Норасмий таржима Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Download 16.03 Kb.
|
ПҚ-2662 28.11.2016
Норасмий таржима Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори Халқаро шартномаларни тасдиқлаш тўғрисида 1. 2016 йил 24 июнь куни Тошкент шаҳрида имзоланган: Ҳиндистон Республикасининг Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлат мақомини олиш учун мажбуриятлари тўғрисидаги Меморандум; Покистон Ислом Республикасининг Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлат мақомини олиш учун мажбуриятлари тўғрисидаги Меморандум тасдиқлансин. 2. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Котибиятига мазкур халқаро шартномаларнинг кучга кириши учун Ўзбекистон Республикаси томонидан зарур бўлган давлат ички тартиб-таомиллари бажарилганлиги тўғрисида тегишли билдиришнома йўлласин. 3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари мазкур халқаро шартномалар кучга киргандан кейин Ўзбекистон Республикаси мажбуриятлари бажарилиши устидан белгиланган тартибда назоратни таъминлансин. 4. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари, молия вазири Р.С. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби В.В. Махмудов зиммасига юклансин. Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Ш. МИРЗИЁЕВ Тошкент ш., 2016 йил 28 ноябрь, ПҚ-2662-сон Download 16.03 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling