Иқтисодий атамалар
Download 442.8 Kb.
|
1 2
Иқтисодий атамалар АБОНЕМЕНТ (фр. “abonnement” – имзолаш) — маълум турдаги мулк ёки хизматларга белгиланган муддатда фойдаланишга берилган рухсатни тасдиқловчи ҳужжат. АБОНЕНТ (фр. “abonner” – ёзилмоқ, обуна бўлмоқ) — кенг тарқалган оммавий хизматлардан фойдаланувчи, истеъмолчи; абонементга эга шахс. АВАНС (БЎНАК) (фр. “avance” — олдиндан тўлов) — пул маблағини бажариладиган иш, хизматлар учун буюртмачининг олдиндан тўлови. АГЕНТ (лот. “agens” – ҳаракат) — ишончли шахс, воситачи, ваколатли киши сифатида бошқа шахс (принципиал) номидан ушбу шахснинг топшириғи ёки манфаати учун белгиланган ҳаракат доирасини амалга оширувчи жисмоний ёки юридик шахс, фуқаро ёки ташкилот. АДРЕСАНТ (нем. “adressant” – юборувчи) — юк жўнатувчи. АКЦЕПТ (лот. “acсeptus” – қабул қилинган) — тўловчининг, тўлов унинг ҳисобидан амалга оширилишига розилиги ёки қарздорликни тан олганлиги. АКЦИЗ — давлат томонидан солинадиган қўшимча солиқ тури. Муайян товарлар нархига, кўрсатилган хизмат ҳақига қўшимча устама солиқ сифатида қўшилади ва уни тўловчилар бевосита харидорлар ҳисобланади. АКЦИЯ (фр. “action” – қимматбаҳо қоғоз) — ўз эгасининг акциядорлик жамияти фойдасининг бир қисмини дивидендлар тарзида олишга, акциядорлик жамиятини бошқаришда иштирок этишга ва у тугатилганидан кейин қоладиган мол-мулкнинг бир қисмига бўлган ҳуқуқини тасдиқловчи, амал қилиш муддати белгиланмаган, эгасининг номи ёзилган эмиссиявий қимматли қоғоз; АРЕНДА (ИЖАРА) — мулкнинг эгаси томонидан бошқа шахсларга тўлов асосида шартнома шартларига кўра вақтинчалик фойдаланишга тақдим этилиши. АУДИТ (лот. “audit” — эшитув) — бухгалтерия, молиявий ва бошқа турдаги фаолиятни халқаро стандартлар, қонунчилик, ички тартиблар талабларига мувофиқлиги тўғрисида ўзиннг мустақил, объектив фикрини (хулосасини) шакллантирувчи ҳамда аниқланган номувофиқликларни бартараф этиш бўйича таклифларини тақдим этувчи фаолият. АУДИТОР — аудитни амалга оширувчи, малака сертификатига эга бўлган жисмоний шахс. АУКЦИОН (лот. “аuction” – ким ошди) — аввалдан белгиланган жойда ва аввалдан белгиланган вақтда аукцион объектини олдиндан кўриш ҳуқуқини берган ҳолда очиқ ёки ёпиқ кўринишида олиб бориш (камайиб бориш) усулидаги савдо. Очиқ аукционда ва очиқ танловда хоҳлаган шахс қатнашиши мумкин. Ёпиқ аукцион ва ёпиқ танловда шу мақсад учун махсус таклиф этилган шахсларгина қатнашадилар. АУТСАЙДЕР (инг. “outsider” — бегона) — 1. Монополистик бирлашмаларга кирмайдиган кичик ва ўртача корхоналар. 2. Биржа аъзоси бўлмаган воситачи. АУТСОРСИНГ (инг. “outsourcing” — ташқи манба) — давлат функцияларининг амалга оширилиши назорати давлат органида қолдирган ҳолда аутсорсинг шартномаси асосида давлат функцияларини хусусий сектор субъектларига ўтказиш усули; БАЛАНС (фр. “balance” – тарози) — 1. Бирор-бир фаолиятнинг бир-бирини мувозанатлаши лозим бўлган томонлари ўртасидаги нисбатларнинг миқдорий ифодаси. 2. Доимо ўзгаришда бўлувчи кирим-чиқим, даромад ва буромаднинг ўзаро нисбати ёки мувозанатини ифода этувчи кўрсаткичлар тизими. 3. бухг. Бирор корхона ёки ташкилотнинг маълум бир муддатдаги кирим билан чиқимини ўзаро қиёс қилиб чиқарилган якун. БАНДЛИК — меҳнатга лаёқатли аҳолининг ижтимоий фойдали меҳнат билан машғул бўлиши; фуқароларнинг шахсий ва ижтимоий эҳтиёжларини қондириш билан боғлиқ бўлган ва қонунларга зид келмайдиган, меҳнат даромади берадиган фаолият. БАНК (лот. “ansa” – caрроф пештахтаси, курсиси) — банк ҳисобварақларини очиш ва юритиш, тўловларни амалга ошириш, омонатларга (депозитларга) пул маблағларини жалб этиш, ўз номидан кредитлар бериш бўйича банк фаолияти сифатида аниқланган операциялар мажмуини амалга оширувчи тижорат ташкилоти бўлган юридик шахс. БАНКНОТ (инг. “bank-note” – банк белгиси) — мамлакатда муомалага киритилган турли қийматга эга бўлган қоғоз кўринишидаги пул белгилари. БАНКОМАТ (инг. “automated teller machine” – автоматлаштирилган касса) — банк картасининг сақловчисига ўз-ўзига хизмат кўрсатиш тартибида нақд пул олиш ва банк картаси билан бошқа амалиётларини амалга ошириш имконини берувчи ҳамда бажарилган операциялар бўйича слип ҳужжат шакллантирувчи қурилма. БИЗНЕС (инг. “businnes” – иш, машғулот) — фойда олиш мақсадида ўз маблағлари ёки қарз маблағлари эвазига таваккал қилиб ва жавобгарликни бўйнига олиб, амалга ошириладиган ташаббускор иқтисодий фаолият. БИРЖА (юн. “byrsa” – ҳамён, халта) — 1. Маҳсулот, валюта ва қимматбаҳо қоғозларни айирбошлашда, ҳисоб ва маълумот хизматларини 26 амалга оширишда фаол қатнашувчи ташкилот. Хизмат кўрсатгани учун воситачилик йиғимини олади; 2. Биржа савдо-сотиғи бўладиган жой. БИТИМ — икки ёки бир неча иқтисодий субъектлар, фуқаролар ва юридик шахсларнинг иқтисодий, савдо ўзаро таъсирининг турли шакллари билан боғланган бир неча ҳаракатларнинг ўтказилиши ҳақида оғзаки ва ёзма шартнома кўринишидаги келишуви. БОЗОР — сотувчилар билан харидорлар ўртасидаги товар айирбошлаш муносабатлари; ишлаб чиқарувчи билан истеъмолни ўзаро боғловчи механизм. БРОКЕР (инг. “broker” – воситачи) — биржа ходими, маҳсулотлар, қимматбаҳо қоғозлар, валюталарнинг сотувчи ва харидорлари ўртасида воситачи ролидаги бозор муносабатлари агенти. БРУТТО (итал. “brutto” – қўпол) — товарнинг идиши ва қадоғи билан биргаликдаги оғирлиги; харажатлар чегириб қолинмаган ялпи даромад. БУХГАЛТЕРИЯ — ҳужжатлаштирув қоида ва шаклларига амал қилган ҳолда пул маблағлари ва моддий бойликларни ҳисобга олган китоблар ва қайдномаларни юритиш; молиявий ва моддий ресурсларни, уларнинг тушуми ва ҳаракатини бухгалтерлик ҳисобларига шунга мос маълумотларни киритиш билан қайд этиш; бухгалтерлик амалиётини юритадиган корхона, фирмаларнинг махсус бўлими. БЮДЖЕТ — 1. Давлат, корхона, муассасанинг муайян вақт (йил, ярим йил, чорак) учун ишлаб чиқилган, қонуний тарзда тасдиқланган пул даромадлари ва харажатлари рўйхати, йиғиндиси. 2. Шахснинг, оиланинг муайян вақтдаги кирим-чиқимлар йиғиндиси. ВАЛЮТА (итал. “valuta” — қиймат) — мамлакатнинг пул бирлиги; чет мамлакатларнинг пул белгилари. ВАСИҚА (араб. ҳужжат, шаҳодат) — нотариал шаклда расмийлаштирилган кўчмас мулк олди-сотди шартномаси. ВАСИҚА (араб. ҳужжат, шаҳодат) — нотариал шаклда расмийлаштирилган кўчмас мулк олди-сотди шартномаси. ГАРОВ — бирор нарса ёки ҳодиса ҳақида баҳслашувчи икки томон ўртасидаги шарт. Аниқ бир мажбуриятни, шартни бажариш, қарзни белгиланган вақтда қайтаришни кафолатлаш мақсадида қимматбаҳо буюм ёки бойликни қарз берувчига қолдириш. ГОНОРАР (лот. “honorarium” — хизмат эвазига мукофот) — адабий, мусиқий, илмий асар, ихтиро, фойдали модель, саноат намунаси, ўсимлик тури, ҳайвон зоти каби интеллектуал мулк объектлари муаллифига, шунингдек, унинг меросхўрларига чоп этиш ва улардан фойдаланиш учун тўланадиган пул мукофоти. ГРАНТ (инг. “grant” — ҳадя, субсидия) — илмий тадқиқот ва ишланмаларни бажариш ҳамда талабаларни ўқитиш учун ҳақи тўланадиган, субсидия бериладиган давлат буюртмаси; илмий тадқиқотларни, олимларни, адабий ва санъат асарлари муаллифларини молиявий қўллаб-қувватлаш учун хайр-саховат тартибида ажратиладиган пул маблағлари. ДЕБИТОР (лот. “debitor” – қарздор) — пул ёки мулк қарздорлиги бўлган жисмоний ёки юридик шахс, иқтисодий субъект. ДЕПОЗИТ (лот. “depositium” – сақлашга қўйилган буюм; омонат) — банклардаги пул омонатлари; кредит муассасасига омонатга қўйиладиган қимматбаҳо қоғозлар ёки пул маблағлари ДЕПОРТ (фр. “deport”) — жамғарма биржасида қимматбаҳо қоғозлар нархининг тушишига таъсир қилувчи шахслар билан тузилган муддатли биржа битими. ДИВИДЕНД (лот. “dividendum” – бўлиши керак бўлган нарса) — акциядорлик жамиятининг акциядорлар ўртасида тақсимлайдиган ва уларга ҳар йили акциялар қийматини ҳисобга олган ҳолда акцияларга мувофиқ акциядорларга фойдадан тўланадиган мукофот ҳақи. ДИЛЕР (инг. “dealer” – биржа даллоли) — оддий агент-воситачи сифатида эмас, балки ўз номидан ва ўз ҳисобидан биржа амалиётларини олиб борадиган жисмоний шахс ёки фирма, жамғарма биржаси аъзолари; товарни улгуржи сотиб оладиган ва уни чакана савдода ёки кичик партияларда сотадиган бизнес иштирокчиси, жисмоний ёки юридик шахс. ДОТАЦИЯ (лот. “dotatio” – берилган) — бюджет тизими бюджетларига уларнинг ўз даромадлари етишмаган тақдирда даромадлар билан харажатлар ўртасидаги фарқни қоплаш учун қайтармаслик шарти билан ажратиладиган пул маблағлари ЖАРИМА — айбдор саналган шахсдан маълум миқдордаги пул ёки маҳсулот ундириш шаклидаги жазо чораси. ЗАЁМ (рус. “заём” — қарз олмоқ) — қарз олувчи қарз берувчидан унга кўра шахсий мулкка ёки оператив бошқарувга пул ёки товар оладиган, маълум муддатдан сўнг шунга тенг миқдордаги пул ёки тенг қийматли аҳамиятдаги товар ва мулкни қайтаришга мажбур бўладиган шартнома. ЗАРАР (араб. — шикаст, зиён, йўқотиш) — зиён, кўзда тутилмаган харажатлар, мулк ва пул йўқотилиши, олинмаган фойда; бир хўжалик субъектининг нотўғри хатти-ҳаракати оқибатида бошқа субъектлар ёки табиатга, атроф-муҳитга, одамларга етказилган зиён. ИНҚИРОЗ — 1) тараққиётнинг орқага қайтиши, пасайиши, таназзули, регресс, тушкунлик. ИҚТИСОД — сарф-харажатда тежамкорлик, тежаб қолиш, кам сарф-харажат қилиб кўпроқ наф олиш. ИҚТИСОДИЁТ — 1. Кишилар томонидан меҳнатни қўллаган ҳолда инсон учун зарурий бўлган неъматлар, ҳаёт шароитлари ва воситаларини яратиш орқали тирикчиликни таъминлаш, эҳтиёжларни қондиришда фойдаланиладиган ишлаб чиқариш муносабатлари мажмуи. ИМПОРТ (лот. “importare” — киритмоқ, олиб кирмоқ) — мамлакатга чет элдан товарлар, технологиялар, сармоялар, хизматларни олиб кириш. ИНВЕНТАРЬ (лот. “inventarium” — рўйхат, рўйхатга олиш) — ишлаб чиқариш ва хўжалик учун мўлжалланган жиҳозлар тўплами. ИНВЕСТОР — инвестицияларни амалга оширадиган, шахсий заём ёки бошқа жалб қилинган маблағларни инвестиция лойиҳаларига сарф қиладиган юридик ёки жисмоний шахс. ИНДЕКС (лот. “index” — кўрсаткич, сарлавҳа) — маълум бир вақт оралиғида иқтисодий ва ижтимоий жараёнлар параметрлари, иқтисодий ўлчамлар ўзгаришини нисбий равишда тавсифлайдиган, якуний ўлчамнинг жорийсига нисбатини ифодалайдиган иқтисодий ва статистик кўрсаткич. ИНДИКАТОР (лот. “indicator” — кўрсаткич) — бирор жараённинг боришини ёки иқтисодий ҳодисалар ва жараёнларнинг миқдори ёки миқдорий хусусиятларини ифодаловчи элемент ёки кўрсаткич. ИНКАССО (итал. “incasso”— кассадаги нақд пул)— бир мижоздан бошқасига, тўловчидан олувчига пул маблағларини ўтказиш банк амалиётлари тури. КАМОМАД — мол; пул ва шу кабиларнинг тегишли миқдоридан кам чиққан қисми. КАПИТАЛ — бирор мақсадга йўналтирилишга мўлжалланган пул маблағи, бошланғич, доимий, ўзгарувчан, асосий ва айланма капитал каби турлари мавжуд. Бозор иқтисодиёти шароитида ташкилот, корхона, фирма ва бошқаларда устав капитал, захира капитал, акциядорлик жамияти капитал каби турлари мавжуд. КАССА — пул сақлаш, қабул қилиш ва бериш учун махсус жиҳозланган хона; тушум, ҳаракат, нақд пул беришни акс эттирадиган бухгалтерлик ҳисоби. КАФИЛ — кафолат берувчи шахс, кафил. Кафил сифатида давлат ва унинг органлари, муассасалар, корхоналар, фирмалар чиқиши мумкин. КАФОЛАТ — маълум бир шахс томонидан пул ёки буюм мажбуриятларининг бажарилиши учун кафиллик, қабул қилинган мажбуриятларнинг бажарилиши учун жавобгарлик кўриниши. КВОТА — умумий ишнинг иштирокчиларидан бирига тўғри келадиган ҳисса, қисм, улуш; белгиланган вақт оралиғига киритиладиган миқдор чеклови. КОРХОНА — маҳсулот, товар, хизматлар ишлаб чиқарадиган, иш бажарадиган, турли иқтисодий фаолият билан шуғулланадиган юридик шахс ҳуқуқларига эга мустақил хўжалик субъекти. КРЕДИТ — қайтариб бериш шарти билан, кўп ҳолда қарздор қарздан фойдаланганлик учун фоиз тўлайдиган, кредитловчи томонидан қарздорга тақдим этиладиган пул ёки товар шаклидаги қарз. ЛИЗИНГ — машина, асбоб-ускуна, транспорт воситалари, ишлаб чиқариш қурилмаларини кейинчалик ижарага олувчи томонидан ўзлаштирилишини кўзда тутадиган узоқ муддатли ижара ёки молиявий хизматларнинг тури. ЛИЦЕНЗИЯ — жисмоний ёки юридик шахсга бериладиган, лицензия талаблари ва шартларига мажбурий равишда риоя этилган тақдирда фаолиятнинг лицензияланадиган турини ёки унинг кичик турини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи ҳужжат. ЛОТ – бу биржа ёки ким ошди савдосида сотувга қўйилган маҳсулот бирлиги ёки партияси. МАКЛЕР — сотувчи ва харидор ўртасидаги воситачи. МАОШ — ходимга эгаллаб турган лавозимига мувофиқ белгиланган ойлик иш ҳақининг номинал ҳажми. МАРКЕТИНГ — товарларнинг сотилишини рағбатлантириш, айирбошлашни ривожлантириш ва жадаллаштириш, талаб-эҳтиёжларни тўлароқ қондириш ва кўпроқ фойда олиш мақсадида амалга ошириладиган товарлар, хизматлар, қимматли қоғозлар бозори соҳасидаги фаолият. МАҲСУЛОТ — бирор фаолиятнинг моддий натижаси (меҳнат, хизмат кўрсатиш, иш бажариш). МЕНЕЖЕР — ишлаб чиқаришни ва товарлар айланмасини бошқариш бўйича мутахассис, бошқарувчи. МОДЕРНИЗАЦИЯ — ишлаб чиқариш маҳсулотларини (ишлар, хизматлар) рақобатбардошлигини оширишга йўналтирилган ишлаб чиқаришнинг технологик янгиланиш жараёни. МОЛИЯ — марказлашган ва марказлашмаган пул фондларини шакллантириш, тақсимлаш ҳамда улардан фойдаланиш билан боғлиқ бўлган пуллик муносабатлар ҳисобланади. МУЛКДОР — мулк субъекти, мулк ҳуқуқидан фойдаланувчи, мулк объекти эгаси, тасарруф этувчиси, фойдаланувчиси сифатида кўринадиган жисмоний ёки юридик шахс. НАРХ (форс. баҳо, қиймат) — 1. Сотувчи сотишга рози ва харидор товар бирлигини олишга рози бўлган пул миқдори. 2. Реал бозор иқтисодиёти шароитида товар ва хизматларнинг ижтимоий қиймати ва ижтимоий нафлилигининг пулдаги ифодаси. НАСИЯ (араб. муҳлатни чўзиш, кечиктириш; қарз, кредит) — қарз ёки товар ва хизматлар учун тўлов бир марталик тартибда, тўлиқ миқдорда эмас, бўлиб-бўлиб амалга ошириладиган тўлов усули. НЕТТО (итал. “netto” – соф, ҳақиқий) — товарнинг қадоқланмаган ҳолдаги соф оғирлиги, товарнинг чегирмалар чиқариб ташланган соф қиймати, харажатлар чиқариб ташланган соф даромад. НОРЕЗИДЕНТ (инг. “non-resident” – юридик шахслар, бир давлатда фаолият юритувчи, лекин бошқа давлатда доимий рўйхатдан ўтган ва истиқомат қилувчи жисмоний шахслар) — мазкур мамлакатда фаолият юритадиган, аммо бошқа мамлакатда рўйхатдан ўтган юридик шахс; бир мамлакатда фаолият олиб борадиган, аммо доимий бошқа мамлакатда яшайдиган жисмоний шахс. ОБЛИГАЦИЯ (лот. “obligatio” – мажбурият) — эмиссиявий қимматли қоғоз бўлиб, у облигацияни сақловчининг облигациянинг номинал қийматини ёки бошқа мулкий эквивалентини облигацияни чиқарган шахсдан облигацияда назарда тутилган муддатда олишга, облигациянинг номинал қийматидан қатъий белгиланган фоизни олишга бўлган ҳуқуқини ёхуд бошқа мулкий ҳуқуқларини тасдиқлайди; ОВЕРДРАФТ (инг. “overdraft” – режалаштирилганидан ташқари, ортиқча харажат) — тўлов ҳажми мижоз ҳисобидаги маблағ қолдиғидан ошган ҳолатда банкнинг мижозга қисқа муддатли кредит беришининг алоҳида шакли. ОМОНАТ — банк ёки бошқа молиявий муассасага сақлаш учун киритилган пул маблағлари. ОФШОР (инг. “offshore” – ташқарида) — солиқ солиш бўйича имтиёзли режимни тақдим этадиган ва (ёки) молиявий операцияларни амалга оширишда ахборотни ошкор этишни ҳамда тақдим этишни назарда тутмайдиган давлатлар ва ҳудудлар. ПАТЕНТ (лот. “patentis” – аниқ, очиқ) — 1. Хусусий тарзда тадбиркорликнинг бирор бир тури билан шуғулланишга рухсат берувчи гувоҳнома, тегишли ҳужжатлар асосида молия органлари томонидан берилади. ПЕНЯ (лот. “poena”– жазо) — ўз вақтида бажармаганлик, пул мажбуриятларининг муддатини ўтказиб юборганлик учун қўйилган пул жаримаси кўринишидаги санкция. ПУЛ — одатда, вақтинчалик характерга эга тадбиркорлар ўртасидаги бирлашиш, келишиш шакли, бунда унинг иштирокчилари фойдаси умумий жамғармага тушади ва улар ўртасида олдиндан белгиланган ўзаро муносабатларга мувофиқ тақсимланади. РАҚАМЛИ ИҚТИСОДИЁТ — бу иқтисодий, ижтимоий ва маданий алоқаларни рақамли технологияларни қўллаш асосида амалга ошириш тизимидир. РАҚОБАТ — 1) басма-басликка беллашув. 2) бирор-бир соҳада энг юқори натижага эришиш борасида олиб борилган кураш. РЕАЛИЗАЦИЯ (лот. “realis” – моддий, ҳақиқий) — мол-мулк ёки қимматбаҳо қоғозларни пулга айлантириш; товар сотиш. Мисол. Ой охиригача 28 млн сўмликдан зиёд маҳсулот реализация қилинади. РЕЗИДЕНТЛАР (лот. “residens” – ўтирувчи, жойида қолувчи) — Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномасига эга бўлган чет эл фуқаролари, Ўзбекистон Республикасида 187 яшаш гувоҳномасига эга бўлган фуқаролиги бўлмаган шахслар, Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ ташкил этилган барча юридик шахслар, шунингдек уларнинг Ўзбекистон Республикасида ва ундан ташқарида жойлашган филиаллари ва ваколатхоналари, Ўзбекистон Республикасининг дипломатик, савдо ва бошқа расмий ваколатхоналари, шу жумладан Ўзбекистон Республикасидан ташқаридаги дипломатик, савдо ва бошқа расмий ваколатхоналари, қароргоҳлари Ўзбекистон Республикасида жойлашган халқаро ташкилотлар Ўзбекистон Республикаси резидентларидир. САВДО (форс. – олди-сотди, савдо-сотиқ; олди-сотди битими) — савдонинг анъанавий, кенг тарқалган шакли, бунда сотувчи ва харидор ўртасида савдо битими тузилишидан олдин товарнинг нархи борасида савдо кўринишида музокара бўлиб ўтади. САНКЦИЯ (лот. “sanctio” – қатъий, ўта жиддий қарор) — 1. Ҳуқуқбузарга нисбатан давлат томонида қўлланадиган эҳтиёт чоралари. 2. Жиноятда гумон қилинган шахсга нисбатан мажбурий чоралар кўриш. 3. Халқаро ҳуқуқда: халқаро мажбуриятларни ёки халқаро ҳуқуқ меъёрларини бузган давлатларга нисбатан қўлланадиган таъсир чораси. 4. Юқори орган томонидан бирор ҳужжат, қарорнинг тасдиқланиши. САРМОЯ (фор.– капитал, пул, бойлик, асос, манба, сабаб) — ишга тикилган, даромад келтириши мумкин бўлган ҳамма нарса ёки одамлар томонидан товар ва хизматларни ишлаб чиқариш учун яратилган ресурслар, ишлаб чиқариш воситалари кўринишидаги даромад манбаи. СОЛИҚЛАР — давлат ҳокимиятининг марказий ва маҳаллий идоралари томонидан жисмоний ва юридик шахслардан давлат ва маҳаллий бюджетга ундириладиган мажбурий тўловлар СОТУВ — савдо, корхона, ташкилот, тадбиркорлар томонидан ўзлари тайёрлаган маҳсулот, товарларнинг пул даромади олиш, пул маблағлари тушумини таъминлаш мақсадида реализация қилиниши. ССУДА — моддий бойликлар гарови ҳисобига фоиз тўлаш ва қайтариб бериш шарти билан муайян муддатга қарзга бериладиган пул ёки моддий бойлик. Банклар муайян мақсадларни молиялаш учун мақсадли Ссуда беради. Қисқа (1 йилгача) ва узок, (бир неча йилга) муддатли Ссудалар бор. СТАВКА — миқдор, ҳисса, даромадлардан олинадиган солиқ фоиз ҳиссаси, даромаднинг, кредитнинг умумий миқдорига нисбатан ҳисобланадиган, берилган кредит учун олинадиган тўлов. СУБСИДИЯ (лот. “subsidium” – ёрдам, қўллаб қувватлаш) — товарлар ишлаб чиқариш, ишлар бажариш, хизматлар кўрсатиш ва уларни реализация қилишни молиялаштириш ёки биргаликда молиялаштириш ёхуд мақсадли харажатларнинг ўрнини қисман қоплаш учун бюджет тизими бюджетлари ҳисобидан юридик ва жисмоний шахсларга бериладиган пул маблағлари. ТАДБИРКОР — капитал сарфлаб товар ва хизматлар яратиш билан фойда топишга қаратилган иқтисодий фаолиятни амалга оширувчи шахс. ТАКЛИФ – муайян вақтда ва муайян нархлар билан бозорга чиқарилган ва чиқарилиши мумкин бўлган товарлар ва хизматлар миқдори билан ифода этилади, таклиф ишлаб чиқарувчи(сотувчи)ларнинг ўз товарларини сотишга (бозорга) таклиф этиш истаги. ТАЛАБ — (товарлар ва хизматларга талаб) харидор, истеъмолчининг бозорда муайян товарларни, неъматларни сотиб олиш истаги; бозорга чиққан ва пул имкониятлари билан таъминланган эҳтиёжлари. ТАННАРХ — маҳсулот ишлаб чиқариш ва сотиш харажатларининг пулдаги ифодаси. ТАРИФ — тариф ставкаси деб номланадиган, корхоналар ва аҳолига турли хизматлар учун тақдим этиладиган тўлов ставкаси. ТАФТИШ — хўжалик ва молиявий операцияларнинг қонунийлиги, мақсадга мувофиқлиги ва самарадорлигини текшириш жараёни, шунингдек, текширилаётган ташкилот, корхона ва муассасалар масъул ходимларининг ҳаракатлари қонунийлиги ва тўғрилигини текшириш бўйича ўтказиладиган мажбурий назорат ҳаракатлари тизими. ТАҲЛИЛ — аниқ иқтисодий ҳодисаларни чуқур ўрганиш йўллари ва усуллар тизими. ТУШУМ — корхона, фирма, тадбиркор томонидан товар ва хизматларни сотишдан тушган пул маблағлари, савдо тушуми. ТЕНДЕР — давлат харидини амалга оширишнинг рақобатли тартиб-таомили воситасида давлат харидларининг ижрочисини аниқлаш тартиб-таомилини назарда тутувчи танлов бўлиб, унинг натижаларига кўра давлат харидлари тўғрисидаги шартномани бажаришнинг энг яхши шартларини таклиф этган харид қилиш тартиб-таомилларининг иштирокчиси ғолиб деб топилади. Download 442.8 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
1 2
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling