9- маъруза Режа 1. Кучайтиргичларнинг чиқиш каскадлари. 2. Кучайтиргич каскадларнинг кучайтириш синфлари. 3. В синфига мансуб чиқиш каскади схемаси. 4. АВ синфига мансуб чиқиш каскади схемаси. КУЧАЙТИРГИЧЛАРНИНГ ЧИҚИШ КАСКАДЛАРИ - Чиқиш каскадларининг вазифаси юкламада талаб этилган қувватни таъминлашдан иборат.
- Чиқиш каскадига қўйилган асосий талаб бу аввалги (киришдан олдинги) каскад билан мувофиқлаштириш учун катта қаршилик ва чиқиш кучланишини йўқотишларсиз юкламага узатиш учун кичик чиқиш қаршилигидир.
КУЧАЙТИРГИЧЛАРНИНГ ЧИҚИШ КАСКАДЛАРИ - Кучайтиргичларнинг чиқиш каскадлари (ЧК) юкламада 0,01÷1000 Вт бўлган етарлича катта қувватни таъминлаши зарур. ЧКлари кучланиш манбаининг асосий қувватини истеъмол қиладилар. Шунинг учун, ФИКни ошириш мақсадида сокинлик режимида (яъни сигнал бўлмаган ҳолда) каскаднинг токи нолга яқин бўлиши мақбул.
- Эмиттер қайтаргич турдаги бир тактли ЧКлар А синф режимида ва ФИКнинг кичиклиги сабабли чиқиш қувватининг кичик қийматларида ишлайди.
- Чиқиш қуввати катта ЧКларда фақат икки тактли кучайтиргич каскадлар ишлатилади. Бундай кучайтиргичлар В ва АВ синф режимларида транзисторларнинг кетма-кет ишлаши билан таъминланади.
Кучайтириладиган сигнал синусоидал ёки импулс кўринишида бўлиши мумкин. Импулс деб кучланиш ёки токнинг бирор ўрнатилган U0 ёки I0 қийматидан қисқа вақтли четлашишларига айтилади. Чиқиш сигнали шакли кириш сигнали шакли билан бир хил (сигнал бузилмаган) ёки фарқланувчи (сигнал бузилган) бўлиши мумкин. Сигнал бузилишлари унинг амплитудасига ҳамда кучайтиргич сокинлик нуқтаси (режими)нинг танланишига боғлиқ.
Кучайтиргичнинг сокинлик режими деб кириш кучланиши Uкир ва кучланиш манбаи қиймати Eм ўзгрмас бўлган ҳолатга айтилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |