Имконияти чекланган болаларни бадиий ижодиёт орқали фаоллаштириш


Download 15.61 Kb.
Sana13.02.2023
Hajmi15.61 Kb.
#1196113
Bog'liq
Курс ишига такриз


Шахобиддинов Илёс Нодир ўғлининг
Имконияти чекланган болаларни бадиий ижодиёт орқали фаоллаштириш” номли курс ишига
ТАҚРИЗ
Ижтимоий ҳимоялаш тизимининг устуворлиги имконияти чекланган болаларни ижтимоий фаоллаштириш масаласини ҳал қилишга кенг йўл очади. Шу ўринда имконияти чекланган болалар билан ишлашнинг турли йўллари ва методларини аниқлаш, улардаги узвий боғлиқлик ва ҳамкорликни ташкил қилиш, ижтимоий омиллардан самарали фойдаланиш муҳим ва долзарб масаладир. Айниқса, имконияти чекланган болалар билан ишлашда бадиий ижод воситаларидан кенг фойдаланиш имконияти чекланган болаларни ижтимоий фаоллаштиришнинг устувор йўлларидан биридир.
Шу туфайли И.Шахобиддиновнинг “Имконияти чекланган болаларни бадиий ижодиёт орқали фаоллаштириш” мавзусидаги курс иши ижтимоий-иқтисодий, ижтимоий-маданий ва методик манбаларни ўрганиш орқали масалага ойдинлик киритишга қаратилган, деб ҳисоблайман.
Курс иши кириш, икки боб, тўрт параграф, хулоса ва фойдаланилган адабиётлар рўйхати қисмларидан иборат бўлиб, тадқиқотнинг кириш қисмида курс иши мавзусининг долзарблиги ва заруратини асосланган, мавзунинг ўрганилганлик даражаси, тадқиқотнинг илмий аппарати ёритиб берилган.
Курс ишининг биринчи боби "Имконияти чекланган болаларни бадиий ижодиёт орқали фаоллаштиришнинг илмий-назарий асослари" деб номланган бўлиб, унда имконияти чекланган болаларни ижтимоий ҳимоя қилишнинг концептуал асослари, Ўзбекистонда имконияти чекланган болалар ижтимоий-маданий фаолиятини ривожлантириш холати, ижтимоий муаммолари масалалари атрофлича таҳлил этилган.
Курс ишининг иккинчи боби “Имконияти чекланган болалар билан ишлашнинг ўзига хос хусусиятлари” деб номланган бўлиб, имконияти чекланган болаларни бадиий ижод воситалари (рақс, тасвирий санъат, мусиқа) орқали қобилиятларини аниқлаш, имконияти чекланган болаларнинг бадиий ижод воситалари орқали жамиятга ижтимоий мослашуви масалалари таҳлил қилинган ва олинган натижалар бўйича хулоса ва таклифлар берилган.
Тадқиқот натижаларининг илмий аҳамияти “имконияти чекланганлик”, “ногиронлик”, “ижтимоий маданий фаоллик” каби атамаларнинг “ижтимоий ҳимоя”, “ижтимоий маданий мослашув” каби тушунчаларнинг мазмуни муаллифлик ёндашуви асосида ёритиб берилганлиги, имконияти чекланган болалар ижтимоий маданий ривожланишига таъсир кўрсатадиган методологик ёндашувлар моҳиятининг очиб берилганлиги, имконияти чекланган болаларни ижтимоий маданий ривожлантиришда бадиий ижод воситаларининг ўрни аниқлаштирилганлиги, уларнинг жамиятга соғлом болалар қатори мослашувида замонавий ёндошувларнинг такомиллаштириш билан изоҳланади.
Тадқиқотнинг амалий аҳамияти махсус таълим муассасаларида, умумтаълим муассасаларида имконияти чекланган болаларни ижтимоий маданий ривожлантириш жараёнига инклюзив ёндашувни татбиқ этиш имкониятининг аниқланганлиги, инклюзив ёндашув асосида ижтимоий маданий ривожлантиришга асосланган волонтёрлик фаолиятини ташкил этишга доир тадбирлар сценарийси, тренинг машғулотлари мажмуининг ишлаб чиқилганлиги билан изоҳланади. Тадқиқот доирасида ишлаб чиқилган илмий-амалий тавсиялардан, умумтаълим муассасаларида, реаблитация марказларида бадиий ижод воситалари орқали имконияти чекланган болаларни ижтимоий маданий ривожлантиришда, махсус таълим муасасаларида таълим жараёнини такомиллаштиришда, волонтёрлик гуруҳларининг касбий тайёргарлигини ошириш жараёнида фойдаланиш мумкинлиги ишнинг янаям илмий аҳамиятини оширган.
Юқорида қайд этилган ютуқлар билан бирга курс ишида бир қатор камчиликларни ҳам кузатиш мумкин:
1. Курс иши матнида баъзи орфографик ва стилистик хатолар мавжуд.
2. Курс иши матнидаги статистик маълумотлар жадвал кўринишида берилса, тадқиқотнинг яна ҳам илмий, методик аҳамияти ошган бўларди.
Таъкидланган баъзи камчиликлар ишнинг сифати ва савиясига салбий таъсир кўрсатмайди.
Шахобиддинов Илёс Нодир ўғлининг “Имконияти чекланган болаларни бадиий ижодиёт орқали фаоллаштириш” мавзусидаги курс ишиси талаба томонидан мустақил бажарилган иш, курс ишларини тайёрлаш низомига тўлиқ мос келади, ишни химояга тавсия этаман.

Ижтимоий иш кафедраси
катта ўқитувчиси: Б.Номонжонов
Download 15.61 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling