«Жисмоний шахсларни рўйхатга олиш маълумотлари» электрон давлат хизматидан фойдаланиш
Download 0.72 Mb. Pdf ko'rish
|
Jismoniy shaxslarning ro\'yxatga olish ma\'lumotlari new
«Жисмоний шахсларни рўйхатга олиш маълумотлари» электрон давлат хизматидан фойдаланиш «Электрон солиқ хизматлари» портали бош саҳифасининг хизматлар йўналишлари бўйича сараланган «Рўйхатга олиш» блокида «Жисмоний шахсларни рўйхатга олиш маълумотлари» электрон давлат хизмати жойлаштирилган. Ушбу хизмат интерактив хизматлар тоифасига мансублигини инобатга олиб, уни «Солиқ тўловчиларни ҳисобга қўйиш» блокидан кириб топиш мумкин. Бундан ташқари мазкур хизматни шахсий кабинетдаги «Жисмоний шахслар учун» блокидаги “Хизматлар”дан топиш мумкин. Хизматга кириш учун электрон рақамли имзо калити орқали шахсий кабинетга кирилади. Калитингизни танлаб, паролни терасиз ҳамда спамдан ҳимоя кодини киритиб «Кириш» тугмасини босилади. Агар Сиз, Солиқ органларининг электрон давлат хизматлари порталидан фойдаланиш учун www.esi.uz сайтидан рўйхатдан ўтган бўлсангиз, электрон рақамли имзо калити орқали шахсий кабинетга кирасиз, рўйхатдан ўтиш учун эса Рўйхатдан ўтиш тугмасини босинг. Мазкур хизматда Давлат солиқ қўмитасининг Ягона реестридан солиқ тўловчи жисмоний шахсларнинг рўйхатга олиш маълумотлари тўғридан-тўғри тақдим этилади. Ушбу маълумотлар билан танишиш, юклаб олиш ҳамда чоп этиш каби имкониятлари ҳамда жисмоний шахсларга ўрнатилган тартибда рўйхатга олинганлиги ҳақида маълумотлар тақдим этилади. Агарда сиз мазкур Гувоҳномани чиқариб олмоқчи бўлсангиз ойнанинг пастки чап қисмида жойлашган “Гувоҳнома” тугмасини босиб мазкур Гувоҳномани юклаб олишитнгиз мумкин. Натижаси бўйича маълумот қўйидаги кўринишда юкланиб олинади. Мазкур хизмат маъқул келганлиги ёки камчиликлар аниқланган бўлса хизматнинг пастки ўнг қисмида «Изоҳ қолдириш» тўгмаси мавжуд бўлиб, сиз ўзингизни изоҳларингизни қолдиришингиз мумкин. Download 0.72 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling