Кимёвий электр ток манбалари режа


Download 491.41 Kb.
Sana11.10.2023
Hajmi491.41 Kb.
#1698002
Bog'liq
kimyoviy elektr tok manbalari


Кимёвий электр ток манбалари
РЕЖА:
3.1. Кимёвий ток манбалари
3.2. Бирламчи кимёвий ток манбалари
3.3. Иккиламчи кимёвий ток манбалари
Кимёвий ток манбалари: тузилиши ва таснифи
Ўзида мавжуд актив моддалардаги электр кимёвий реакцияларнинг бориши натижасида хосил бўлган кимёвий энергияни бевосита электр энергияга ўзгартириб берадиган курилма кимёвий ток манбаи деб аталади.
Гальваник элемент – битта идишда жойлашган электродлар ва электролитдан иборат бўлиб, кимёвий ток манбаи ҳисобланади. Гальваник элементнинг ток ўтказадиган қисми бўлиб, электролит билан бевосита контактда бўлган ва у билан фазовий чегара ҳосил қилувчи электродлар хизмат қилади.
Электролит – электродлар билан фазовий чегарада электр кимёвий реакцияларни ўтишини ва ионли ўтказувчанликни таъминловчи харакатдаги ионларга эга бўлган суюқ ёки қаттиқ моддадир. Фаол масса, элементнинг фаол моддаси ва унинг берилган физик-кимёвий хоссаларини таъминлайдиган моддалар аралашмасидан иборат бўлади. Фаол моддалар ва электролит асосида яратилган элемент кимёвий ток манбаининг электр кимёвий тизими деб аталади.
Барча кимёвий ток манбалари бирламчи ва иккиламчига ажратилади.
Бирламчи кимёвий ток манбаи бир марталик узлуксиз ва узлукли зарядсизланиш учун, иккиламчиси эса – зарядлаш жараёнида фаол моддаларнинг кимёвий энергиясини тикланиши хисобига кўп марта фойдаланишга мўлжалланган.
2
3
1
.
Гальваник элемент:
1-рух электрод; 2-ғовак тўсиқ; 3-мис электрод;
Телекоммуникациядаги автоматика, телемеханика, алоқа хамда бошқарув қурилмаларида узоқ муддат мобайнида кўп мартали фойдаланиш мумкин бўлган иккиламчи кимёвий ток манбалари – аккумуляторлар кенг тарқалган. Улар кичик ички қаршиликка эга бўлиб, катта зарядсизланиш токларини ўтказишга мўлжалланган.
Аккумулятор деб, электр токининг заряди ёрдамида, унинг сиғимини тикланиши ҳисобига кўп марта зарядсизланиш учун мўлжалланган гальваник элементга айтилади. Зарядланиш пайтида аккумулятор истеъмол қиладиган электр энергия, кимёвий энергияга айланади. Зарядсизланишда сарф бўлган фаол моддалар, аккумуляторнинг навбатдаги зарядланиши давомида янгидан тикланади.
Электролит таркибига кўра аккумуляторлар кислотали ёки ишқорли бўлади. Автоматика ва алоқанинг электр таъминоти қурилмаларида С туридаги стационар кислота-қўрғошинли аккумуляторлар кенг қўлланилади

Техник характеристикалар

  • Техник характеристикалар
  • АБ нинг энг муҳим кўрсаткичлари бўлиб қуйидагилар ҳисобланади: сиғим, кучланиш, ўлчамлар, оғирлик, қиймати, йўл қўйилган разряд чуқурлиги, хизмат қилиш муддати, ФИК, ишчи ҳароратлар диапазони, йўл қўйилган заряд ва разряд токи.

Батарея сиғими. Батареяларда сақланиб қолиниши мумкин бўлган энергия миқдори унинг сиғими дейилади. У ампер-соатларда ўлчанади. часах. Сиғими 100 Ас (ампер-соат) бўлган битта АБ 1 А кучланишли ток билан 100 соат давомида ёки 4 А кучланишли ток билан 25 соат давомида таъминлаши мумкин бўлади ва ҳоказо,

  • Батарея сиғими. Батареяларда сақланиб қолиниши мумкин бўлган энергия миқдори унинг сиғими дейилади. У ампер-соатларда ўлчанади. часах. Сиғими 100 Ас (ампер-соат) бўлган битта АБ 1 А кучланишли ток билан 100 соат давомида ёки 4 А кучланишли ток билан 25 соат давомида таъминлаши мумкин бўлади ва ҳоказо,

Download 491.41 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling