Кимёнинг асосий қонунлари


Download 1.31 Mb.
Sana16.04.2023
Hajmi1.31 Mb.
#1359719
Bog'liq
Kimyoning asosiy qonunlari....


КИМЁНИНГ АСОСИЙ ҚОНУНЛАРИ

Кимёнинг асосий қонунлари

Кимёнинг асосий қонунлари-кимёвий реаксия вақтида содир буладиган узгаришларни Миқдорий жиҳатдан текшириш натижасида Кашф этилган булиб,улар кимё фанининг асосий негизини ташкил этади.


Моль – модда миқдорининг ўлчов бирлиги
n – белгиланади.
1 моль модданинг шундай миқдорики унда 12 грамм 12С изотопи сақлаган атомлар сонига тенг структура бирлик (атом, молекула, ион) бўлади ёки NA = 6,022 · 1023 – Авогадро сонига тенг бўлади.
Моляр масса – модда массаси (m)нинг унинг миқдори (n)га нисбати топилади.
12С 1,992· 10-23 –——–1ta
12————–—x=6,022 · 1023 ta/mol
МОДДА МАССАСИНИНГ САҚЛАНИШ ҚОНУНИ
Асосчилари: 1789 йил француз олими А.Лавуазье.
Қоидаси: Реакцияга киришаётган моддалар массалари йиғиндиси ҳосил бўлган моддалар массалари йиғиндисига тенг бўлади.
(Ядровий реакцияларда модда массасининг сақланиш қонуни амал қилмайди). Кимёвий реакция вақтида жуда катта энергия ажралиши билан борадиган жараёнларда массанинг ўзгариши кузатилади.
Масалан: ядро ва термоядро реакциялари, водород бомбасининг портлаши ва ҳ.к.
1905 йилда А.Эйнштейн кимёвий жараёнда масса ўзгаришини қуйидаги формула билан исботлаб берди.
m – модда массасининг ўзгариши,
Е – жараёндаги энергия миқдори,
с – ёруғлик тезлиги (300000000 м/сек).
Ҳозирги замонавий талқини: Реакцион системадаги моддалар массалари ва системадан ажралаётган ёки ютилаётган энергияга эквивалент масса суммаси доимий.
МОДДА ТАРКИБИНИНГ ДОИМИЙЛИК ҚОНУНИ
Асосчиси: 1801 – 1809 йй. француз химиги Ж.Л.Пруст.
Қоидаси: Ҳар қандай тоза (соф) модда нимадан, қачон ва қандай усулда олинишидан қатъий назар ўзгармас миқдорий таркибга эгадир.
Н.С.Курнаков таклифи билан моддалар 2 та синфга бўлинди:
  • Таркиби доимий бўлган, яъни Пруст қонунига бўй сунадиган моддалар дальтонидлар (инглиз олими Ж.Дальтон шарафига)
  • Таркиби ўзгарувчан бўлган, Пруст қонунига бўй сунмайдиган моддалар бертоллидлар (француз олим Бертолле шарафига) деб номланди.

КАРРАЛИ НИСБАТЛАР ҚОНУНИ
Асосчиси: 1803 йил инглиз олими Ж.Дальтон.
Қоидаси: Агар икки элемент атомлари ўзаро турли кўринишдаги мураккаб моддаларни ҳосил қилса, биринчи элементнинг бир хил массасига мос иккинчи элементнинг массалари нисбати ўзаро бутун сонлар нисбати каби нисбатда бўлади.
Масалан: Азот билан кислород ўзаро беш хил бирикма ҳосил қилади, N2O, NO, N2O3, NO2, N2O5. Оксидлар таркибида азотнинг бир хил массасига тўғри келадиган кислороднинг массалари нисбати 1:2:3:4:5 нисбат каби бўлади:
ҲАЖМИЙ НИСБАТЛАР ҚОНУНИ
Асосчиси: 1808 йил франциялик олим Гей – Люссак.
Қоидаси: Бир хил шароитда реакцияга киришган ва ҳосил бўлган газ моддаларнинг ҳажмлари нисбати ўзаро бутун сонлар нисбати каби бўлади.
Масалан: 2H2 + O2 = 2H2O(буғ) реакцияга 2 ҳажм водород билан 1 ҳажм кислород киришиб, 2 ҳажм сув буғлари ҳосил бўлади, уларнинг ҳажмий нисбатлари 2 : 1 : 2 нисбат каби бўлади.
АВОГАДРО ҚОНУНИ
Асосчиси: 1811 йил италиялик олим А.Авогадро.
Қоидаси: Бир хил шароитда тенг ҳажмда олинган барча газ ва газлар аралашмаларида молекулалар сони ҳам тенг бўлади.
Масалан: Бир хил температура ва босимда 1 л водороддаги молекулалар сони 1 л кислороддаги ёки 1 л ҳаводаги молекулалар сонига тенг бўлади.
Нормал шароит:
Ҳарорат t = 0oC,
Абсолют температура T = 273 К (Кельвин) (T = toC + 273),
Босим P = 101,325 кПа (760 мм симоб устуни, 1 атм.)
Моляр ҳажм Vm = 22,4 л
Модда миқдори n = 1 мол
Авогадро сони NA = 6,02 1023
ЭКВИВАЛЕНТ ВА ЭКВИВАЛЕНТЛАР ҚОНУНИ
Асосчиси: XIX асрнинг биринчи ярми инглиз олими Ж.Дальтон.
Қоидаси: Модданинг бир оғирлик қисм водород ёки саккиз оғирлик қисм кислород билан қолдиқсиз бирикадиган ёки кимёвий реакцияларда уларнинг ўрнини боса оладиган массаси эквивалент дейилади.
Эквивалент тушунчаси лотин тилидан олинган бўлиб, “тенг кучли” деган маънони билдиради ва бу тушунчани 1814 йилда Воллостон фанга киритган ва Э ҳарфи билан белгиланади.
Эквивалентлар қонуни – реакцияга киришаётган моддаларнинг массалари уларнинг эквивалент моляр массаларига тўғри пропорционалдир.
1) Оддий моддалар эквивалентини ҳисоблаш:
Моддалар эквивалент массаларини ҳисоблаш
Бу ерда,
Э – эквивалент масса,
Ar – атом масса,
Ab – валентлик.
2) Мураккаб моддалар эквивалентини ҳисоблаш:

ЭЪТИБОРИНГИЗ УЧУН РАХМАТ

КУМ 19/1кечки гр

Талабаси

Хаитова шахноза


Download 1.31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling