Тукима материалларига гул босиш


Download 43.5 Kb.
Sana18.06.2023
Hajmi43.5 Kb.
#1591477
Bog'liq
11-Маъруза гул босиш


11- маъруза
ТУҚИМАЧИЛИК МАТЕРИАЛЛАРИГА ГУЛ БОСИШ
Режа:

  1. Туқимачилик материалларига гул босишнинг асосий масалалари

  2. Гул босиш турлари ва усуллари

  3. Гул босиш бўёғининг таркиби

  4. Қуюлтирувчилар ва уларга қуйиладиган талаблар



Туқима материалларига гул босиш
Гул босишнинг буяшдан фарқи шуки, бунда буёвчи модда мато юзасининг айрим қисмларига гул сифатида туширилади. Гул босиш ускуналари, жараён шароитлари, буёвчи модда эритмаси таркиби мураккаброк булса хам, лекин физик-кимёвий конуниятлар худди буяшдагидек утади. Лекин буяшдан фаркли,матоларга гул босишда буёвчи моддаларнинг эритмадаги диффузияси ва уларнинг тола юзасига шимилиши уз маъносини йукотади. Мато юзасига гул холатида туширилган буёвчи модда куритиш машинасидан чиккан куюкловчи молекулалари билан молекулалараро боКланишлар ёрдамида махкам ушланиб колади.
Гул босиш жараёни куйидаги боскичлардан ташкил топган булади: матони гул босишга тайёрлаш  гул босиш  қуритиш  буёвчини тола ичига сингдириш  ювиш  қуритиш.


Гул босиш турлари ва усуллари

Гул босишнинг уч тури маълум: бевосита, тезобли ва захирали. Бевосита гул босишда буёқ оқ ёки оч рангларга буялган мато юзасига тугридан тугри туширилади. Тезобли гул босишда уртача ёки туқ рангларга буялган мато юзасига гул тагида буёвчини парчалайдиган таркиб билан гул туширилади. Бунда рангли тагда оқ гуллар хосил булади. Матони буяган буёвчини парчалайдиган таркибга унинг таъсирига чидамли буёвчи модда қушиб гул туширилса рангли накшлар хосил булади. Захирали гул босишда аввал мато юзасига буялишдан сақловчи куюқлаштирилган таркиб (захира) билан гул туширилади ва сунг уни буяшади, бунда рангли таг остида оқ гуллар хосил булади. Агар захира таркибига буёвчи модда қушилса, рангли захира гуллар хосил булади. Амалда бевосита гул босиш купроқ ишлатилади, агар матога юкори бадиий накшлар тушириш талаб қилинсагина технологияси мураккаб ва қимматроқ булган тезобли ёки захира гул босиш турларидан фойдаланилади.


Гуллар мато юзасини қоплашига қараб қуйидаги турларга булинади:
оқ остли, - 30% гача мато юзаси гул билан қопланади,
ярим грунтли - 30-60% юза қопланади,
гурунтли - 60% дан юкори юза копланади.
Тасвир табиатига караб: геометрик, усимликли, мазмунли гуллар булади; гуллар улчамига караб:
кичик - 3÷8 мм
урта - 10÷40 мм
катта - 50 мм дан юкори турлари булади.
Ишлатиш турига қараб куйлакли, болалар матоси учун ва пардали гулларга булинади. Матога туширилган ранг сони буйича бир валли, камвалли ва куп валли, гул босиш усулига караб: дастаки, накшбанд валли, тур колипли ва термик гулларга булинади.
Савдо-сотиқ нуқтаи-назаридан матога тушириладиган гуллар куйидаги сифатлар билан белгиланади:
1. Классик: йул-йул, нухот гул, калампир гул
2. Серияли: рангли ёки тасвири билан умумлаштирилган
3. Модали: айни пайтдаги талабга жавоб берадиган.
Хозирги вақтда гул босишнинг қуйидаги усуллари кулланилади: дастаки гул босиш, аэрография усули, турли колиплар ва нақшбанд металлвалли. Биринчи усул жун саноатида румолларга гул босишда кисман ишлатилади, аэрография усули юкори бадиий безакли махсулотлар ишлаб чикаришда кулланилади.
Амалда турли тукима махсулотларга асосан накшбанд валли ва тур колипли машиналарда гул босилади. Тур колипли машиналар уз навбатида икки турли булади: ясси ва цилиндрик тур колипли.


Қуюлтирувчилар ва уларга қуйиладиган талаблар
Қуюлтирувчи - бу куп компонентли дисперс система ёки сувда эрувчан табиий ёки кимёвий полимерлар - қуюкловчилар эритмаси булиб, буёвчи модда билан чексиз аралашиб тургун гул босиш буёги хосил килади.
Қуюкловчилар ва буёқларнинг техник ва физик хоссалари. Техник хоссалари бу - гул босиш равонлиги, гул чегара чизикларининг аниклиги, буёқнинг мато қатламига киришиш чуқурлиги, буёқнинг нақшванд уймаларидан матога утиш қобилияти, ранг туқлиги, буёвчининг богланиш даражаси. Физик хоссалари қуюлтманинг ички фазовий курилиши - реологик хоссаларидир. Гул босиш сифати буёқнинг техник ва физик (қурилма-механик) хоссалари орасида боглиқликни тугри топишни тақозо қилади. Гул чегара чизигининг ёйилиб кетиши буёқ қовушкоклигининг сусайиши сабабиданадир. Бу ходиса эса уз навбатида буёқ ички қурилмасининг механик таъсир остида бузилишига боглиқдир. Ташқи таъсир олингандан сунг яна уз хоссаларини тиклай олиш қобилияти унинг тиксотронлиги дейилади. Факат тиксотроплик хоссасига эга қуюқловчигина гул босишда ишлатилади. Буёк таркибига буёвчи ва қуюқловчидан ташқари ёрдамчи моддалар хам киради. Уларнинг таркиби ва миқдори буёвчи модда турига боглик. Гул босиш буёги хар бир синф учун тасдиқланаган таркиб буйича “қайнатиш” ёки “аралаштириш” усули билан тайёрланади. ”Қайнатиш” усулида буёқ таркибига кирувчи барча моддалар аралаштирилиб, аралаштиргич урнатилган қозонларда кайнатилади. ”Аралаштириш” усулида куюлтма эритмаси алохида тайёрланиб, сунг буёқ таркибидаги бошка моддалар эритмаси билан аралаштирилади, амалда купроқ шу усулдан фойдаланилади, чунки тайёрланган буёқ бир жинсли булиб чиқади. Буёқ таркибида буёвчи модда концентрацияси энг юқори булса, уни концентрланган (бутун) буёқ дейилади ва 1/0 холида курсатилади. Махраждаги 0 бутун буёқ таркибида суюлтирадиган қуюлтма йуқлигини курсатади. Очроқ ранглар олиш мақсадида бутун гул босиш буёгини қуюлтма билан суюлтирилади, яъни купюрланади. Суюлтириш даражаси купюр дейилади ва қуйидагича ифодаланади: 1/2, 2/3 ва бошқалар. Суратда бутун буёқ улуши, махражда таркибида буёқ ёрдамчи моддалари булган буёвчисиз қуюлтма улуши курсатилади.
Download 43.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling