Маълумки мамлакат бюджети барқарорлигини таъминлашда солиқ сиёсатининг самарадорлигини ошириш муҳим аҳамият касб этади


Солиқ салоҳиятини миқдорий баҳолашнинг


Download 27.87 Kb.
bet4/4
Sana17.06.2023
Hajmi27.87 Kb.
#1537200
1   2   3   4
Bog'liq
graduonimiya

Солиқ салоҳиятини миқдорий баҳолашнинг мавжуд усулларини
таҳлил қилганда иккита ёндашувга ажратиш тавсия этилади:
- ҳисобланган солиқлар миқдорига асосланган ёндашув;
- солиқ базасини тўғридан-тўғри ёки билвосита тавсифловчи
- ҳудуднинг иқтисодий кўрсаткичларидан фойдаланишга асосланган
ёндашув.
Шунингдек, тўғридан-тўғри солиқ базасини тавсифловчи
кўрсаткичларга ЯҲМ, корхона ва ташкилотлар сони ва бошқалар киради.
Миқдорий омиллардан ташқари, солиқларни йиғишга таъсир қилувчи
омилларни ҳам тўғридан-тўғри омиллар деб таснифлаш мумкин.
Солиқ тушумларини прогноз қилиш учун индикаторларга қуйидагиларни киритиш таклиф этилади:
- ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажми;
- корхона ва ташкилотлар сони ва уларнинг молиявий натижалари;
- зарар билан ишлайдиган корхона ва ташкилотларнинг улуши;
- солиқ тушумларнинг улуши;
- солиқ ва бошқа йиғимлар бўйича қарздорлик ҳажми;
- ҳудудий қарздорлик;
- асосий капиталга инвестициялар ҳажми.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, солиқ салоҳиятини баҳолашда
қуйидагиларни инобатга олиш муҳим деб ҳисоблаймиз:
- ҳудудларнинг ресурс базасини тўлиқ ҳисобга оладиган солиқ салоҳиятини баҳолашнинг ягона давлат ёндашувини ўрнатиш; - солиқ салоҳиятини баҳолашда фойдаланиладиган омилларни ҳудуднинг тузилиши, ижтимоий-иқтисодий ривожланиши ва ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда қайта кўриб чиқиш;
- стимулятор ва дестимулятор омилларни ажратиб кўрсатиш;
- солиқ салоҳиятини аниқлашда хорижий давлатлар солиқ қонунчилиги ва улар олиб бораётган солиқ сиёсати тажрибаларидан фойдаланиш.
Ўзбекистон ҳудудларининг солиқ салоҳиятини шакллантиришнинг
асосий шарти бўлиб минтақавий солиқ сиёсатини амалга ошириш тизимига
ўтиш ҳисобланади. Ҳудудларнинг солиқ салоҳияти солиқ тушумларининг мумкин бўлган максимал миқдорини аниқлашга имкон беради ва натижада ҳудудларни бюджетлараро мувозанатлаш воситаси бўлиб хизмат қилади.
Таъкидлаш лозимки, ҳудудлар ва иқтисодиёт тармоқларининг солиқ
имкониятларини баҳолаш методикасини ишлаб чиқиш ва жорий этиш,
солиқ тушумларини ҳудудлар ва иқтисодиёт тармоқлари бўйича прогноз
қилиш учун индикаторлар ва маълумотлар манбаларини шакллантириш
мамлакат солиқ сиёсатида кутилган ижобий натижаларни беради.








Download 27.87 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling