Жаксуликов Шарияр Аллияр ўғлига тавсиянома
Download 18.66 Kb.
|
1 2
Bog'liqКафедра тавсиянома
- Bu sahifa navigatsiya:
- Жаксуликов Шарияр Аллияр ўғлига ТАВСИЯНОМА
Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Нукус филиали «Компьютер инжиниринги» факультети «Компьютер инжиниринги» йўналиши III босқич талабаси Жаксуликов Шарияр Аллияр ўғлига ТАВСИЯНОМА Жаксуликов Шарияр Аллияр ўғли 1998 йили 27 апрелда Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳрида туғилган. Миллати қорақалпоқ. Ш.А.Жаксуликов 2017 йили ўзининг қизиқишлари бўйича Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Нукус филиали «Компьютер инжиниринг» йўналишига ҳужжатларини топшириб, юқори балл билан давлат-гранти асосида ўқишга қабул қилинди. Замонавий ахборот технологиялари соҳасини моҳирлик билан ўрганаётган филиалимиз талабалар сафи кундан-кунга кенгайиб бормоқда. Ўз ғоялари ва ишланмаларини ҳаётга татбиқ этаётган талабаларимиздан бири Жаксуликов Шарияр ўз имкониятини намоён этадиган ва билимга чанкоқ ёшларимиз сафидан жой эгаллаган. Ўзининг ўткир зеҳни билан тенгдошлари орасида ажралиб туради. Филиалимизда бўлиб ўтаётган аниқ фанлар бўйича олимпиадаларда ва жамоат ишларида ҳам фаол. У «Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати» – Ўзбекистон либерал-демократик партияси аъзоси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи филиал бошланғич ташкилотининг «Меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш» йўналиши етакчиси. Хусусан, 2017 йили филиалда ўтказилган «Олий математика», «Онлайн дастурлаш» ва «Физика» фанлари олимпиадасида 2 ўринни эгаллади ва дипломлар билан тақдирланди. 2018 йилнинг 26 – 31 октябр кунлари Урганч шаҳрида ўтказилган биринчи ал-Хоразмий ҳалқаро математика олимпиадасида фаол иштирок этиб, сертификат ва совғалар билан тақдирланди. 2018 йил март-апрель ойларида филиалда талаба ёшларни ахборот технологиялари бўйича янада билимларини ошириш мақсадида филиалда «Super Admin» ва «Super User» бепул ўкув курсларини ташкиллаштирди ва ўзи компьютер техникаси бўйича билимларини тенгдошларига бўлишди. 2020 йили Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги стипендияси ғолиблигини қўлга киритди. 2020 йилнинг 20 – 28 май кунлари ўтказилган Ўзбекистон Республикаси талабаларининг Республика фан олимпиадасида «ИНФОРМАТИКА ВА ЗАМОНАВИЙ АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ» фанидан III ўринни эгаллади ва диплом, совғалар билан тақдирланди. 2020 йили Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси кенгаши томонидан ўтказилган танловда бирданига иккита йуналиш бўйича «Энг яхши веб сайт» ва «Энг яхши компьютер дастури» танлови ғолиблигини қўлга киритди ва диплом, совғалар билан тақдирланди. 2020 йил Ш.А.Жаксуликов томонидан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлигининг ЭҲМ учун № DGU 08450 «PPRG» «Ер ости сувлари мониторинги» дастурий мажмуалари учун муаллифлик гувоҳномалари олинган. Мактабларда онлайн таълимни ривожлантириш бўйича 2020 йилда www.mektep-test.uz мактаб ўқувчилари учун тест порталини ишлаб чиқди ва бошқа инновацион дастурлар ва ишланмалар устида иш олиб бормоқда. 2020 йилда Ш.А.Жаксуликов «Бир миллион ўзбек дастурчи» «One million Uzbek coders» ўкув курсини тўлик тамомлаб сертификатлар билан тақдирланди. Ш.А.Жаксуликов ҳозирги кунда Қорақалпоғистон Республикасида масофавий зонтлашга мўлжалланган ERDAS дастурий таъминоти устида иш олиб бормоқда. Ш.А.Жаксуликов ўз ғояларини ва билимларининг бугунги кунда таълим даражаси ортишига илдамлик билан қадам ташлаётган ва ўз салмоқли ҳиссасини қўшаётган талабадир. У ҳозирги кунда ўзининг илмий раҳбари техника фанлари доктори К.Сеитназаров билан биргаликда илмий ишлар ва янги дастурий маҳсулотлар яратиш устида шуғулланмоқда. Унинг илмий изланишлари натижасида хорижий ва Республика миқёсидаги илмий-амалий ва илмий-техник анжуманларда ва журналларда 17 дан ортиқ илмий мақола ва тезислари чоп этилган. Жумладан, Россия, Польша, ва Қозоғистон давлатларида илмий мақола ва тезислари чоп этилган. Ш.А.Жаксуликовнинг келажакда ўзи таълим олаётган йўналиши бўйича етук мутахассис бўлиб етишишига ва республикамиз ривожига катта ҳисса қўшишига ишонаман ва уни «Беруний номидаги давлат стипендияси»га тавсия этишни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайман. Download 18.66 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
1 2
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling