Жаҳон ва Ўзбекистоннинг буғдой бозори таҳлили


Download 21.32 Kb.
Sana16.06.2023
Hajmi21.32 Kb.
#1517837
Bog'liq
wahkjfhae


Жаҳон ва Ўзбекистоннинг буғдой бозори таҳлили
Бугунги кунда дунёдаги геосиёсий вазият озиқ-овқат саноатида муҳим аҳамиятга эга бўлган, буғдой маҳсулотларининг нархига ўз таъсирини ўтказмоқда. Қурғоқчилик, Россия ва Украина ўртасидаги уруш сиёсати таъминот занжири узилишларини кучайтирмоқда.
АҚШ Қишлоқ хўжалиги департаментининг (USDA) ҳисоб-китобларига кўра, жаҳонда 2022-2023 йилларда буғдой ишлаб чиқариш хажми, ҳукуматнинг янгиланган маълумотлари асосида Қозоғистон, Ҳиндистон ва Австралияда ўсиш ҳисобига 788,9 млн тоннага етиши кутилмоқда.
Шунингдек, АҚШ Қишлоқ хўжалиги департаментининг (USDA) ҳисоб-китобларига кўра, жаҳонда 2022-2023 йилларда буғдой истеъмоли 2,4 миллион тоннага ошиб, 787,7 млн тоннага етиши кутилмоқда.
Халқаро бизнесни ривожлантириш савдо портали – trademap.org маълумотларига кўра, жаҳонда 2021 йилда буғдой экспорти 199,6 млн тоннани ташкил этиб, 2020 йилга нисбатан 2,7 фоизга ёки 5 319,5 минг тоннага ўсган, буғдой импорти эса 160,7 млн тоннани ташкил этиб, 2020 йилга нисбатан 5,0 фоизга ёки 8 442,2 минг тоннага камайган.
Жаҳонда 2021 йилда буғдой маҳсулотининг асосий истеъмолчилари бўлган давлатлар Индонезия 11,5 млн тонна, Хитой 9,7 млн тонна, Туркия 8,9 млн тонна, Италия 7,3 млн тонна, Бангладеш 7,1 млн тонна, Эрон қарийб 7,1 млн тонна импорт қилган.
Шунингдек, жаҳонда 2021 йилда буғдойни энг кўп Россия 27,4 млн тонна, Австралия 26,2 млн тонна, АҚШ 24,0 млн тонна, Канада 21,6 млн тонна, Украина 19,4 млн тонна экспортини амалга оширган.
Канаданинг 2022-2023 йиллардаги буғдой ишлаб чиқариш ҳажми 33,8 млн тоннани ташкил этди. Канадада 2022 йилда буғдойнинг экспорт ҳажми 19 394,9 минг тоннани ташкил этиб, асосан, 2 126,5 минг тн Хитой, 1 822,9 минг тн Япония, 1 671,1 минг тн АҚШ, 1 475,6 минг тн Индонезия, 1 161,7 минг тн Колумбия, 995,7 минг тн Бангладеш ва 945,7 минг тн Перу давлатлари ҳиссасига тўғри келган. Bloomberg маълумотларига кўра, Канадада 45 йилдаги энг қурғоқчил йил бўлиши сабабли жаҳон бозорларида буғдой танқислиги юзага келиши мумкин. Мамлакатнинг асосий қишлоқ хўжалиги ҳудудларида сентябрдан бери 60 фоиз камроқ ёғингарчилик кузатилган. Канада дунёдаги энг йирик канола ишлаб чиқарувчиси ва буғдойнинг асосий экспортчиларидан бири ҳисобланади. Мамлакатда ҳосил етишмаслиги дунё бўйлаб дон танқислигига олиб келиши мумкин.
2021 йил Канада 26 млн тонна, 2022 йил 23 млн тонна дон экспорт қилган. Бу Россиядан кейинги энг юқори кўрсаткичдир.
Ўзбекистон буғдойни асосан Қозоғистондан импорт қилади. Қозоғистон дунёда буғдой экспорти бўйича юқори ўнликда туради. Канададан катта миқдорда буғдой импорт қилувчи мамлакатлар бошқа импортёрни қидиришига тўғри келади, жумладан Қозоғистон. Қозоғистон буғдойига талабнинг ошиши Ўзбекистоннинг ички ва ташқи бозор нархларига таъсир қилиши мумкин.
Шунингдек, Украинада юзага келган оғир вазият ҳам, жахондаги буғдой бозорига ўз салбий таъсирини кўрсатмоқда. 2021 йил якуни бўйича Украина, жаҳон буғдой экспорти бўйича йирик давлатлар орасида 5 ўринни эгаллаган эди.
Украинада 2021 йилда буғдойнинг экспорт ҳажми 19 394,9 минг тоннани ташкил этиб, асосан, 3 401,4 минг тн Миср, 2 810,2 минг тн Индонезия, 1 547,4 минг тн Туркия, 1 403,6 минг тн Покистон, 1 072,6 минг тн Марокко ва 811,1 минг тн Бангладеш давлатлари ҳиссасига тўғри келган.
Ўзбекистон Республикаси буғдой бозори таҳлил қилинганда қуйидагилар маълум бўлди:
Мамлакатимиз аҳолисининг буғдойга бўлган талаби 2021 йилда 8 729,6 минг тоннани (5 984,8 минг тн и/ч, 2 771,6 минг тн импорт, 26,8 минг тн экспорт) ташкил этган бўлса, 2022 йилга келиб 8 974,7 минг тоннани (6 191,0 минг тн и/ч, 2 791,7 минг тн импорт, 8,0 минг тн экспорт) ташкил этган.
Шунингдек, республикада 2022 йилда буғдой истеъмолининг 31,1 фоизи импорт ҳисобидан қопланган. Буғдой ишлаб чиқариш ҳажми 6 191,0 минг тоннани ташкил этиб, 2021 йилга нисбатан 3,4 фоизга ёки 206,2 минг тоннага ошган.
Буғдой экин майдонлари 2020 йилда 1 063,2 минг гектар, 2021 йилда 1 027,1 минг гектарни ташкил этган.
Шунингдек, республикага 2022 йилда 2 791,7 минг тн буғдой импорт қилиниб, 2021 йилга (2 771,6 минг тн) нисбатан 0,7 фоизга ёки 20,1 минг тоннага кўпайган.
Республикага буғдой импорти 2021 йилда 2 771,6 минг тоннани ташкил этган.
Республикамизда 2022 йилда, буғдой импорти, асосан, 2 769,5 минг тн Қозоғистон, 22,2 минг тн Россия.
Ўз навбатида, 2022 йилда буғдой экспорт ҳажми 8,0 минг тоннани ташкил этиб, 2021 йилга (26,8 минг тн) нисбатан 70,0 фоизга ёки 18,8 минг тоннага камайган.
Хусусан, 2021 йилда буғдойнинг экспорти 26,8 минг тоннани ташкил этган.
Республикамизда 2022 йилда буғдойнинг экспорти, асосан, 8 030,2 тн Афғонистон (100 %) давлати ҳиссасига тўғри келган.
Шунингдек, аҳоли жон бошига тўғри келадиган буғдой истеъмоли 2021 йилда 252,6 кгни ташкил этган бўлса, 2022 йилга келиб 254,4 кгни ташкил этди.

Маълумот учун киритилмоқда.
Download 21.32 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling