Солиқ салоҳиятини баҳолаш методикасини ишлаб чиқишда
қуйидагиларни келтириш мумкин.
Ҳудудларнинг солиқ салоҳиятини янада аниқроқ прогнозлаштириш
учун инфляция ва ишсизлик даражаси, яширин иқтисодиёт коэффициенти
ва ташкилотларнинг банкротлик даражасини тавсифловчи коэффициент
ҳам ҳисобга олинади. Бу ишсиз жисмоний шахслар, шунингдек банкрот
бўлган корхоналарнинг солиқ тўлашни тўхтатиши, солиқдан тушган
даромадларнинг пасайишига олиб келиши билан изоҳланади. Солиқ салоҳиятининг шаклланиши ва ривожланишига таъсир кўрсатадиган омилларнинг хилма-хиллигини ҳисобга олиб, ялпи ҳудудий маҳсулот (ЯҲМ) асосида ҳисобланадиган қуйидаги усулни келтирамиз:
Ti = ((c0 + c1*ЯҲМi + c2*k1 +…+cj*kj-1+ ct*kE1+…+ ct+m*kEt+m-1) +
+ ΔTi) * ks * kin * ku * kb))
Бунда:
Ti – i-чи минтақанинг солиқ салоҳияти;
k1…kj-1 – ҳудуднинг иқтисодий ривожланганлик даражаси (бундай
кўрсаткичлар бўйича молиявий натижалар ва минтақа иқтисодиётида банд
бўлганларнинг ўртача йиллик сони ишлатилган);
kE1… kEt+m-1 – солиқ солиш элементлари (бундай кўрсаткичлардан
бири фойда солиғининг ҳудудий самарали ставкаси);
ΔTi – солиқ қонунчилигида маълум бир даврда режалаштирилган
ўзгаришлар туфайли республика бюджетига қўшимча солиқ
тушумларининг прогнози;
ks – яширин иқтисодиёт коэффициенти;
kin – инфляция;
ku – ишсизлик даражаси;
kb – банкротлик коэффициенти.
Ҳудудлар ва иқтисодиёт тармоқларининг солиқ салоҳиятига таъсир қилувчи бир қатор омиллар мавжуд.
Уларни қуйидаги гуруҳларга ажратиш мумкин:
- Ҳуқуқий;
- ресурс ва хом ашё;
- ишлаб чиқариш ва ташкилий масалалар;
- инфратузилма ва ижтимоий омиллар.
Албатта солиқ салоҳиятини баҳолашда, ҳудудларда солиқ
салоҳиятини самарали бошқариш муҳим аҳамият касб этади.
Do'stlaringiz bilan baham: |