Корпоратив бошқарувнинг ривожланиши хориж тажрибасида


Download 22.36 Kb.
bet1/2
Sana05.04.2023
Hajmi22.36 Kb.
#1276183
  1   2
Bog'liq
Корпоратив бош


Корпоратив бошқарувнинг ривожланиши хориж тажрибасида
25.05.2017 | Номер: №5(117)-2017 |  | 
Корпоратив бошқарув тизими ҳар бир давлатда ўзига хос хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда ва ижтимоий-иқтисодий ҳолатга моc равишда турлича бўлади. Мамлакатда корпоратив бошқарувнинг ривожланганлик даражаси акциядорлар ҳуқуқлари, уларнинг капитали ва акциядорлик жамиятларининг ривожланганлик ҳолати билан бевосита боғлиқдир. Ҳозирги даврда жаҳон амалиётида корпоратив бошқарувнинг Америка, Германия ва Япония моделларини кўришимиз мумкин. Мамлакатимизда корпоратив бошқарувни ривожлантиришга ҳисса қўшаётган ёш олимларимиздан Д.Суюнов бу моделларни таснифлаган.

Корпоратив бошқарув моделлари

Унитар модель (АҚШ, Буюк Британия)
1. Бошқарувнинг ягона органи мавжуд.
2. Акциядорлик капиталининг катта қисми майда инвесторлар сармоясидан иборат.
3. Акциялар институционал инвесторлар қўлида жамланган.
4. Самарали ва ликвидли қимматли қоғозлар бозори мавжуд.
5. Миноритар акциядорлар ҳуқуқи юқори даражада ҳимояланади.

Континентал модель
(Германия)
1.Аниқ ажралган икки поғонали бошқарув органи мавжуд:
- Кузатув кенгаши
- Ижроия органи.
2. Корпоратив назорат бозори ривожланмаган ва паст ликвидли.
3. Акцияларга ўзаро эгалик қилиш тизими мавжуд.
4. Кузатув кенгашида салмоқли вакиллик тамойили амал қилади.

Тармоқ модели (Япония, Жанубий Корея)
1. Мустақил директорлар йўқ.
2. Кенгашнинг барча аъзолари бошқарув органи вакили ҳисобланади.
3. Акциядорлик сармояси йирик инвесторларга тегишли.
4. Ягона саноат гуруҳига аъзолик кенг тарқалган.
5. Аъзо компанияларнинг акцияларига эгалик қилишади.

Америка модели ҳар бир фуқаронинг шахсий бойликка эга бўлишини таъминлаш асосида қурилган бўлса, Германия модели асосида ҳар бир фуқаронинг иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш ётади. Япония корпоратив бошқарув модели Германия ва Америка моделлари оралиғидаги модель бўлиб, уларнинг айрим элементларини ўзида мужассамлаштирган. Биз бу моделларнинг қиёсий таҳлилини кўриб чиқамиз. Корпоратив бошқарувнинг Америка модели бевосита АҚШда акциядорлик мулкининг тизим хусусиятларига боғлиқдир. АҚШ компанияларида акциядорлик капиталлари муайян даражада тарқоқ бўлади. Американинг кўпгина компанияларида акциядорларнинг улуши жами капиталнинг ҳаттоки 1% ни ҳам ташкил этмайди. Шунинг учун акциядорларнинг бирор гуруҳи жамият ва директорлар кенгаши ҳолатига кучли таъсир кўрсата олмайди. Америка моделининг яна бир хусусияти шундаки, унда жами капиталнинг асосий қисми инвестиция институтлари, инвестиция фондлари, суғурта компанияларига тегишли бўлади, яъни компанияларда уларнинг роли беқиёсдир. Умуман, Америка модели қонун-қоидаларига мувофиқ, акциядорларнинг жамият бошқарувидаги ўрни муайян даражада келишилган бўлади. Бунда акциядорларга қуйидаги ҳуқуқларни амалга оширишга рухсат берилади:
– корпорациянинг устав низомига бирор ўзгартириш киритилишига овоз бериш;
– директорларни сайлаш ва тайинлаш;
– компанияни қайта ташкил этиш билан боғлиқ барча масалаларни ҳал этишда қатнашиш.
Америкадаги амалдаги меъёрий қонунчиликка мувофиқ, ҳар бир компания директорлар кенгашида мажбурий равишда 3 та қўмита иш олиб боради ва бу қўмиталар фақатгина холис директорлардан ташкил топган бўлиши лозим.
Биринчи қўмита – аудитни амалга оширади, одатда тафтиш комиссияси деб аталади.

Download 22.36 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling