун модулга 5 вольт таъминотга улаш, шунингдек RX (қабул қилиш) линиясига бериш таъқиқланади
Модуль 3,3 Вольтдан, қабул қилиш линияси эса 2,8 Вольтдан таъминланади.
2. АТ – командаларни ўрганиш ва вариантлар бўйича топшириқни бажариш.
3. Скриншотларга эга бўлган ҳисоботни тузиш.


Қисқача назарий маълумотлар

Wi-Fi (инглизчада Wireless Fidelity сўз бирикмаси бўлиб, уни сўзма-сўз “симсиз сифат” ёки “симсиз аниқлик” сифатида таржима қилиш мумкин) - Wi-Fi Allianceнинг IEEE 802.11 стандарти асосидаги симсиз тармоқлар учун савдо белгиси ҳисобланади (4.1- расм). Ҳозирги вақтда Wi-Fi қисқартмаси асосида радиоканаллар бўйича рақамли оқимларни узатиш стандартларининг бутун оиласи ривожлантирилмоқда.







1- расм. Wi-Fi савдо марказининг белгиси


Wi-Fi модуль бу кенг полосали радиоалоқа бўйича маълумотлар пакетларини қабул қилиш ва узатиш қобилиятига эга бўлган махсус қурилма ҳисобланади. Бошқача айтганда бу Wi-Fi технологияси ишлайдиган маълум частоталар диапазони ҳисобланади. Ва радиоканал бўйича сигнални узатиш учун маълумотларни радиотўлқинга ўзгартириш зарур. Ва аксинча, радиоканал бўйича радиотўлқинни қабул қилиш учун уни рақамлаштириш зарур. Айнан буни Wi-Fi модуль амалга оширади.
Радиосигналларни тутиш ва узатиш учун у махсус антенна билан жиҳозланган. Маълумотларни ўзгартириш ва рақамлаштириш учун модуль микросхема ва дастурий таъминотга эга.
Бугунги кунга келиб турли ишлаб чиқарувчилардан у ёки бу характеристикалар ва функционалга эга бўлган кўп сонли турли Wi-Fi модуллар мавжуд (2- расм).
Модулнинг энг кенг тарқалган версияси ESP-01 модуль ҳисобланади (3- расм). Баъзан Wi07c номи учрайди. Бу модулда антенна платага ўрнатилган, оёқларига эса қўшимча равишда турли вазифаларни бажариш учун эркин мақсадлардаги 2 GPIO-порт чиқарилган.
Лаборатория ишида бошқариш қурилмаси Arduino Uno ҳисобланади, у ESP8266 модуль билан UART (Serial-порт) орқали AT-командалар ёрдамида мулоқот қилади.





2- расм. Wi-Fi модулларнинг турлари



3- расм. ESP-01 8266 Wi-Fi модулнинг ташқи кўриниши





4- расм. ESP-01 8266 Wi-Fi модуль чиқишларининг белгиланиши


4- расмдан кўриниб турибдики, платада 8 контактлар чиқарилган:

  • VCC 3.3v ва GND – мос равишда ўзгармас токдан «+» ва «-» таъминот.

  • TX – маълумотларни узатиш линияси.

  • RX – маълумотларни қабул қилиш линияси.

  • CH_PD – модулнинг ишчи ҳолатга ўтиши учун контакт.

  • GPIO2 – эркин мақсадлардаги 1-контакт.

  • GPIO1 – эркин мақсадлардаги 2-контакт.

  • RESET – модулнинг аппаратли қайта юкланиши учун контакт.

Характеристикалари:

  • симиз интерфейс: Wi-Fi 802.11 b/g/n 2,4 ГГц

  • режимлар: P2P (мижоз), soft-AP (уланиш нуқтаси)

  • максимал чиқиш қуввати: 19,5 дБ·мВт (89 мВт)

  • номинал кучланиш: 3,3 В

  • максимал истеъмол токи: 220 мА

  • 2-эркин мақсадлардаги киритиш чиқариш портлари: 2

  • процессор частотаси: 80 МГц

  • код учун хотира ҳажми: 64 КБ

  • Оператив хотира ҳажми: 96 КБ

  • Габаритлари: 21×13 мм

Модулнинг ишчи кучланиши 3,3 вольтга тенг. Унинг линиялари 5 вольт кучланишга мўлжалланмаган. Агар сиз 3,3 вольтдан ортиқ кучланишни коммуникациялар ёки киритиш-чиариш таъминоти контактига берсангиз, модуль ишдан чиқади.
Шуунинг учун Arduino Uno 5-вольтли бошқариш платасили модулга маълумотларни узатиш учун кучланишни мумкин диапазонга тушириш учун кучланиш бўлгичидан фойдаланамиз. Бўлгични 1 кОм ва 2 кОм номиналлардаги резисторлардан оламиз (5- расм).
AT-командалар Hayes команияси 1977 йилда ўзининг «Smartmodem 300 baud» модеми учун ишлаб чиққан командалар тўплами ҳисобланади.
Командалар тўплами қисқа матнли сатрлардан ташкил топган бўлиб, улар номерни териш, боғланишнинг бошланиши ёки уланиш параметрларини ўзгартириш каби операцияларнинг тўлиқ командаларини шакллантириш учун бирлаштирилади.
Модуль бу командаларни ажратиши учун улар махсус шаклда ёзилиши керак. Ҳар бир команда ҳар доим битта ёки ундан ортиқ команда билан тўлдириладиган ва охирида ↵ Enter тугмаси босилиши билан тугатиладиган АТ ёки at (ингл. ATtention, шунинг учун ўз номини олган) ҳарфлари билан бошланади.
Лаборатория ишида ишлатиладиган АТ – командалар рўйхати 1- жадвалда келтирилган.



Download 0.62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling