Келишув медиатив тартиб-таомилини ўтказиш тўғрисида Кармана т. 2022 й


Download 32.41 Kb.
bet1/2
Sana24.02.2023
Hajmi32.41 Kb.
#1226485
  1   2
Bog'liq
Келишув


КЕЛИШУВ
медиатив тартиб-таомилини ўтказиш тўғрисида


Кармана т. «____ » ____________ 2022 й

“Истиқлол Юлдузи Омад” МЧЖ директори Ш.М.Шарипов, бир томондан, 5-сон ЖИЭК вакили Б.Ф.Нурмухаммадов, иккинчи томондан ушбу келишувни қуйидагилар тўғрисида тузишди:


1. Юзага келган низони ҳал қилиш мақсадида, махфийлик, ихтиёрийлик, тарафларнинг ҳамкорлиги ва тенг ҳуқуқлилиги, медиаторнинг мустақиллиги ва холислиги принципларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Медиация тўғрисида"ги Қонуни талабларига асосланган ҳолда томонлар ушбу келишувга асосан медиация таомилларида қатнашишга ўз розиликларини беришади.
2. Низо предмети
2.1. Тарафлар медиация таомилини қўллаш йўли билан ҳал қилинадиган низо предмети бўлиб, Навоий махсус прокуратураси 5-сон ЖИЭК фойдасига жавобгар 12-сон ЖИЭКдан муддатида тўланмасдан қолган 289 миллион 647 минг 000 сўм ундириш талаби ҳисобланади.
3. Медиация таомилини ўтказиш шартлари.
3.1. Низони ҳал қилиш мақсадида профессионал медиатор қилиб Норқулова Р.Д.ни (29.03.2021 йилдаги сертификат МТ№000139, Навоий вилоят Адлия бошқармасининг 2021 йил 27 апрелдаги Р.Норқулова профессионал медиаторлар реестрига киритилганлиги тўғрисидаги №07-6/795 сонли хати) тайинлашди.
3.2. Медиатор томонларнинг розилигига асосан низони юзага келган вазиятни инобатга олиб низони ҳал қилиш мақсадида медиация таомилини ўтказиш тартибини мустақил равишда белгилайди.
3.3. Тарафлар медиатор ва улар низо буйича медиация таомили асосида ушбу келишув тузилган кундан бошлаб 5 кун ичида тугатилиши учун барча чораларни кўришлари тўғрисида келишиб олдилар.
3.4. Тарафлар медиация таомилини қўллаш даврида медиатор томонлар билан якка ҳамда иккала томон билан бир вақтнинг ўзида учрашувлар ўтказиши музокаралар олиб боришига келишишди.
3.5. Тарафлар медиатор билан биринчи учрашувни Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Навоий вилоят ҳудудий бошқармаси биносида 2022 йил 21 декабрь кунида ўзбек тилида ўтказиш тўғрисида келишишди.
З.6.Тарафлар медиация таомилида шахсан иштирок этишлари тўғрисида келишишди.
3.7. Тарафлар агар лозим топсалар бир бирлари ва медиатор билан келишган ҳолда медиация таомилида қатнашиш учун бошқа шахсларни қатнашиши мумкинлиги тўғрисида келишишди.
3.8. Тарафлар бошқа томоннинг ёзма розилигини олмасдан туриб ушбу келишув ёки унинг шартларидан келиб чиқадиган барча маълумотларни ошкор қилишига йул қуйилмасликлари тўғрисида келишишди.
3.9. Тарафлар, медиатор, шунингдек медиация тартиб-таомилини амалга оширишда ҳозир бўлган бошқа шахслар муҳокаманинг медиация предмети бўлган низо билан боғлиқ бўлган-бўлмаганлигидан қатъий назар, агар тарафлар бошқача қоида ҳақида келишиб олмаган бўлса, мухокама жараёнида:
тарафлардан бирининг медиацияни қўллаш тўғрисидаги таклифи ҳақидаги, худди шунингдек тарафлардан бири уни амалга оширишда иштирок этишга тайёр эканлиги тўғрисидаги;
низони ҳал этиш эхтимоли хусусида тарафлардан бири билдирган фикрлар ёки таклифлар хакидаги;
медиация тартиб-таомилини амалга ошириш жараёнида тарафлардан бири томонидан билдирилган эътирофлар тўғрисидаги;
тарафлардан бири медиаторнинг ёки иккинчи тарафнинг низони ҳал этиш ҳақидаги таклифини қабул қилишга тайёрлиги тўғрисидаги ахборотни хавола қилишга ҳақли эмас.
3.10. Тарафлар медиаторни унга маълум бўлган вазиятлар бўйича кўрсатма бериш учун судга гувоҳ сифатида чақиртирмасликка келишдилар.
3.11. Медиатор:
-томонларнинг бирини вакили бўлишга;
-бирор бир тарафга консультант бўлишга юридик ёрдам ёки хизмат курсатишга;
-медиация таомилини ўтказиш вақтида шахсан еки билвосита медиация натижаларидан манфаатдор, тарафларга қариндошчилик муносабатларида бўлганда медиатор бўлишга ҳақли эмас.
3.12. Агар медиатор бошқа тарафдан медиация таомилига оид маълумотни олганда, бу маълумотни иккинчи тарафга маълумотни берган тарафнинг розилиги билан ошкор қилиши лозим.
3.13. Тарафлар бир бирларига ва медиаторга нисбатан медиация таомилини ўтказишга тўсқинлик қилувчи ёки уни ўтказишга салбий таъсир қилувчи ҳаракатларни амалга оширишдан ўзларини сақлашлари лозим.
3.14. Ҳар бир тараф ўз манфаатларини қонун билан қўриқланадиган хукукларини саклаб қолишади.
3.15. Ҳар бир тараф хар қандай пайтда бирор бир сабабсиз иккинчи томонни ёзма равишда огоҳлантирган ҳолда медиация таомилидан чиқиб кетиши мумкин.
4. Медиация таомилини тугатиш
4.1. Медиация таомили тугагандан сўнг тарафлар ёзма равишда низони ёки низо алоҳида қисми бўйича келишувга эришилганлиги тўғрисида келишув (медиатив келишув) тузишлари лозим. Бундай келишув тарафлар томонидан имзоланган бўлиши лозим.
4.2. Тарафлар шунингдек оралиқ ёки якуний бўлган меморандум тузишлари мумкин. Бу хужжатда томонларнинг музокараларнинг этаплари, таклифлари, тарафлар томонидан келажакда келишилган ҳолда асосий ҳужжатни имзолашда асос бўлиши тўғрисидаги ҳужжатни имзолашлари мумкин.
5. Медиаторнинг жавобгарлиги
5.1. Тарафлар бошкача тартибга келишмаган булсалар медиатор низони хал килиш буйича ўз таклифини киритишга ҳақли эмас.
5.2. Тарафлар ўртасида тузилган келишувларни амалга оширилиши учун медиатор жавобгар бўлмайди. Медиатор медиация ўтказиш таомили ўрнатилган тартибда ўтказилиши бўйича жавобгар ҳисобланди.
6. Томонларнинг ҳаражатлари
6.1. Медиаторнинг хизмат ҳақи 1.800.000 (бир миллион саккиз юз) сўмни ташкил қилади.
6.2.Медиаторнинг ҳаражатлари “Истиқлол Юлдузи Омад” МЧЖ ҳисобидан тўлаб берилади.
7.Якунловчи қоидалар
7.1 Ушбу келишув бир хил кучга эга булган нусхада тузилган булиб, икки нусхаси томонлар учун бир нусхаси медиатор учун тузилди.
7.2. Ушбу келишув ва ушбу келишув асосида тузилган бошка келишувлар хамда ундан келиб чикувчи ҳукук ва мажбуриятлар ушбу келишув ва қонунчиликка асосан талқин қилинади.
7.3. Ушбу келишув томонлар имзолаган кундан бошлаб кучга киради.







Истиқлол Юлдузи Омад” МЧЖ



Download 32.41 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling