Жиззах вилояти, Дўстлик касб ҳунарга ўқитиш маркази транспорт воситасилари бўйича маълумотнома


Download 29 Kb.
Sana13.02.2023
Hajmi29 Kb.
#1195299
Bog'liq
Дўстлик касб ҳунарга ўқитиш маркази


Жиззах вилояти, Дўстлик касб ҳунарга ўқитиш маркази транспорт воситасилари бўйича
МАЪЛУМОТНОМА

Дўстлик касб ҳунарга ўқитиш маркази (СТИР 308833326) ҳозирги кунда номи “Президент таълим муассасалари агентлиги тизимидаги дўстлик туман ихтисослаштирилган мактаби” давлат муассасасига ўзгартирилган. Дўстлик касб ҳунарга ўқитиш маркази Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги тизимида ташкил этилган бўлиб муассиси Жиззах вилоят меҳнат бош бошқармаси. Дўстлик касб ҳунарга ўқитиш маркази давлат муассаси бўлиб, унга қарашли мулклар давлат мулки ҳисобланади.


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
31.12.2009 йилдаги “Бюджет ташкилотлари ва давлат унитар корхоналарининг асосий воситаларини ҳамда қурилиши тугалланмаган объектларини сотиш, шунингдек уларни сотишдан тушган пул маблағларини тақсимлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 343-сонли қарори билан тасдиқланган Низомнинг 5-банди
3-хатбошида - Бюджет ташкилотларининг бинолари ва иншоотлари (шу жумладан қурилиши тугалланмаган бинолари ва иншоотлари), автомототранспорт воситалари ҳамда бошқа асосий воситалар қиймати баҳолаш ташкилотлари томонидан баҳолангандан кейин «E-auksion» электрон савдо платформасида аукцион савдоларда сотилиши кераклиги белгиланган.
Амалдаги қонунчилик талабларига кўра, Бир тизимдаги давлат ташкилотлари ўртасида транспорт воситаларини топшириш-қабул қилиш юқори турувчи ташкилот буйруғига асосан амалга оширилади.


Давлат активларини бошқариш
агентлиги Жиззах вилоят ҳудудий
бошқармаси бўлим бошлиғи И.Алижонов
Download 29 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling