Жавоб: Инсон (Одамзод)


Download 15.27 Kb.
Sana25.03.2023
Hajmi15.27 Kb.
#1295064
Bog'liq
2-darajali


1. Табобат журнали 2013-йил ноябрь ойида чоп қилинган сонида, организмида 29 хил кимёвий элемент бўлган, ўртача ёши 60-80, ўртача бўйи 8 қарич, (160 см) эни 50-52 см ни ташкил қилувчи, ўзида ҳам ҳайвоний ҳам илоҳий сифатларга эга мураккаб жонзот ҳақида маълумот берган. Савол: Ушбу жонзотнинг номи нима?
Жавоб: Инсон (Одамзод)
2. Ўзбек халқ топишмоғи: Иш пайти пичоқлашади, иш тугугач дийдорлашади. Топишмоқнинг жавобини топинг?
Жавоб: Қайчи
3. Туркман халқ мақолини тингланг: Сув-туркманнинг ҳаёти, от туркманнинг қаноти. Диққат савол: Мақолда айтилишича нима туркманнинг қалби?
Жавоб: Гилам
4. Инсондаги бир аъзо ҳақида Бурят халқида шундай бир жумбоқ бор:
“Тик қоядан туша туриб, ғорга йўлиқдим”. Савол: Жумоқ жавоби бўлган аъзо қайси?
Жавоб: Қулоқ
5. Математик жумбоқ: Учта ёғочнинг 6 та учи бор. Бешта ёғочнинг 10 та учи бўлса, беш яримта ёғочнинг нечта учи бор?
Жавоб: 12 та
6. Машҳур адиб Пастернак унга шундай таъриф беради: “У ёнаётган, ўртанаётган виждоннинг тўртбурчак бўлагидир. Ўзингиздан узоқлашмаган ҳолда жавоб беринг, адиб нимага нисбатан юқоридаги таърифини қўллаган?
Жавоб: Китоб
7. Қуйдаги номларни ёзиб олинг. Сит, Диего, Манфрид. Диққат савол: Улар қайси даврда дўст бўлишган.
Жавоб: Музлик даврида.
8. Сигир-4, чўчқа-8, типратикан-10, ягуар-11, кўршапалак-20. Савол: Бу кўрсатгич инсонда нечтага тенг?
Жавоб: 7-8 соатга (суткадаги нормал уйқу вақти)
9. Дунё сиёсий ҳаритасидаги бу қитъа дунёдаги энг қурғочил ва аҳолиси кам қитъа ҳисобланади. Бу қитъани қолдиқ ҳайвонлар музейи деб ҳам аташади. Савол: бу қайси қитъа
Жавоб: Австралия
10. Юртимизда илм-фан ривожига муносиб ҳисса қўшган адиблар, уламолар ва давлат арбоблари хотираларига шахарларимиз марказларида хайкаллар ўрнатилган. Савол: Барчамиз учун кайфият улашувчи кулгу қахрамони афандининг хайкали қайси шахарда ўрнатилган.
Жавоб: Бухоро шахрида.
11. 1492 йилнинг августида Испания соҳилидан Палос шаҳрига 3 та елканли кема йўлга чиқди. Булар: «Санта Мария», «Ниня» ва «Пинта» эди. Уларнинг капитани ким бўлган?
Жавоб: Христофор Колумб.
12. 25 литр сувни атиги бир томчи у билан булғаш мумкин. Нима?
Жавоб: Нефт.
13. Бу дарахт Африка шимолида шу ерлик халқнинг озуқага, қурилиш материалларига, қисқаси, кун кўриш учун зарур нарсаларга бўлган эҳтиёжини қондиради. Саҳрои кабирнинг айрим вилоятларида унинг меваси ҳамон пул вазифасини ўтаб келмоқда. Бу қайси мева?
Жавоб: Хурмо.
14. Мутаҳассисларнинг фикрига кўра, агар улар ер юзида йўқ бўлиб кетганларида юз минг тур ўсимлик ўлиб кетган бўларди. Бу ўсимлик «ҳаласкорлар» ини айтинг.
Жавоб: Асаларилар.
Изоҳ: Улар ўсимликларнинг гулини чанглатиб уларнинг кўпайишига қулай шароитни яратади.
15. Конгода аҳоли унинг 500 тасидан, Индонезияда 250 тасидан, Суданда эса 117 тасидан фойдаланишади. У нима?
Жавоб: Тил.
16. Бу сиз билан бизга жуда яхши таниш бўлган сўз араб тилидан олинган бўлиб, нозик фаҳм, яхши фикрлаш деган маъноларни билдиради. Бу қандай сўз?
Жавоб: Заковат.
17. У нарса бизнинг янада кўркамроқ кўринишимизни таъминлайди. У дастлаб 1470 йилда пайдо бўлган ва уни ичига кўмир солишган. У фақтгина 1890-1894 йиллардан бошлаб айнан ҳозирги вақтдаги кўринишга кирган. Бу нима бўлиши мумкин?
Жавоб: Дазмол.
18. Бу пойтахт-шаҳар номининг таржимаси «қизил ботир» деган маънони билдиради. Бу қайси шаҳар?
Жавоб: Улан Батор.
19. Тарихчи Хондамир ўзининг «Макоримул-аҳлоқ» деб номланган китобида «Навоий вафотига ҳатто табиат ҳам мотам тутди» деб ёзган. Хондамир нима сабабдан шундай деб ёзган?
Жавоб: 1501 йил уни дафн этиш чоғида майдалаб ёмғир ёғиб турган.
20. Бепоён жазирама чўлдаги яшовчи бадавийлар учун бу ранг муқаддас ранг, бахт ва гўзаллик ранги, жаннат рангидир. Бу қайси ранг?
Жавоб: Яшил ранг.
Download 15.27 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling