Кимё кафедраси фаолиятида мавжуд камчилликлар


Download 34.5 Kb.
Sana29.01.2023
Hajmi34.5 Kb.
#1137556
Bog'liq
Муаммо ва таклифлар


IV. Моддий- техник таъминот, молиявий фаолият бўйича муаммо ва уларни бартараф этиш бўйича таклифлар.


Кимё кафедраси.
Муаммолар:
1. Кафедрада кимё бакалавр ва магистратура мутахассислиги бўйича ўқув машғулотлари олиб борилади.
2. Лаборатория хоналаридаги жихозларнинг айримлари маънавий эскирган.


Муаммоларни бартараф этиш бўйича таклифлар:

  1. Бюджет ва хомий ва илмий грантлар ҳамда хўжалик шартномалари маблағларидан янги замонавий лаборатория жихозларини, ўқув жараёни учун керакли бўлган компютерларни харид қилиш.

  2. Бакалавр ва Магистрантларни ўқув ва илмий тадқиқот ишларини бажариши учун ҳар бирига айрим асбоб ускуналар ва реактивлар харид қилиш ва марказлашган холда тарқатиш.



Биология ва Физиология кафедраси.
Кафедрада 8 та фандан лаборатория машғулотлари ўтказилади. Ҳар бир бажариладиган лаборатория ишларининг услубий ишланмалари мавжуд.


Муаммо:
1. Лаборатория ишларини бажаришда айрим реактивлар, асбоб - ускуналар маънавий эскирган. Тезда янгилаш керак.
2. Асбоб- ускуналар сонини талабалар сонига мутаносиблигига эришиш.
Муаммоларни бартараф этиш бўйича таклифлар:

  1. Бюджет ва хомий ва илмий грантлар ҳамда хўжалик шартномалари маблағларидан янги замонавий лаборатория жихозларини, ўқув жараёни учун керакли бўлган компютерларни харид қилиш.

2. Лабораторияларни жиҳозлаганда ўтиладиган фанларга мослаштириб комплект асбоб ускуна, реактивлар комплектларини марказлаштирилган холда тарқатиш. мўрили шкафлар бўлишини та’минлаш. Газ қурилмалар ўрнига электрда ишлайдиган асбоб ускуналарни лабораторияларга мослаштириб чиқариш.


Физика кафедраси.
Физика кафедрасида 26 та мутахассислик фанлари ўқитилади. 11 та фан бўйича лаборатория машғулотлари кўзда тутилган. 8 та лаборатория хоналари жихозланган бўлиб, жами 135 та лаборатория ишлари йўлга қўйилган. Давлат таълим стандартида, наъмунавий ўқув дастурларида кўзда тутилган барча лаборатория ишларини бажариш имконияти бор. Лаборатория хоналарининг барчасига профессор – ўқитувчилар ва лаборантлар бириктирилган.
Бундан ташқари кафедрада компьютерлар ёрдамида маъруза матнлари, электрон дарсликлар, виртуал лабораториялар, турли мультимедияли ўқув материалларини намойиш қилинади.


Муаммо:
1.Физика лабораторияларидаги айрим ўқув жиҳозлари маънавий эскирган.


Муаммоларни бартараф этиш бўйича таклифлар:
1. Физика лабораторияларидаги ўқув-лаборатория жиҳозларини замонавийлаштириш лозим.
2. Физика лаборатория машғулотлари бўйича кўплаб виртуал лаборатория ишларидан фойдаланиш учун лаборатория хоналарини замонавий компьютер ва электрон доска ва махсус дастурлар билан таъминлаш мақсадга мувофиқ.


Умумтехника фанлари ва касб таьлими кафедраси.
Кафедранинг 5142000-Меҳнат таьлими ва 5140900-Касб таьлими бакалавриат йўналишларида 57 та мутахассислик фанлари ўқитилади. 35 та фан бўйича лаборатория машғулотлари кўзда тутилган. 8 та лаборатория хоналари жихозланган бўлиб, жами 334 та лаборатория ишлари йўлга қўйилган..
Бундан ташқари кафедрада компьютерлар ёрдамида маъруза матнлари, электрон дарсликлар, виртуал лабораториялар, турли мультимедияли ўқув материаллари намойиш қилинади.


Муаммо:

  1. Лабораторияларидаги ўқув жиҳозларининг айримлари маънан эскирган.

  2. Мультимедиавий ўқув воситаларидан фойдаланиш учун компьютерлар етарли эмас.



Муаммоларни бартараф этиш бўйича таклифлар:
1. Физика лабораторияларидаги ўқув-лаборатория жиҳозларини янгилаш лозим.
2. Физика лаборатория машғулотлари бўйича кўплаб виртуал лаборатория ишларидан фойдаланиш учун лаборатория хоналарини замонавий компьютер ва электрон доска ва махсус дастурлар билан таъминлаш мақсадга мувофиқ..


Жиноят ҳуқуқи ва процесси кафедраси.
Ҳуқуқшунослик факультети юриспруденция йўналиши тасарруфида криминалистика ўқув лабораторияси мавжуд бўлиб белгиланган лаборатория машғулотларини ўтказиш учун керакли жиҳозлар, қурилмалар, махсус техник воситалар бор. Ҳозирда “Криминалистика” фанидан лаборатория машғулотларини олиб бориш учун битта проектор, барча мавзулар бўйича лаборатория машғулоти ўтказиш учун кўргазмали жиҳозлар мавжуд.


Муаммо:

  1. Криминалистика ўқув лабораториясини замонавий ва компьютерлаштирилган жиҳозлар билан таъминлаш ва ундан фойдаланишни оптималлаштириш учун айрим жиҳозларни янгилаш ва замонавийлаштириш зарур:



Муаммоларни бартараф этиш бўйича таклифлар:

  1. Криминалистика ўқув лабораториясини замонавий ва компьютерлаштирилган жиҳозлар билан таъминлаш ва ундан фойдаланишни оптималлаштириш учун қуйидагилар жиҳозларни олиш таклиф этилади.

1.Махсус компьютер, 2. Рангли принтер, 3.Видео камера ( 2 та ), 4. Рақамли фотоаппарат (10та), 5.Одам мульяжи, 6. Микроскоп, 7.Светофильтр, 8. Тергов чемодани, 9. Дактоплёнка, 10. ЭОП, 11. Ультрабинафша нурли чироқ, 12. Ультрақизил нурли чироқ, 13. Фото бумага, 14. Ўқ-отар қуроллар мульяжи, 15. Портловчи қуроллар мульяжи, 16. Расмга олувчи мутахассис (лаборант).
Download 34.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling