Гул сайли –қувонч тараннуми


Download 23.85 Kb.
bet1/3
Sana13.11.2023
Hajmi23.85 Kb.
#1771732
  1   2   3
Bog'liq
гул сайли қувонч тараннуми




Гул сайли –қувонч тараннуми
Гўзал Наманганнинг ташриф қоғозига айланган гуллар байрами, мана, уч йилдирки, халқаро мақомда нишонланмоқда. Манаман деган мамлакатлар ўз ҳарбий қудратини кўз-кўз қилаётган бир даврда Ўзбекистоннинг гуллар пойтахти сифатида донғи кетган Наманган гуллар
паради билан гўзалликни бутун жаҳонга тараннум этди.
Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов фестивалнинг очилиш маросимидаги табрик сўзида тадбирдан кўзланган мақсад жаҳонга юртимизнинг гулчилик анъаналарини, қолаверса, Наманган вилояти шаҳар ва туманларининг туризм салоҳиятини ошириш, инвестициявий жозибадорлигини чуқур тарғиб этиш эканини таъкидлади.
22 майдан 5 июнгача
Ўзбекистон мустақиллигининг 31 йиллигига бағишлаб 61-маротаба ташкил этилган анъ- анавий Халқаро гуллар фестивали кўтаринки рухда ва юксак даражада ўтказилди. Бетакрор гул композициялари билан тўлган ўн олти гектар боғ икки ҳафта мобайнида гул шайдолари билан туну кун гавжум бўлди.
Давлатимиз раҳбари таклиф ва ташаббуси билан байрам кўлами, мазмундорлиги ниҳоятда кенгайди, янада сайқалланди. Чаппар урган гул-чечакларни ўстирган, гулсавату гулчироқларни пардозлаган, ғояларга бой ҳамюртларимизнинг топқирлиги гул сайли қатнашчиларининг эътирофу олқишига сазовор бўлди. Ўзбекистон миллий симфоник оркестрининг “Очиқ осмон остида” деб номланган концерт дастури, Рус миллий драма театри спектакллари, “Фарғона водийси модалар ҳафталиги кунлари” гул байрамининг мароқли ва мазмунли ўтишини таъминлади.
Қайга борсанг, ёғар гул
“Мен гўзалларнинг эмас, гўзалликнинг, гўзаллик яратувчиларининг мафтуниман”, деган эди донишмандлардан бири. Гул ҳам тирик жон. Унга меҳрингизни, қалб қўрингизни берсангиз, яйраб-яшнайди. Шоирона айтганда, бунда ҳар гул меҳрга пайванд. Гулларни томоша қилиб, баҳру дилингиз очилади, кўнглингиздаги чарчоқлар, ғуборлар ариганини сезмай қоласиз. Санъатни касб этиб, маҳорат билан гул етиштириш, гул яратиш ишқида ёнган, тушида ҳам гул кўрувчи бу нафосат эгаларининг қалби ёруғ, қўлигул. Гуллар воситасида 200 хил бадиий композиция яратилган, жами 20 миллион тупдан ортиқ табиий гул кўчати экилган, фестивалнинг қайноқ нуқтаси Бобур боғи ҳайрат манзилига айланган.
Очиқ осмон остидаги музей бунёдкорларининг жонбозлиги туфайли боғ янада кўркам қиёфа касб этди. Фестивалда шаҳар ва туманлар ўз кўргазмалари билан қатнашди. Бошингизга гул ёғилади, пойингизга гул сочилади, қўлингизга гул, байрам рамзи туширилган байроқлар тутқазишади. Мусиқий дастурлар ҳаяжонни оширади. Лобар аёллар, жамалаксоч қизчалар гулдан либос кийган. Овозаси етти иқлимга таралган гуллар фестивали қатнашчилари эса, олам-олам таассурот оғушида.
Гулдан яратилган ёзувлар, хусусан, давлатимиз ва вилоят хариталари ҳеч кимни бефарқ қолдирмайди. Эҳ-ҳе, барини санагунча ўзингиз ҳам гулга айланасиз. Руҳиятингиз ҳам гуллай бошлайди. Гуллар хиёбони хаёлингизни банд этади. Гул терапияси, гул билан даволаш, унинг руҳиятга ижобий таъсири тўғрисида эса эшитгансиз, албатта.
Байрам кунлари маҳаллий ҳамда хорижий, моҳир ва ҳаваскор гулчилар учун алоҳида павильонлар ташкил этилди, гул ихлосмандларига қулайлик яратиш учун боққа ёндош расталарда гул савдоси авжига чиқци. Ижтимоий ҳимояга муҳтож, имконияти чекланган, нафақадаги ёлғиз кекса отахон ва онахонларнинг хонадонларига борилиб, гул совға қилиш акцияси уюштирилди.

Download 23.85 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling