Кон машиналарининг кескич асбоблари. Кескичларнинг турлари, элементлари ва параметрлари. Кескичлар конструкцияси, уларнинг тайёрланиши ва қотириш усуллари
Download 67.5 Kb.
|
narzulla
Кон машиналарининг кескич асбоблари. Кескичларнинг турлари, элементлари ва параметрлари. Кескичлар конструкцияси, уларнинг тайёрланиши ва қотириш усуллари Режа: Кон машиналари кескич асбобларига қўйиладиган талаблар; Кон машиналари кескич асбоблари турлари; Кон машиналари кескич асбоблари элементлари. Кескичлар конструкцион геометрик параметрлари; Кескичлар конструкцияси, уларнинг тайёрланиши ва қотириш усуллари; Кон машиналари кескичлари қуйидаги жуда оғир шароитларда ишлайди: тоғ жинсларининг хусусиятлари ўзгарувчан, шунинг учун кесиш кучининг қиймати ўртачага нисбатан 5-8 маротабагача ошиб кетади; машинанинг узатиш тезлиги нотекис; доимий ишқаланишда бўлганлиги учун ҳарорати юқори; кескичларни алмаштириш қийинлиги ва ҳ.к. Шунинг учун кескичларга қуйидаги юқори талаблар қўйилади: - кўмир ва тоғ жинсларини мумкин қадар кам энергия сарфлаб, кам майдалаб ва чанг чиқармасдан самарали ажратиб олиш; - кескичнинг шакли, ўлчамлари ва параметрлари қазиб олинаётган тоғ жинслари хусусиятларига, машинанинг иш бажариш органи конструкциясига ва кинематикасига мос келиши; - мустахкам ва емирилишга чидамли; - кон машинаси ишчи органига жуда оддий ва ишончли махкамланиши ва емирилганда осон ва тез алмаштирилиши; - конструкцияси ва тайёрланиш технологияси оддий бўлиши, яъни кўп маротаба қайта ишлатиш учун таъмирлаш ва қайта тиклаш мумкинлиги ва тайёрланиши арзон бўлишлиги; - иш жойида чанг кўтарилишининг олдини олиш учун кескичдан сув сепилиш имкониятига эга бўлиши. Кон машиналари кескич асбоблари радиаль ва тангенциаль турларга бўлинади. Р а д и а л ь к е с к и ч л а р (1-расм, а) машина ишчи органи (шнек ёки барабан) радиуси бўйлаб ўрнатилади. Бундай ҳолда кескич ўқи кесиш чизиғига перпендикуляр бўлади. Т а н г е н ц и а л ь к е с к и ч л а р (1-расм, б) машина ишчи органи радиусига ўткир бурчак остида ўрнатилади. Улар асосан ўртача қаттиқликдаги кўмирни қазишга мўлжалланган комбайнларда қўлланилади. Бунда кўмир бўлаклари катта ўлчамда ажратилади. 1-расм. Кескичлар турлари: а) радиаль; б) тангенциаль Download 67.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling