Жомбойда бир кунда махсус дафтарларга 466 млн сўм йўналтирилди


Download 35.61 Kb.
Sana18.06.2023
Hajmi35.61 Kb.
#1578902
Bog'liq
ПРЕСС РЕЛИЗ 512 Жомбойда 466 млн Темир дафтарга


Жомбойда бир кунда махсус дафтарларга 466 млн. сўм йўналтирилди





Бюронинг Жомбой туман бўлими фаолиятида асосий эътибор "Темир дафтар", "Аёллар дафтари" ва "Ёшлар дафтари" махсус жамғармаларига ўтказиб бериладиган ундирувлар билан боғлиқ ҳужжатлар ижроси алоҳида назоратга олинган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 24.11.2020 йилдаги "Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини мажбурий ижро этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-6118-сонли Фармонида давлат фойдасига ундириладиган ижро ҳужжатлари бўйича ундирилган маблағлар дафтарлар бўйича ташкил этилган махсус жамғармаларга ўтказилиши белгиланган.
Хусусан, Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 25 апрель кунидаги қарорига асосан даъвогар масъулияти чекланган жамияти шаклидаги «Ўзавтосаноат» АЖ манфаатида «Uz truck and bus motors» масъулияти чекланган жамиятидан республика бюджетига 932 миллион 675 минг сўм давлат божи ундирилиши белгиланган.
Бюронинг Жомбой туман бўлими томонидан олиб борилган ижро ҳаракатлари натижасида корхона томонидан республика бюджетига белгиланган маблағлар ундирилиши таъминланди.
Мазкур маблағнинг тенг ярими – 466 млн. сўми «Темир дафтар», «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари»га киритилган фуқароларни қўллаб-қувватлаш учун йўналтирилади.
Шавкат ЭГАМБЕРДИЕВ,
Самарқанд вилоят прокуратураси бўлим катта прокурори.
Download 35.61 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling