1. Саноат материалларини оптимал қирқиш (бичиш) моделлари. Диета масаласи. Аралашмаларни оптималлаштириш моделлари


Download 110.31 Kb.
bet1/5
Sana21.11.2023
Hajmi110.31 Kb.
#1793229
  1   2   3   4   5
Bog'liq
Xomashyo va materiallardan optimal foydalanish modellari



Хомашё ва материаллардан оптимал фойдаланиш моделлари


Режа:
1. Саноат материалларини оптимал қирқиш (бичиш) моделлари.
2. Диета масаласи.
3. Аралашмаларни оптималлаштириш моделлари.

Ҳар қандай корхонада маҳсулот ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган хом ашё ва ресурслар тақчил ҳисобланади. Ресурслар тақчиллиги деганда - иқтисодий субектлардаги мавжуд ресурслар заҳирасининг шу ресурсларга эҳтиёж сезган харидорларнинг талабларини етарли даражада қондира олмаслиги тушунилади. Хомашё ва ресурслар тақчиллиги - бу корхонадаги бирор-бир ресурс ҳажмининг маълум вақт оралиғида чегараланганлигидир. Шунинг учун ҳам ресурс тақчиллиги, ресурснинг физик нуқтаи назардан чегараланганлигидан фарқ қилиб, у нисбийдир, яъни ресурснинг ҳажми ҳозирги вақтда унга бўлган талабни қондириш учун етарли эмас.


Ишлаб чиқариш ресурсларини такрор ишлаб чиқарилиши бўйича ҳам икки турга бўлиш мумкин: такрор ишлаб чиқариладиган ишлаб чиқариш ресурслари, такрор ишлаб чиқарилмайдиган, физик нуқтаи назардан чегараланган ишлаб чиқариш ресурслари (фойдали қазилма бойликларни мисол сифатида қараш мумкин: темир, кўмир, олтин ва ҳоказо).
Ишлаб чиқаришга турли хил саноат хомашёлар (масалан, рулон, прокат, труба ва ҳоказо) келтирилади. Бу хомашёлардан маҳсулот ишлаб чиқариш учун уларни зарур катталикдаги ва шакллардаги қисмларга бўлишга ёки қирқишга тўғри келади. Кейинчалик улардан комплектлар тайёрлаб, ҳар хил деталлардан битта маҳсулот тайёрланади. Хомашёни қирқишда эса маълум қисми чиқиндига чиқиб кетиши мумкин. Шунинг учун чиқиндини камайтириш, хомашёни тежаш, қирқишнинг оптимал усулларини топиш масаласи муҳим аҳамиятга эгадир.
Қирқиш режасини иқтисодий-математик моделини тузиш учун материал бўлакларининг қирқилишини бир неча вариантларда ҳал этиш мумкин. Барча вариантда заготовкаларга бўлган талабни қондирган ҳолда умумий чиқиндилар миқдорини камайтириш зарур.
Корхоналарда хомашё ва материалларни қирқишни иккита мезон асосида ташкил қилиш мумкин:

Download 110.31 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling