Қишлоқ хўжалигидаги маҳаллий хомашёларидан самарали фойдаланиш ва қайта ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш йўллари


Download 52.5 Kb.
bet1/2
Sana11.03.2023
Hajmi52.5 Kb.
#1261428
  1   2

Қишлоқ хўжалигидаги маҳаллий хомашёларидан самарали фойдаланиш ва қайта ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш йўллари
Жамият ривожланиши билан истеъмол қилинаётган маҳсулотларга, жумладан, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига талаб ҳам ўсмоқда. Бу ўсиш истеъмол қилинаётган маҳсулот ассортиментини янада кенгайтириш, унинг сифатини ошириш ва истеъмол муддатини узайтириш талаблари билан боғлиқ.
2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича ҲАРАКАТЛАР СТРАТЕГИЯСИда ҳам бу долзарб масала бўйича бир қатор ишларни, жумладан: "Қишлоқ хўжалик маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш, ярим тайёр маҳсулотлар ва тайёр озиқ-овқат маҳсулотларини, шунингдек қадоқлаш буюмларини ишлаб чиқариш бўйича энг замонавий юқори технологияли ускуналар билан жиҳозланган, қайта ишловчи янги корхоналарни қуриш, мавжудларини реконструкция ва модернизация қилиш юзасидан инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш” кўзда тутилган
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари истеъмолчилари талабни ҳосилни оммавий йиғиб олиш мавсумида янги кўринишдагина эмас, балки узоқ муддатли давр давомида ҳам тўлиқ қондиришни талаб қиладилар. Бунга ишлаб чиқариш жараёнларининг давоми ҳисобланган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини саноат усулида қайта ишлаш асосида эришиш мумкин. Бунда ушбу босқич такрор ишлаб чиқариш жараёнида устунлик қила бошлайди ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига ўсиб бораётган талабни қондиришда муҳим ўрин эгаллайди.
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари истеъмоли муддатини бутун йил давомида узайтириш жуда муҳим аҳамиятга эга. Истеъмол вақтини бир хилда тақсимлаш нафақат иқтисодий аҳамиятга, балки инсон организмининг ҳаёт фаолиятини соғлом ҳолатда таъминлаш бўйича зарур элементлар ва озиқ моддалар келиб тушиши нуқта назаридан тиббий аҳамиятга ҳам эга. Маълумки, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари инсон организмига қимматли витаминлар ва бошқа моддалар етказиб берувчи асосий манбалардан бири ҳисобланади.
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини саноат усулида қайта ишлаш етказиб берилаётган маҳсулот ассортиментини бойитган ва истеъмолни қондириш муддатини узайтирган ҳолда айнан шунга хизмат қилади.
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини саноат усулида қайта ишлаш қишлоқ хўжалик ва саноат меҳнатининг бирлашуви, у туфайли истеъмол қиймати юқори бўлган яхшиланган сифатли маҳсулот олинадиган синтез рўй берадиган умумий ишлаб чиқариш занжирида асосий бўғин ҳисобланади. Бундан ташқари, ушбу бўғининг фаолият кўрсатиши меҳнатдан фойдаланиш мавсумийлигини юмшатади ва агар саноат усулида қайта ишлаш корхоналари қишлоқ жойларда жойлашган бўлса, қишлоқ аҳолисининг бандлигини таъминлайди. Қишлоқ аҳолисининг кўплиги ва аҳоли табиий ўсишининг нисбатан юқори суръати кузатилаётган вилоятимиз учун бу ижтимоий-иқтисодий аҳамиятга эга. Статистик маълумотлар қишлоқ аҳолисининг бандлиги, ишга жойлаштириш ва муносиб турмуш даражасига эришиш учун барқарор даромадлар олишни таъминлаш масаласининг қанчалик долзарб эканлигидан далолат беради.
Қишлоқ хўжалигидаги маҳаллий хомашёлардан самарали фойдаланиш ва қайта ишлаб чиқариш хажмини ошириш қуйидагиларга боғлиқ:

  • ҳосилдор навларни кўпайтириш;

  • маҳсулотларни сифатини ошириш ва нобудсиз йиғиштириб олиш;

  • барча табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш;

  • қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш муносабатларини ривожлантириш;

  • илмий фан-техника ютуқларидан кенг ва самарали фойдаланиш;

  • бу соҳадаги меҳнат ресурслари ва кадрларнинг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш сифатини ошириш;

  • қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва қайта ишлашда ассортиментни кўпайтириш ва шу кабилар.

Маълумки, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши яққол ифодаланган мавсумий характерга эга бўлиб, унда иш даври йил давомида меҳнат ресурсларидан бир текисда фойдаланмаслик натижасида ишлаб чиқариш даврига мос келмайди, айрим пайтларда ишчи кучининг ўткир етишмаслиги, бошқа пайтларда эса, ортиқчалиги кузатилади. Бундан айниқса, вегетация даврида ишчи кучи камроқ талаб қилинадиган, ҳосилни йиғиб олиш мавсумида эса унинг етишмаслиги ўткир сезиладиган боғдорчилик ва узумчилик кўпроқ азият чекади. Шунга ўхшаш ҳолат экинларни бир йўла экиш ва алмашлаб экиш усулларини қўллаш, сабзавотларни пленка остида етиштириш технологияларидан фойдаланиш ҳисобига ишчи кучига эҳтиёж ва ундан фойдаланишда ўзгаришлар нисбатан кичик бўлган сабзавотчиликда ҳам кузатилади. Энг муҳими, келгусида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига саноат усулида ишлов бериш ва уларни шу усулда қайта ишлаш маҳсулот йўқотишларини қисқартириш, унинг сифатини яхшилаш ва сақлашнинг муҳим шарти ҳисобланади.
Қайта ишлаш саноати учун хом ашё сифатида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига талаб ўзига хос характерга эга. Зеро, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари саноат усулида қайта ишлангандан сўнг консерва, шарбат, вино, қуритилган мева ва ҳаказолар кўринишида мамлакат аҳолисининг ички эҳтиёжларини қондиради, шунингдек, бошқа мамлакатларга экспорт қилинади. Келгусида қишлоқ хўжалигини саноат усулида қайта ишлашда маҳсулот йўқотишларини қисқартириш, унинг сифатини яхшилаш ва сақлаш қўшимча қийматни оширишнинг муҳим шарти ҳисобланади.
Корхона маҳсулотларига бўлган талабни бозорлардаги ҳолатини тадқиқ этиш асосида, энг кўп талабни қондириш бозорларга маҳсулотларни етказиб бериш режаларини тузиш ва доимо уни назорат қилиш лозимдир.Бунда маркетинг бўлими тадқиқотларни давомиликда олиб бориши лозимдир.Шу ўринда маркетинг фаолиятини ривожлантирилиши, иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқлик нуқтаи назаридан фаолият кўрсатишдан олинадиган даромад ҳажмини сезиларли оширишга имкон беради. Масалан, томат хом ашёсини саноат усулида кетчупга қайта ишлашда маҳсулот қиймати тахминан 3-5 баравар, яшил олмани шарбатга қайта ишлашда 2-4 баравар, узумни қуруқ винога қайта ишлашда 3-5 баравар ортади. Қийматнинг бундай ўсиши маҳсулотни тайёрлаш, транспорт воситасида ташиш, саноат усулида қайта ишлаш, давлат бюджети ва пенсия фондига турли тўловлар билан, шунингдек, якуний маҳсулотни чакана савдо тармоғида сотиш харажатлари билан боғлиқ моддий воситалар ва меҳнат харажатларининг натижаси ҳисобланади.
Якуний қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ялпи тушуми тахминан шундай тақсимланади: а) ишлаб чиқарувчилардан хом ашё харид қилишга; б) маҳсулотни харид қилиш, сақлаш ва транспорт воситасида ташишга; в) саноат усулида қайта ишлаш корхоналар (консерва заводлари, вино заводлари ва бошқалар) харажатларига; г) солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларга; д) савдо ташкилотларининг харажатларини қоплашга; е) жамоавий истеъмол ва жамғарма фондлари ташкил қилишга.
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини саноат усулида қайта ишлаш умумий самарадорлиги қуйи мажмуанинг барча бўғинларида олинган даромадлар миқдоридан қишлоқ хўжалик ишлаб чиқариши даромадларини чиқариб ташлаган ҳолда аниқланади.
Бироқ кўпинча қуйи мажмуа барча бўғинларни қамраб олган ҳолда бутун бир умумий ишлаб чиқариш сифатида фаолият кўрсатади. Масалан, қайсидир фермер хўжалиги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариб, унинг ўзи маҳсулотни саноат усулида қайта ишлайди ва умумий(ягона) юридик шахс сифатида намоён бўлади. Бу ҳолатда бундай ишлаб чиқариш умумий ишлаб чиқариш сифатида кўриб чиқилади ва унинг самарадорлиги якуний маҳсулот чиқариш бўйича, яъни ер майдони бирлигига, битта ходимга, бир киши-кун ёки киши-соатга, ишлаб чиқариш фондларини, ишлаб чиқариш харажатларини ҳисоблаганда соф даромад, ялпи даромад ва ялпи тушум олинганига қараб белгиланади.Амалиётда асосий ички ишлаб чиқариш бўғинлари мустақил хўжалик бирликлари каби фаолият кўрсатиб, юридик шахс сифатида намоён бўладиган ва кредит муассасаларида ҳисоб-китоб счетларига эга бўлган корхоналар мавжуд. Мазкур ҳолатда хўжалик фаолияти самарадорлиги ҳар бир бўғин бўйича алоҳида ҳисоблаб чиқилади.
Шундай қилиб, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини
Download 52.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling