1) Кейс.
Қуйидаги воқеаларни кўриб чиқинг: олимларнинг таъкидлашича, апелсин истеъмол қилиш қандли диабет хавфини камайтиради ва шу билан бирга фермерлар апелсин дарахтларини кўпроқ апелсин ишлаб чиқаришга замин яратувчи янги ўғитдан фойдаланадилар. Ушбу ўзгаришлар апелсиннинг мувозанат нархи ва миқдорига қандай таъсир кўрсатишини тушунтиринг ва график(лар) орқали ифодаланг.
Ечим:
Талаб ва таклиф ўртасидаги ўзаро таъсир кўпинча мувозанатли нарх ва товар ёки хизмат миқдорини ўрнатишга олиб келади. Иқтисодиётда бозор мувозанатини талаб ва таклиф тенг бўлганда топилади.
1-расм бўйича таҳлил қиламиз.
Демак ушбу ҳолатда, биз талабнинг (яъни, апельсинга бўлган талабнинг) ўзгариши таклифнинг ўзгаришидан каттароқ бўлишини тахмин қилмоқдамиз. Бу тахмин олимларнинг апелсин жуда кенг тарқалган касалликлар хавфини камайтиришга ёрдам беради деган илмий изланишга асосланади.
Бундай ҳолатда талаб эгри чизиғи шкаласи ўнгга силжийди
(Т1 дан Т2 га). Юқорида айтиб ўтилганидек, бу ўзгариш истеъмолчилар апелсин диабет хавфини камайтиришини олимлар томонидан асосланганини билишининг натижасида вужудга келади. Демак, таъминот шкаласи ҳам ўнгга силжийди (Е1 дан Е2 га). Бу этказиб берувчиларга кўпроқ ишлаб чиқаришга ёрдам берадиган технологик тараққиётнинг оширилиши натижаси бўлади.
Натижада, миқдор шкаласи М1 дан М2 гача кўтарилади ва нарх шкаласи ҳам Н1 дан Н2 гача бироз ошади.
Бундай ҳолатда апелсинга бўлган талаб ошиши орқали уни ишлаб чиқариш миқдори бироз ортади ва ўз навбатида нарх ҳам бироз ошади.
Do'stlaringiz bilan baham: |