Катталарни болаларга бўлган муносабати


Download 39.47 Kb.
bet1/5
Sana30.04.2023
Hajmi39.47 Kb.
#1414855
  1   2   3   4   5
Bog'liq
Катталарнинг болаларга муносабати




КАТТАЛАРНИ БОЛАЛАРГА БЎЛГАН МУНОСАБАТИ ДИАГНОСТИКАСИ


КАТТАЛАРНИ БОЛАЛАРГА БЎЛГАН МУНОСАБАТИ ДИАГНОСТИКАСИ
КИРИШ
«Ота-оналар ва педагогларнинг болаларга бўлган муносабатлари сўровномаси» чуқур ва жиддий иш натижаси бўлиб, психологиянинг йирик намояндалари Л.С. Виготский, С.Л. Рубинштейн, Л. И. Божовичлар томонидан ишлаб чиқилган методологик ёндашувга, шунингдеқ К.Роджерс, А.Маслоуларнинг инсонпарварлик психология тамойилларига ва В. Франклнинг экзистенциал психологиясига асосланган. Тест-сўровномани услубий ҳал қилиш Ф. Я. Варга ва В. В. Столин томонидан ишлаб чиқилган ота-оналар муносабатлари машхур методикасининг (ООМС) асосий вазиятлари билан аниқланган. Бизтомондан ишлаб чиқилган сўровноманинг ишончлилигини анинқлаш ва стандартлаштириш максадида 20 йил мобайнида мактаблар, болалар боғчалари ва хонадонларда, умуман олганда, республика буйича 1500 дан ортиқ педагог ва ота-оналарда синалди. Сўровнома тарбиячилар, ўқитувчилар ва ота-оналарнинг болаларга бўлган муносабатлари хусусиятларини аниқлашга қаратилган психодиагностик қурол сифатида хизмат қилади. У нафақат катталарнинг болага бўлган муносабат ҳарактерини, балки болалар эмоционал соҳаси ва билиш фаолиятидаги деструктив ўзгаришлар, шунингдеқ боланинг тенгдошлари, катталар ва атроф-олам билан шахслараро муносабатла­ри бўзилиши сабабларини аниқлашга имкон беради. Катталарнинг и болага нисбатан аниқланган муносабат хусусиятлари педагог ва ота-она муҳтож бўлган керакли психологик қўллаб-қувватланишни намойиш қилишга ёрдам беради. Асосий ғоя шундаки, бола шахсидаги ижобий ўзгаришлар, унинг асаб психик ҳолати, би­лиш имкониятлари, инсонлар билан ўзаро фаолият услуби, қимматли эҳтиёжлар йўналиши, биринчи навбатда, бола тарбияси борасида масъулиятни Ўз зиммасига олган катталар шахси билан аниқланади. Кўп сонли тадқиқотлар, шунингдеқ бизни натижаларимиз ва оилалар билан ишлаш тажрибамиз шуни кўрсатадики, болаларнинг билиш имкониятлари пойдевори бола ҳаёт фаолиятинин( умумий муваффақияти бўлиб, унинг конструктив асаб-психик ҳолати ва эмоционал қулайлиги ҳисобланади. Шу тариқа, катталарнинг муносабат ҳарактери бола шахси ривожланишининг таянч хусусиятларини аниқлайди.

Download 39.47 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling