Жисмоний шахсларнинг солиқли ва солиқсиз тўловларига тавсиф. Жисмоний шахслар тўлайдиган солиқларнинг хусусияти шундан иборатки, солиқ жисмоний шахснинг тўғридан-тўғри ўз даромадидан олинади


Download 44.71 Kb.
bet1/4
Sana08.06.2023
Hajmi44.71 Kb.
#1464714
  1   2   3   4
Bog'liq
1.5. Жисмоний шахсларнинг солиқли ва солиқсиз тўловларига тавсиф


Жисмоний шахсларнинг солиқли ва солиқсиз тўловларига тавсиф. Жисмоний шахслар тўлайдиган солиқларнинг хусусияти шундан иборатки, солиқ жисмоний шахснинг тўғридан-тўғри ўз даромадидан олинади. Солиқлар ва йиғимлар асосан бюджетга нақд пул тўлаш йўли билан ўтказилади, айниқса тадбиркорлик фаолиятидан қатъий ставкали солиқ олдиндан тўлаб қўйилади. Шундай экан бу ерда солиқ тўловчи жисмоний шахс билан солиқ ундирувчи ўртасида тўғридан-тўғри пул муносабатлари мавжуд. Шунинг учун жисмоний шахслар солиқларини ундирувчи инспекторлар ўта маданиятли, ширин сўз бўлиши билан бирга жисмоний шахслар солиқларини ҳисоблаш ундириш тартиб-қоидаларини, солиқ қонунчилигини чуқур билиши керак. Шу шартлар бажарилган тақдирда бюджетга жисмоний шахслардан меъёридаги солиқ ва йиғимлар тўлиқ тушишлиги таъминланади. Уларни солиқ қонунчилигини тўлиқ тушинтира олмаслиги, нопоклиги бюджетга мқлжалланган солиқларни тўлиқ келиб тушмаслигига олиб келиши мумкин. -жадвал Жисмоний шахслардан ундириладиган солиқлари таркиби Даромадлар таркиби 2004 йил 2005 йил 2006 йил Млрд. сўм Жамига нисбатан % Млрд. сўм Жамига нисбатан % Млрд. сўм Жамига нисбатан % 1.Жисмоний шахслар даромадига солиқ 144,0 65 214,8 59,6 303,3 64,7 2.Жисмоний шахслар даромадига қатъий ставкадаги солиғи 26,0 11,7 40,5 11,2 46,4 9,0 3.Товарлар киритганлиги учун жисмоний шахслардан йиғим 12,2 5,5 34,8 9,6 30,0 6,5 4. Мол-мулк солиғи 17,0 7,6 27,0 7,4 26,5 5,6 5. Ер солиғи 22,0 9,9 23,0 6,4 28,0 6 6.Автотранспорт ёқилғилар учун жисмоний шахслардан истеъмол солиғи - - - - 39,0 8,0 7. Бошқалар (сув ва ер ости бойликларидан фойдаланганлик солиғи - - - - - - Жами: 221,2 100 360,7 100 467,0 100 Маълумотлар кўрсатадики, жисмоний шахсларнинг солиқлари таркиби ортиб бормоқда. Уларнинг солиқли тўловлари ичида жисмоний шахсларнинг даромадига солиқ салмоғи жиҳатидан биринчи ўринни, тадбиркорларнинг даромадига солиқ-иккинчи, товар киритилганлиги учун ягона божхона тўлови учунчи ўринни эгаллаган. Бошқа солиқ турларининг аниқ маълумотлари ажратилмаган. Сув ресурсларидан, табиий бойликлардан фойдаланганлик учун солиқ, импорт товарларга акциз солиғини жисмоний шахслар тадбиркорлар ҳам тўлайди. Улар тўғрисида ҳам аниқ маълумотга эга эмасмиз. Юқоридагилардан ташқари жисмоний шахслар икки ярим фоиз иш ҳақидан сациал суғурта тўловлари тўлайдилар. 2002 йил 1 июндан бошлаб жисмоний шахслар тадбиркорлик мақсадида четдан товар олиб кирсалар илгариги импорт товарларига ҚҚСолиқ, божхона божи, жисмоний шахслар товар келтирганлиги учун йиғим ўрнига ягона божхона тўлови жорий этилди. Ягона божхона тўлови ставкалари 2003 йилдан бошлаб қуйидагича белгиланди (фоизларда): - озиқ-овқат маҳсулотларига (ундан ташқари) - 40; - ноозиқовқат маҳсулотларига - 70; - ун маҳсулотларига нолли ставка қўлланадиган бўлди. Ягона божхона тўловини ҳисоблаш учун божхона қийматига тўлов ставкалари кўпайтирилади. Юридик шахс бўлмасдан якка тартибда тадбиркорликни амалга оширувчи жисмоний шахслар: -ҳокимиятдан якка тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтган бўлиши; -экспорт-импорт операцияларни амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлиши; -четдан товар олиб кирганлиги тўғрисида божхона идораларидан ҳужжат бўлиши; -касса машиналарига эга бўлиши шарт. Жисмоний шахслар солиқларини ҳисоблаб чиқариш асосан икки йўл билан олиб борилади. Жисмоний шахсларга даромадлар тўловчи юридик шахслар ўзларида мавжуд бўлган ҳужжатлар асосида уларнинг солиқларини ҳисоблайдилар. Юридик ва жисмоний шахслар тақдим қилинган маълумотнома ва хабарномалар асосида солиқ хизмати идоралари томонидан ҳисобланади. Жисмоний шахсларга хўжалик меҳнат шартномаси, фуқоролик-ҳуқуқий шартномалари бўйича иш ҳақи мукофот ва бошқа қатор даромадлар тўловчи корхона, ташкилот, муассаса солиқларини тўлиқ тўғри ҳисоблаш ва ўз вақтида бюджетга ўтказиб бериш жавобгарлигини ўз зиммаларига оладилар. Фуқороларнинг олган даромадлари тўғрисида солиқ идораларига ҳамда фуқорога билдириш ва маълумотнома ёзиб бериш вазифасини ҳам юридик шахсларга юклатилган. Жисмоний шахслар асосий иш жойдан ташқарида қўшимча даромад олганда, четдан Ўзбекистон ҳудудига товарлар олиб кирганда, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланганда олинган даромадлар ва харажатлар қилинганда солиқ декларацияларини солиқ ҳисоблаш учун солиқ идораларига тақдим этадилар. Юқоридаги ҳужжатлар ва ўзларидаги йиғилган маълумотлар, текширув далолатномалари асосида солиқ идоралари жисмоний шахслар учун солиқ ҳисобини тўзиб, уларга солиқ суммаси ва тўлов муддатлари кўрсатилган хабарномаларни юборадилар. Булардан ташқари, юридик шахс мақомини олмасдан тадбиркорликнинг айрим турлари билан шуғулланувчилар қатъий ставкасида даромад солиғини тўлайдилар. Ер солиғи, мол-мулк солиқларини ҳам солиқ идоралари қайта ҳар йили ҳисоблаб чиқиб, жисмоний шахсларга хабарнома орқали етказадилар. Хабарнома олган жисмоний шахслар кўрсатилган муддатда барча солиқ ва йиғимлар суммасини ўз вақтида тўлашга мажбурдирлар. Шу ерда фуқоролардан олиниши лозим бўлган бирор бир солиқ тўланмай қолса солиқ идоралари жавоб беради. Шундай ҳолатда ер солиғи, мол-мулк солиғи уч йил тўланмаган бўлса уни пения ҳисобланмасдан ундирилади. Солиқлар ва йиғимлар ўз вақтида тўланмаганда «боқиманда» деб аталади. Унинг мазмуни муддатида тўланмаган тўловлардир. Ана шу боқиманда суммасига ҳар бир тўланмаган кун учун 0,05 фоиз пения солиқ суммасига қўшимча ҳисобланиб ундириб олинади. Аввало солиқ суммаси сўнг пеня, сўнг жарималар ундирилади. Боқиманда узоқ муддатга тўланмаса фуқоронинг мулки рўйхат қилиниб халқ судига берилади. Чет элда эса солиқлар тўлаб боришини оғзаки ва ёзма огоҳлантиришлари, қарзларни комиссияда кўриб чиқиш тажрибалари мавжуд.

Download 44.71 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling