Маълумки мамлакат бюджети барқарорлигини таъминлашда солиқ сиёсатининг самарадорлигини ошириш муҳим аҳамият касб этади


Download 27.87 Kb.
bet1/4
Sana17.06.2023
Hajmi27.87 Kb.
#1537200
  1   2   3   4
Bog'liq
graduonimiya


Маълумки мамлакат бюджети барқарорлигини таъминлашда солиқ
сиёсатининг самарадорлигини ошириш муҳим аҳамият касб этади.
Солиқ тушумларига бевосита таъсир қилиб келадиган норасмий
иқтисодиёт, солиқ тўловчанлик даражасининг ва даромадлар
даражасининг ҳудудларда турлича эканлиги, солиқ бўшлиқлари ва бошқа
омилларни аниқлаш ҳамда камчиликларни ҳудудлараро бартараф этиш – муаммоларга аниқ ечим топишга хизмат қилади. Бунда солиқларнинг йиғилувчанлик даражасини ошириш ва ўз навбатида ҳудудлар кесимида солиқ салоҳиятини шакллантириш кўпроқ самара бериши мумкин.
Солиқ салоҳиятини шакллантириш солиқ тушумларининг мумкин бўлган миқдорини аниқлашга асосланганлигини ҳисобга олиб, уни ўрганиш доирасида ҳудудларнинг тузилиши, уларнинг ижтимоий иқтисодий ривожланиши ва ҳар бир ҳудуднинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олиш, ҳамда солиқ салоҳиятини ривожлантириш йўналишларини ишлаб чиқиш лозим. Ҳудуднинг солиқ салоҳиятини, яъни маълум бир давр учун ушбу ҳудудда тўпланиши мумкин бўлган солиқ тушумларининг максимал миқдорини аниқлашда амалдаги солиқ қонунчилиги ва олиб борилаётган солиқ сиёсати ҳудудда мавжуд бўлган ресурслардан мақбул фойдаланиш даражаси, инфляция суръати, шунингдек, ҳудудий давлат идоралари фаолиятининг сифати, яширин иқтисодиёт кўлами ҳамда бошқа географик ва табиий-иқлим хусусиятларини ҳисобга олиш керак бўлади. Шунинг учун мазкур масалани ҳам макро ва микро даражада барча молиявий-иқтисодий механизмларни ҳисобга олган ҳолда амалга оширилиши мақсадга мувофиқ ҳисобланади. Шуни алоҳида қайд этиш лозимки, Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигида Солиқ салоҳиятини, хусусан ҳудудлар ва иқтисодиёт тармоқларининг солиқ имкониятларини баҳолаш методикаси мавжуд эмас.
Бу эса, ўз навбатида солиқ тушумларини ҳудудлар ва иқтисодиёт
тармоқлари бўйича аниқ ва сифатли прогноз қилиш имкониятини
бермайди, хусусан:
Ҳудудларнинг амалдаги солиқ қонунчилиги талаблари доирасида бюджетга ундириладиган солиқ тушумларининг максимал ҳажмини аниқлаш; Солиқ маъмурчилигининг самарадорлигини баҳолаш;
Солиқ тўловчиларнинг гуруҳлар кесимида солиқ салоҳиятини
баҳолаш;
Даромадларни прогнозлаштиришда эмперик ёндашувни
таъминлашда;
Қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда солиқ маъмурчилиги
бўйича амалдаги қонун ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш ёки бекор қилиш
бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилишида самарасиз қарорлар қабул
қилишга сабаб бўлади.

Download 27.87 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling